Янги қонун судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини          таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

2021 йил 28 июль куни янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни айни шу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни 2021 йил 29 июль кунидан қонуний кучга кирди. “Судлар тўғрисида”ги янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан асосий фарқлари ва ўзига хос хусусиятларининг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Қонун 14 боб, 101 моддадан иборат бўлиб, унда асосан судларнинг тузилмаси, туман (шаҳар), туманлараро, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Олий суд, суд ҳайъатлари, Олий суд Раёсати ва Пленуми ваколатлари доираси, судья мустақиллигини асосий кафолатлари, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми,  судьялик лавозимига номзод ва судьяга қўйиладиган талаблар, шунингдек судьяларни, судларнинг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби, суд тизимида ташкилий-таркибий ўзгартиришлар, судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари ва тартиби, судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоялаш чоралари қатъий белгилаб қўйилди.

Шунингдек, мазкур қонун судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин. Одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳужжатда, Ўзбекистонда суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга этиб белгиланди. Шу билан бирга, 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланди. Судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланади. Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун 65 ёшни ташкил этади. Илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати белгиланди.

Шунингдек, Қонун билан қуйидагилар белгиланди:

судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш тартиби, судьяга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари, шунингдек  интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш тартиби;

судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари;

судьялар малака ҳайъатларини ташкил этиш тартиби;

судьяларнинг ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминоти ва бошқалар.

Қуйидагилар тасдиқланди:

Ҳарбий судлар фаолиятиии ташкил этиш тўғрисида низом;

Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида низом;

Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида низом.

Қонунда судяларга зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимояси масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланади. Судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.

Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади. Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонунда белгиланган нормалар суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг судлар фаолиятига ишончини мустаҳкамлаш ҳамда судлар фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, судьяларни  ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.


Асрор Махаммадиев

Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси

 “Товламачилик жиноятлари ва уларни олдини олиш чоралари”

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги туб ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Бу ислоҳот-ларнинг асл моҳияти халқ фаровонлигини ошириш, жамиятда ижтимоий адолат ва демократия тамойилларининг устуворлигини таъминлашга қара-тилган бўлиб, уларнинг суръати ва натижалари ҳар биримизнинг бугунги кундаги шижоатимиз ва ҳаракатимизга боғлиқдир.

Иктисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва бошка хукукбузарликлар мамлакатимизда амалга оширилаётган бозор ислохотларига жиддий хавф тугдиради, бозор иктисодига хос булган хусусий мулкчиликнинг, бошка турдаги мулкий муносабатларнинг шаклланишига ва ривожланишига тускинлик килади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, унга қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга хилоф деб ҳисобланади.

Жиноятнинг объекти жиноят таркибининг элеменентларидан биридир Ҳар қандай жиноят шубҳасиз у ёки бу объектни тажовуз қилиш билан содир этилади Шунинг учун жиноят объектини тўғри аниқлаш жиноятнинг ҳуқуқий  моҳиятини аниқлаш, энг асосийси, жиноят объектига етказилган зарарга қараб, қилмишни тўғри квалификация қилиш имконини беради.

Бизга маълумки жиноятнинг объекти жиноят таркибиниг элементларидан биридир. «Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг объекти деб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади.» Жиноятнинг объекти жиноий қилмишнинг жамиятга, ижтимоий муносабатларга таъсири орқали унинг ижтимоий хавфлилик ҳусусиятини белгилаш имконини беради.

Товламачиликнинг объекти ўзгаларнинг мол-мулки, мол-мулкка бўлган ҳуқуқи, жабрланувчи шахсларнинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматидир.

Мол-мулк, мол-мулкка бўлган ҳуқуқ, мулкий йўсиндаги ҳаракатлар (муайян ишни бажарилишини хизмат кўрсатишни ва ҳ.к.) товламачилик жиноятининг предмети бўлиши мумкин.

Айбдор товламачиликни содир этаётиб мулкка бўлган ҳуқуқни талаб қилмай, ўзганинг мол-мулкидан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини талаб қилиши ҳам мумкин.

Товламачиликнинг предмети фақат ўзганинг мол-мулки ёки унга бўлган ҳуқуқи бўлиши мумкин.

Жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиб, унинг мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи сир сақланишини хоҳлаган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ёхуд жабрланувчининг манфаатларига хавф соладиган вазиятни вужудга келтириш йўли билан шахс жабрланувчини унда турган (масалан, қарзга, кредитга олган, вақтинча сақланиб турган ва ҳ.к.) ўзининг мол-мулкини беришга мажбур этганида у ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Бундай қилмиш, қонунда назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлса, ўзбошимчалик, деб ҳисобланади.

Мулкий йўсиндаги ҳаракатлар деганда, ҳақи тўланиши лозим бўлган ҳар қандай ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (иморатлар қуриш, уларни таъмирлаш, автомобилларни таъмирлаш, товар-моддий бойликларни ташиб бериш ва ҳ.к.) тушунилади.

Объектив томондан товламачилик ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилишдан иборат.

Қуйидагилар:

1)       жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш;

2)       мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитиш;

3)       (жабрланувчи ёки унинг яқинлари учун) сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш;

4)       жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш товламачиликни содир этиш ҳисобланади.

Товламачининг талаблари оғзаки, телефон, факс, хат орқали ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

Талаб деганда, товламачининг жабрланувчидан мол-мулк ёки мол-мулкдан ўз мулкидай фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилиши тушунилади. Мол-мулк­ни талаб қилиш, албатта, товламачиларнинг талабини рад этганлик учун ўч олиш мақсадида қўрқитиш билан бирга содир қилинган бўлиши керак

Талаблар пул олиш, ердан, дўкондан, автомобилдан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш, товламачини шерик сифатида мунтазам дивидендлар ва бошқа мулкий манфаатлар олиши учун кооператив, корхона аъзолигига киритиб қўйиш кўринишда бўлиши мумкин.

Мулкий манфаатлар беришни талаб қилиш деганда, жабрланувчининг ўз хизмат ваколатларига кўра у ёки бу шахсга унинг муҳтожлигига қараб ёхуд белгиланган қоидалар ёки норматив ҳужжатларга биноан бериш ҳуқуқига эга бўлган манфаатлари тушунилади. Жумладан, товар-моддий бойликларни навбатсиз ажратиш, қўшимча тўловларсиз товар олиш, ўз корхонасидаги бўш лавозимларга тайинлаш тушунилиши керак.

Товламачининг талаби, албатта, жабрланувчининг  мулкига зарар етказиш ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш ёхуд улар учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш тарзидаги қўрқитиш билан биргаликда содир қилиниши лозим. Қўрқитиш билан амалга оширилмаган талаблар жиноятнинг товламачилик таркибини вужудга келтирмайди.

Суд-тергов амалиётида кўпинча товламачиликни босқинчилик ва талончиликдан фарқлашда қийинчиликларга дуч келинади.

Бундай қийинчилик пайдо бўлганида босқинчилик ва талончиликда куч ишлатиш билан қўрқитиш ўзгалар мулкини эгаллаш ёки ўзгалар мулки тортиб олингач, уни қўлдан чиқармаслик воситаси бўлиб хизмат қилишини, товламачиликда эса қўрқитиш жабр­ланувчининг иродасини буйсундириш ва жабрланувчини товламачининг хоҳишини бажаришга мажбур қилиш воситаси эканлигини назарда тутиш лозим.

Шунингдек, босқинчилик ва талончиликда ўзганинг мулкини эгаллаш қўрқитиш билан бир вақтда содир бўлади, товламачиликда агар жабрланувчи мулкни ўз ихтиёри билан бермаса, бундай қўрқитишнинг кейинчалик бажарилиши кўзда тутилади.

Содир этилаётган қўрқитиш жабрланувчига таъсир қилмагани сабабли товламачи шу заҳоти ўзганинг мулкини эгаллаган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар жами: ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан ва қўрқитиш усулига кўра, босқинчилик ёки талончилик йўли билан талон-торож қилиш, деб квалификация қилиниши лозим.

Товламачиликни содир этишда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда уриш, зарба бериш, баданга енгил, ўртача оғир ва оғир шикаст етказиш таҳдиди билан қўрқитиш агар айбдорнинг талаби бажарилмаса, шундай зўрлик ишлатиш хавфи мавжуд бўлиши тушунилиши, керак. ЖК 165-моддасининг диспозициясида уларнинг ҳаммаси кўрсатилган ва бундай қилмиш содир этилганида шахсга қарши жиноятлар бўйича қўшимча квалификация талаб қилинмайди.

Товламачилик жиноятининг амалга оширалаётган вақтдаги таҳдид реал бўлиши керак. Қўрқитиш оғзаки, имо-ишораларда ифодаланиши мумкин.

Фақат суд ҳар бир алоҳида ҳолда, содир этилган жиноят ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, таҳдиднинг реаллиги ва ҳақиқатда мавжуд бўлганлигига баҳо беради. Бундай ҳолларда суд жабрланувчининг реал таҳдид мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги субъектив фикрига эмас, балки аниқ фактларга таяниши керак.

Товламачиликдаги қўрқитишга қуйидаги: биринчидан, ўзида жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига нисбатан зўрлик ишлатиш, мулкка зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд улар учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш нияти билдирилган бўлиши; иккинчидан, таҳдид реал, яъни агар жабрланувчи, товламачининг талабларини бажармаса, таҳдид амалга оширилиши мумкинлигидан хавотир бўлиши кераклиги каби аломатларга эга бўлиши лозим. Жабрланувчи томонидан қўрқитишнинг хусусияти ва жадаллиги қандай қабул қилинганлиги жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмаслиги лозим.

Жадаллиги бир хил бўлган таҳдид, жабрланувчиларнинг руҳий ҳолати, тарбияси, феъл-атвори, жисмоний хусусиятларидаги фарқ­лар туфайли, улар томонидан турлича қабул қилинади. Жабрланувчи қандай қабул қилганлигидан қатъи назар, таҳдиднинг кучи ошмайди ва камаймайди, унинг ўзи қандай бўлса шундайлигича қолаверади. Агар айбдорнинг айтганлари объектив томондан таҳдидни ўз ичига олмаган бўлса, қилмиш товламачилик деб ҳисобланши мумкин эмас.

Товламачиликни содир этишда ўлдириш билан қўрқитишни ҳам ЎзР ЖК 165-моддаси ўз ичига олади.

Қилмишини товламачилик, деб квалификация қилишда таҳдиднинг кимга  – бевосита мулк эгасига ёки жабрланувчига яқин кишиларга қаратилганлигининг аҳамияти йўқ.

Мулкка шикаст етказиш деганда, мулкка зарар етказилиши туфайли, ашёнинг ўз сифатини шунчалик йўқотиши, яъни ундан ўз вазифасига кўра фойдаланиш учун вақтинча ёки қисман яроқсиз бўлиб қолиши ва уни тиклашга муайян меҳнат ёки маблағ сарфланганидан кейин аввалги қимматига эга бўлиши тушунилади.

Мулкни нобуд қилиш деганда, мулкнинг қайта тиклаб бўлмайдиган ва ундан вазифасига кўра фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келтирилганлиги тушунилади.

Шахс учун сир сақланиши лозим бўлган (шахс сир сақланишини хоҳлаётган) маълумотлар деганда, ўзининг шахсий ҳаёти, иш фаолияти, яқин кишилари, қариндош-уруғлари ҳақидаги ва шу каби ҳар қандай ахборотлар тушунилиши керак.

Шахснинг маълумотларни сир сақлашни хоҳлаган ёки хоҳламаганлиги ҳар бир алоҳида ҳолда суд томонидан аниқланади.

Одатда, Суд бундай шантаж жабрланувчининг иродасига таъсир қилган ёки қилмаганлигига қараб, жабрланувчининг маълумотларини сир сақланишини хоҳлаган ёки хоҳламаганлигини аниқлайди. Агар жабрланувчи маълумотлар ошкор қилинишидан қўрқиб товламачининг талабларини бажарган бўлса, демак жабрланувчи ушбу маълумотларнинг сир сақланишини хоҳлаган бўлади. Маълумотларни ошкор қилиш деганда, жабрланувчининг фикрича, ошкор қилиниши номаъқул бўлган (масалан, фарзандликка олиш, касаллик, судланганлик тўғрисидаги ва ҳ.к.) ахборотларни бошқа шахсларга маьлум қилиш тушунилади.

Айбдор шахс маълумотларни оғзаки, хат, телефон, факс орқали ва бошқа тарзда ошкор қилиши мумкин. Маълумотларни ошкор қилиш усули товламачиликнинг квалификациясига таъсир қилмайди.

Жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга  мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш деганда айбдорнинг жабр­ланувчини ноиложлик туфайли, ўз хоҳишига қарши товламачининг талабларини бажариш (масалан, электр энергиясини узиб қўйиш, газни ўчириб қўйиш, транспорт воситасини бермаслик, нефть маҳсулотлари билан таъминламаслик ва ҳ.к.)га мажбур қиладиган ҳар қандай ҳаракатларни содир этиши тушунилиши лозим.

Товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини топшириш, мулкий манфаатлар бериш ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатларни содир этиш талаб қилинган пайтдан эътиборан тамом бўлган жиноят, деб ҳисобланади.

Товламачилик жинояти формал таркибли жиноят ҳисобланади. Формал таркибли жиноят, дейилганда бирор-бир зарарли окибатнинг келиб чикиши шарт бўлмай, бирор-бир оқибат келиб чиққан тақдирда хам жиноятнинг квалификациясига таъсир қилмайдиган жиноятлар тушунилади.

Ижтимоий хавфли ҳаракат содир этишда айбдор бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун уни ижтимоий хавфли қилмиши (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этганлигини  аниқлаш кифоя қилинади.  Бундай ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш учун жиноят содир этилганлиги натижасида оқибатнинг вужудга келиши шарт эмас.

Товламачиликни босқинчилик ва талончиликдан фарқлашда товламачиликда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мулкни зўрлик ишлатаётган вақтда эмас, балки келажакда қўлга киритишга қаратилишига эътибор бериш лозим. Агар қўрқитиш амалга оширилса, қилмиш ЖКнинг товламачилик учун жавобгарлик белгиланган моддаси ва асослар бўлганда, қўрқитиш амалга оширилаётганда содир этилган ҳаракат учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан ҳам тавсифланиши лозим.

Субъектив томондан товламачилик тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятни содир этишдан мақсад – ғараз (тамагирлик)дир.

Қилмишнинг мотивлари турлича бўлиши мумкин, аммо улар жиноятни квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.

Жиноятнинг субъекти Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
17-моддасида жиноят субъекти ҳақида сўз юритилган бўлиб, «жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар,»

ЖКнинг 17-моддасида баданга шикаст етказганлик учун жиноий жавобгар бўлиши мумкин бўлган шахснинг энг кичик ёши белгиланган 16 ёшга тўлган, ҳар қандай ақли расо шахсдир.

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

“Коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатлари”

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга ошириш бу давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бу соҳада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш давлат асосий устувор вазифасидир.

Коррупция бу мамлакатда иқтисодиётни янада ўстиришга, халқ фаровонлигини оширишга, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашда тўсиқ бўлувчи омиллардан биридир.

Шу сабабли барча давлатлар каби бизда ҳам коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамият назоратидаги олинган. Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ва фармонларда ўз тасдиғини топган.

Ушбу меъёрий ҳужжатлар мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш соҳасида вазифалар учун дастур бўлиб хизмат қилмоқда.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунга кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланса, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик эса коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўриб келмоқда.

Судлар томонидан судья ва суд ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, доимий йиғилиш ва семинарларда судьялар ва ходимларга коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатлари тушунтириб келинмоқда.

Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шартлиги, ушбу мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат органлари балки ҳар бир корхона, муассаса, ташкилот, юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳам асосий кундалик вазифасига айланиши лозим. Бу иллатга бефарқлиги ушбу иллатнинг кўпайишига хизмат қилса, унга муросасизлик билан курашиш эса унинг камайишига хизмат қилади.

Ҳудудларда судлар томонидан ўтказилган сайёр қабуллар ва халқ билан бўлган мулоқотларда алоҳида эътибор аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантириш, давлат ва суд-ҳуқуқ идоралари фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилмоқда.

Ушбу иллатга қарши курашиш ва бу борада қабул қилинаётган Қонун,  Президент фармонлари ва қарорларининг мазмун моҳияти судья ва суд ходимлари томонидан ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, ўқув даргоҳларида, аҳоли ва юридик шахслар билан бўлган учрашувларда кенг тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Ушбу соҳада давлатимиз томонидан қабул қилинган қонун ва дастурлар фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга ва ушбу соҳасидаги қонун ҳужжатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зокир Тожиев

Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси

ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ

Гиёвандликка қарши курашиш, уларнинг зарарли оқибатларидан кишиларни хабардор қилиш, тарғибот-ташвикот ишларини олиб бориш доимий ва мухим фаолият турларидан биридир. Чунки аср вабоси – гиёвандликка чалинган кимсалар оиласининг тинчи бузилаётгани, фарзандларининг қаровсиз колаётгани, ўзлари эса саломатлигини йукотиб, бевакт ўлим топаётгани хеч кимга сир эмас.

Одатда, наркотик моддаларнинг салбий таъсири турли аъзоларнинг шикастланиши, хаёт учун му­хим функционал тизимларнинг издан чикиши, хасталикнинг психик ва физиологик аломатлари ривожида куринади. Наркотик модда истеъмол килаётган шахс аста-секин психик жараёнлар фаоллигини оширувчи воситаларсиз хиссий идрок этиш лаёкатини йукотади. Ачинарлиси, хаёт лаззатини гиёванд моддаларсиз тасаввур эта олмай колади. Бу эса гиёвандликка чалинган шахсларни жиноят кучасига бошлайди.

Тиббиёт кулланмаларида келтирилишича, қорадори инсон организмига киргач, ичакларга сурилиб, кориндаги кон айланиш йули билан жигарга етиб боради. Натижада жигар хужайралари таъсирланиб, цирроз касаллигини келтириб чикаради. Қорадори қайта-қайта истеъмол қилиниши оқибатида жигар циррози кучайиб боради. Жигар кичрайиб, қотиб колгач, фаолияти сусаяди. Унинг хужайралари атрофида ёғлар чўкиб колади. Гиёванд моддаларнинг оксиллари халақит бергани учун йигилиб қолган за­рарли моддалар қон айланиши билан марказий асаб тизимига қадар етиб боради. Асаб хужайралари ишдан чиқиб, яроқсиз холатга келгач, беморнинг кўриш, эшитиш, ҳид билиш, фикр юритиш, иссиқ-совукни, каттиқ-юмшоқни, ширин-аччиқни сезиш қобилияти йуқолади. Маълумки, асаб хужайралари хаёт моддаси саналмиш протоплазмадан таркиб топ­тан. Қорадори етиб бориши натижасида у ўз харакатини тезлаштиради ёки ўта сусайтиради ёхуд тиришиш-тортишиш холати пайдо бўлади. Протоплазмага ўтказилган бундай салбий таъсирлар кишини гиёванд модда истеъмолисиз яшай олмайдиган холатга келтириб қуяди. Кашанда асабларини бир оз булса ҳам тинчлантириш максадида гиёванд моддаларини истеъмол қилишга мажбур булади. Ухлай олмаслик, сустлик, иштахасизлик, гамгинлик, кузнинг ёшланиши, титроқ, увишиш, томирларнинг буртиб чиқиши, юрак уйнаши, кунгил айниши, қайт қилиш каби хасталикларга мубтало булади. Унинг кузига гиёванд модда ёки уни сотиб олиш учун керакли маблагдан бошка нарса куринмайди. Уларни кулга киритиш учун ҳар қандай кабих, ишдан ҳам қайтмаслиги хатарли оқибатлардан дарак беради.

Шу сабабли, махаллалар, мактаблар бошқа ўқув бртлари билан дамкорликда балоғат ёшидаги ўсмирлар билан ўтказиладиган мулокотларнинг аҳамияти катта. Чунки илмий изланишларга кўра, наркотиклар билан илк маротаба танишиш одатда 15-17 ёшлилар орасида бошланар экан. Ўсмирлик даврида инсон гормонал жихатдан жуда тез ривожланади. Бу даврдаги ёшларнйнг психо-физиологик ҳолати динамик жихатдан нихоятда жушкин ўзгаришларга бой бўлади ва ўзига хос тарзда ифодаланади. Шу боис ота-оналар, ўқитувчилар ва ма­халла аҳлининг ўсмирлардаги бу ўзгариш ва аломатлардан бохабар бўлишлари жуда муҳим. Улар қўйидагилар:

-жинсий безларнинг функционал фаолияти бошланади;

-ёшларда иккиламчи жинсий аломатлар пайдо булади;

-ўсмир болаларда онгли равиш­да идрок этилмайдиган жинсий майл кескинлашади;

-рўй бераётган кимёвий жараёнлар таъсирида кайфият тез-тез бир кутбдан иккинчисига ўзгариб туради; психо-физиологик жиҳатдан ривожланиши жадаллик нуқтаи назаридан фетал (она корнидаги эмбрионнинг ривожланиши) ҳамда янги тугилган чакалоқнинг икки ёшгача ривожланиш даврларидек кечади;

-ўсмирларнинг скелети мушак тукималарининг ривожланишига нисбатан анча тезрок, руй беради. Шу сабабдан ўсмирлик чогидаги ўгил ва қизлар бирмунча беухшов, номутаносиб қиёфага эга була­ди. Бу дол табиий равишда психологик нуктаи назардан уларнинг узлигини ифода этишида муайян муаммоларни юзага келтиради.

Кузатишларга кўра, аксарият ҳолларда наркотик моддаларни истеъмол қилишга кишиларни, айник­са, ёш болалар ва ўсмирларни шахвий ва ижтимоий ҳаётда учрайдиган турли муаммолар, кийинчиликларни енга олмаслик, шахсиятига паст бадо бериш, ўзи мансуб бўлган гуруднинг таъсирига берилиш доллари ундар экан. Бу каби салбий долат-ларнинг олдини олиш учун ота-оналар фарзандларининг ички дунёсидан бохабар бўлиб боришлари айни муддао. Аммо вақт кеч бўлиб, фарзандингиз наркотик моддалар истеъмол қилишни бошлаган бўлса, узингизни йўқотиб қўймай, зарур чораларни кўришингиз, мутахассис-наркологга мурожаат этиш лозим.

      Жасур Худойбердиев

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилишига оид айрим ҳуқуқбузарликлар Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилади

Мамлакатимизда тадбикорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мазкур ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида 2022 йил 11 январь куни “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ЎРҚ 744-сонли қонуни қабул қилинди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:

– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (тадбиркорлар мурожаатлари қисмида)

– ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида)

– хусусий мулк ҳуқуқини бузиш

– тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш

– тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф тўхтатиб туриш

– тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш

– имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш

– тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш

– тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.

                                                                                                                  Зокир Тожиев

Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси

КОРРУПЦИЯ НИМАДАН БОШЛАНАДИ ВА УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ АСОСЛАРИ

Халқ тилида соддагина қилиб – порахўрлик, кенг маънода коррупция, деб аталувчи ҳодиса барча ислоҳотлар илдизига болта ураркан, ушбу мақолада уни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарши кураш чораларини таҳлил этамиз.

Коррупция нима ўзи?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги расмий сайтида ёзилишича, «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир»​. Аслида коррупция бирор мансабдор шахснинг қонунчилик ва ахлоққа зид равишда ўзининг бошқарув ваколатлари ва ҳуқуқларидан шахсий манфаатлар мақсадида фойда олишидир. Атама, энг аввало, сиёсий аппарат ходимларига нисбатан фойдаланиши одатий тусга кирган.

Иқтисодчи Бэрдҳеннинг фикрига кўра, макроиқтисодий ривожланиш кўрсаткичига энг катта салбий тўлқинни олиб кирувчи омил айнан коррупция ҳисобланади. Унинг кўринишлари турлича бўлиши мумкин: порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, непотизм ва ҳ.к.

Коррупциянинг келиб чиқиш илдизи қаерда?

Унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, коррупцияга қарши курашнинг самарали йўлларини топиш бўйича мутахассислар, турли институтлар ва халқаро ташкилотлар томонидан юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказилган. Ўзига хос рейтинглар тузилиб, ҳар хил кўрсаткич ва рақамлар қайд этилган жадваллар яратилган. Ҳатто коррупциянинг хилма-хил кўринишидаги формулалари ҳам ишлаб чиқилган. Ҳанузгача, барча миллатлар учун қўл келадиган қарши курашда асқотадиган ягона ечим йўқ. Гап шундаки, коррупциянинг асл илдизи унинг пайдо бўлиш географияси билан ўзгаради. Хўш, Ўзбекистонда қандай омиллар унинг куртак отиб, «гуллаб-яшнаши»​га шароит яратмоқда?

Аввало, Адлия вазирлиги расмий сайтида келтирилган изоҳни қайтадан кўриб чиқиш тавсия этилади: «Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир»​.

Бу ерда калит сўзи «давлат органлари ходимлари»​ саналади. Яъни, ушбу жумланинг ўзи коррупция даражаси юқори эканида давлат хизматчиларининг роли муҳим эканлигини кўрсатади. Давлат органларида хизмат қилаётганларни бундай қабиҳ ишга қўл уришга нима ундамоқда?

Жавоб яна изоҳнинг ўзида ястаниб турибди: «моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида»​! Табиийки, коррупция ортида мўмай даромад топиш илинжи турибди, бироқ ҳар бир қуйи босқичда унинг ҳакалак отишига давлат хизматчиларининг ойлик маоши пастлиги сабаб бўлмоқда.

Масалан, маҳаллий ҳокимиятнинг оддий хизматчисини кўз олдингизга келтиринг, унинг кичик маоши, аслида ходим инсон капиталига мос эмаслиги, коррупцияга қўл уришга мажбур қилади. Соддароқ қилиб айтганда, кучли билим ва тажрибага эга ходим ҳеч қачон кичик маош таклиф этилган иш лавозимида меҳнат қилмайди. Унинг олдида танлаш учун иккита йўл турибди: иш жойини ўзгартириб, кўп ойлик маош ваъда қилиб турган хусусий секторга ўтиб кетиш ёки кичик маошга «қаноат»​ қилиб, коррупцияга қўл уриш. Бундай вазиятда, давлат органларида кадрлар етишмовчилиги кузатилиб, тажрибали ва билимли мутахассисларни йўқотиши ҳам ҳеч гап эмас.

Давлат органларида ойлик маошни ошириш билан коррупцияга барҳам бериш мумкинми? Асло! Коррупция даражасини сусайтириш борасидаги таклифларни қуйида батафсил мушоҳада этамиз, лекин, айни чоғда уни келтириб чиқарувчи яна бир омилга эътибор қаратсак: коррупцияни келтириб чиқарувчи сунъий тўсиқлар.

Сунъий тўсиқ, деб аталмиш жиҳатлар шундан иборатки, уларнинг барчасини сиёсий ирода кучи билан йўқ қилиш мумкин. Улар нималар? Рўйхатнинг бошида давлат органлари ходимларини ишга қабул қилишда юз бериши «белгиланган мантиқсизлик»​ ва шаффофликнинг йўқлигидир. Гап шундаки, инсон капиталининг ҳақиқий қийматини ўзбек моделидаги «объективка»​ орқали аниқлаш мумкин эмас. Бўлғуси кадрнинг салоҳиятини текшириш, унинг психологик ва жисмоний етуклиги ўрнига «Тошкент пропискаси»​, «яқин қариндошининг судланганлиги»​ каби фойдасиз важлар ҳар қандай билимли кишини расмий доирадан узоқроқ юришга ундайди. Агар тажрибали ва билимли мутахассис давлат органида ишлаш истаги билан эшик қоқса, унга бериладиган илк топшириқ ҳам бир талай ҳужжатларни йиғиб келиш бўлади. Ўз ўрнида ҳар бир маълумотномани олиш кичик коррупцияга сабаб бўлиши мумкин.

Ундан ташқари, ишга жойлашиш масаласида ҳар ким «таниш-билиш»​ тизими, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, кланизм каби «ижтимоий ҳодиса»​ларга дуч келиши тайин. Ана шундай барча «-чиликлар»​ замирида коррупцияга бошлаб борувчи йўл​ мужассам. Шунингдек, кучли фуқаролик жамиятининг ҳақиқий белгиси сифатида давлат органларининг халқ олдида ҳисобдорлиги, уларнинг фаолияти ва молиявий ҳаракатлар аниқ рақамлар билан ифодаланиши шарт. Ҳар бир соҳанинг халқ олдидаги ҳисобдорлигидан ташқари, айни пайтда, Олий Мажлис аъзолари, вазир ва давлат қўмита раислари, юқори раҳбарлик лавозимида ишлайдиган амалдорларнинг шахсий мол-мулки, даромадлари ҳамда уларнинг манбаси шу пайтгача кўрсатилмаган. Ҳисобдорлик шакли қандай бўлиши керак? Агар биронта вазирлик мисолида қисқача тушунтириш берилса, ҳисобдорлик белгиланган вазифалар, тақвимдаги масалалар ҳамда бажарилган ишлар каби ҳаракатлар билан тўйинтирилишдан ташқари, молиявий шаффофликни талаб этади. Бунда ҳар қандай оддий халқ вакили истаган саволига жавоб олишга ҳақли бўлиши назарда тутилсин. 

Хулоса шундаки, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ана шу ҳодиса яшаб турган жамият яратган тизимнинг носоғлом яшашида намоён бўлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, оммавий ахборот воситаларининг коррупцияга қарши курашдаги асосий вазифаси ижтимоий кайфиятни ёритиш: чўққининг ўткир нуқтасига етиб келганимизни эслатиб туришдан иборат.

Зуфар Нарзиев

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА БАРЧА МАСЪУЛ

Бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган жамики ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг бахтли яшашини таъминлашдан иборатдир.

Оилаларнинг, айниқса, ёш оилалар бахтли яшаши учун қулай шарт-шароит яратиш, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш, турли ижтимоий ёрдам ва имтиёзлар бериш орқали қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ўта муҳим бўлиб, келгусида ўз ижобий натижасини бериши шубҳасиз.

Аммо таъкидлаш керакки, инсоннинг бахтли яшаши фақат моддий таъминот билангина ўлчанмайди. Ҳаётий мисоллар,  таҳлилларга суяниб айтадиган бўлсак, бахтли яшашнинг яна бир энг муҳим омили — маънавият, ахлоқ масаласидир.

Зеро, адиб Тоҳир Малик қайд этганидек, «… бахт тушунчасининг моддий томонидан кўра маънавий томони ортиқроқ»дир.

Дарҳақиқат, оиласидан ажрашиб, фарзандлари меҳр-муҳаббатидан жудо бўлган бой одамни бахтли деб бўлмаганидек, камхаржроқ бўлса-да оиласи, фарзандлари қобил, ўзаро меҳр-муҳаббатли оила  аъзоларини бахтсиз, дея олмаймиз.

Айни пайтда  турмушда дуппа-дуруст ака-ука, ота-бола ёки эр-хотин ўртасида турли низоларнинг вужудга келаётганини кўриб, ҳайрон қоласан киши.  Ҳатто, ўзаро низолашув натижасида бири иккинчисининг жонига қасд қилиш,  бир сиқим пул эвазига ўз фарзандидан воз кечиб, гўдагини  тирик етим қилиш ҳоллари ҳам одатга айланиб бормоқда. Буларнинг асл сабаби нимада, нега бағрикенгликда оламга ибрат бўлган халқимиз орасида бундайлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда?!

Мулк илинжида “бой ўғил”нинг ўз отасини руҳий касаллар шифохонасига жойлаштирганини, шифохонадан чиққач, бир хонали уйда бошқа фарзанди (қизи)га кўрсатмасдан сақлаганига ёки бошқа бир “бой ўғил”нинг бир нечта уйи бўла туриб, ўз онасини уйдан ҳайдаб юборганини қандай тушуниш лозим? Булар ақл бовар қилмайдиган ишлар, тўғрими? Аммо, минг афсуски, бу каби жирканч ҳодисаларга кам бўлса-да дуч келяпмиз.

Ёки ҳавас қилса, арзигудек турмуш ўртоғи, фарзандлари бўла туриб, уларни тарбиялаш, йўлга солиш, уйлантириш-узатиш каби  фараҳли ташвишлар билан яшаш ўрнига, оиласини сабабсиз ташлаб, ўзи бошқасига уйланиб кетган отага, оиласига хиёнат қилиб, фарзандларини  хору зорликка ташлаб,  бошқа эрнинг этагини тутиб кетаётган, “она” деган мўътабар номга  номуносиб аёлни ким деб аташ мумкин?! 

Нега оила аъзоси бўлган эр-хотин ёки фарзандлар ўз жонига қасд қилиш орқали ҳаётига якун ясамоқда? Оилавий низоларнинг бу каби  оқибатларига нималар  сабаб бўлмоқда?

Ушбу саволларнинг биронтасига сабаб моддий томонда деб жавоб бера олмаймиз ва шунингдек, муаммони моддий жиҳатдан, яъни пул ва бойлик билан ҳал этиб ҳам бўлмаслиги барчага аён. Ахир Иккинчи жаҳон уруши йилларида, аҳоли оч-наҳор қолганида ҳам бу каби қабиҳликларга борилмаган эди-ку!  Буларнинг бари омма орасида кенг тарқалиб бораётган маънавий инқирознинг оқибатларидир.

Такрор бўлса-да, таъкидлаш лозим. Муаммо бой ўғилнинг маънавий қашшоқлиги, яъни унинг ўз вақтида олмаган меҳри ва тарбиясидаги бўшлиқда, ажрашаётган ота-онанинг масъулиятсизлигида, бир сўз билан айтганда, бош масала шахс маънавияти ва ахлоқи  билан боғлиқ эканлигидадир.

Ҳеч кимга сир эмас, жамиятда маълум бир масалада ўзгаришга эришишда жамоатчиликнинг фикри, муносабати ва саъй-ҳаракати жуда муҳим омил ҳисобланади. 

Оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш, ота-оналар масъулияти ва оиладаги муносабатлар масаласига, айниқса, муаммоли, нотинч оилалар билан ишлашга хотин-қизлар қўмиталари, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ёшлар ташкилоти вакиллари – кенг жамоатчилик томони-дан алоҳида эътибор қаратилиши лозим.

Тўғри, бу бирдан ҳал бўлиб қоладиган масалалар эмас. 

Шунинг учун фикримизча, биринчидан, мустаҳкам, рисоладагидек оилалар вужудга келиши масаласига доимий эътибор қаратиш, лозим бўлса, вақтинча, аҳоли орасида ушбу масалада қатъий тўхтамга келингунга қадар хотин-қизлар қўмиталари, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда маҳалла фаоллари ва бошқалар томонидан жиддий жамоат назорати ўрнатилиши керак.

Бунда асосий эътиборни мактаб ва Олий ўқув юртларида ёшлар маънавиятини шакллантириш ҳамда уларни оилага тайёрлаш масаласига қаратиб, айни пайтда бу борада олиб борилаётган ишлар, дарсларни таҳлилий ўрганиб, уларни такомиллаштириш борасида тегишли чоралар кўриш керак.

Шунингдек, масалан, ФХДЁларда оила қуриш истагида мурожаат қилган ёшлар билан ишлаш тартибини йўлга қўйиш, керак бўлса, бунинг учун ФХДЁ масъулиятини ошириш, уларга қўшимча ваколатлар бериш, дин идоралари вакиллари иштирокида ёшларга амалдаги оила қонунчилиги талаблари билан биргаликда, шариат  қоидалари, хусусан, эр-хотинлик, эр-хотиннинг бурчи, хотиннинг эрдаги ҳаққи, эрнинг хотиндаги ҳаққи, уларнинг бўлажак фарзандлари олдидаги бурчи масалаларини батафсил тушунтириш, турмуш қурмоқчи бўлган ёшлар бу масалада бирор тўхтамга келгандан сўнг уларнинг никоҳ тўйларига оқ йўл тилаш ва бу борада  дуч келиниши мумкин бўлган барча қийинчиликларга ҳамжиҳатлик билан барҳам бериш лозим. Чунки оила ҳамон жамиятнинг бир бўлаги экан, унинг соғлом бўлиши ҳам жамият аъзоларининг Ватан манфаати, миллат тақдири олдидаги муқаддас бурчига айланиши керак!

Иккинчидан,  омма орасида одоб-ахлоқ, нафс тарбияси, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савобнинг сифатлари ҳамда инсон ва унинг масъулияти борасида тегишли мутахассислар, адиблар, олим ва файласуфлар, имом-хатиблар иштирокида кенг қамровли ва тизимли ҳамда таъсирчан тарбиявий иш олиб бориш лозим кўринади ва бунда оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари имкониятларидан кенг фойдаланиш керак.

Тинч ва аҳил яшаб, фарзандларини яхши тарбиялаб, умргузаронлик қилиб келаётган ота-оналар, уларнинг ҳаёт йўли ҳамда бошқалар бахти учун холис ёрдам қўлини чўзаётган инсонлар тўғрисида маълумотлар бериб борилиши ҳам жамоатчилик, айниқса, ёшлар маънавияти ва ахлоқига ижобий таъсир этувчи муҳим омил бўлиши мумкин.  

Шунинг учун бугун оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари орқали  жамоатчилик содир этилаётган оилавий низо ва жиноятлардан хабардор қилиб борилаётганлиги каби, оилалардаги ижобий ҳолатларни ҳам ёритиб бориш лозим кўринади. Зеро, ўқувчи, хусусан, ёшларнинг масалага муносабатини шакллантиришда биргина салбий ҳолатларни кўрсатиш эмас, балки ўрнак оладиган ҳолатларни ҳам улар ҳукмига ҳавола қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунда асосий эътиборни оила мустаҳкамлиги нимага олиб келиши, шунингдек, ажралишлар оқибати инсон ҳаётига қандай таъсир этишини аниқ мисолларда, масалан, ажрашган оила аъзолари, ота-она ва фарзандларнинг жиноят кўчасига кириб кетганлиги каби ҳолатларни кўрсатиш лозим ва бу яхши самара бериши табиий.

Нотинч, ажрашиб яшаётган оила аъзолари, уларнинг ота-оналари билан Олий суд ва Хотин-қизлар қўмитаси томонидан очиқ мулоқот ўтказилиб, аёллар ва вояга етмаган болалар жазо ўташ муассасасидан олинган видеолавҳаларни намойиш этиш, улардан айримларининг тақдирини баён қилиб, ажралиш оиладаги барча муаммолар бошланиши эканлигини тушунтириш орқали республика бўйича минглаб оилаларни тиклашга муваффақ бўлингани бунинг исботидир.

Қачонки оила аъзолари ўзаро тотув ва иноқ бўлса, улар ўртасидаги муносабатлар азалий қадриятларимизга асосланган бўлса, у оила бахтли бўлади ва жамият таянчига айланади, бахтсиз, нотинч-носоғлом оила жамият учун муаммолар манбаидир. 

Муқаддас ҳадисда “Мўминлар бир-бирларини севишда ва бир-бирларига марҳамат кўрсатишда бир тан — бир жонга ўхшайдилар. Таннинг бир аъзоси хасталанган пайтда бошқа аъзолар уни даволашга ҳаракат қилади”, деб такидланади.

Оила бахти – жамият бахти, оила муаммоси – жамият аъзолари, яъни сиз ва бизнинг муаммоимиздир!

Агарда ҳар қандай оила муаммосига  “бу менинг муаммом эмас, менга нима” қабилида эмас, аксинча, “бу бизнинг муаммомиз” деб қарасак, бирини ака, бошқа бирини ука, опа-синглим десак, зарур маънавий кўмак берсак, оиладаги фарзандларни ўз фарзандимиз қаторида кўрсак ва кимгадир моддий ва кимгадир маънавий кўмак қўлимизни чўзсак, адашганга тўғри йўлни кўрсатсак ёки далда берсак, натижа ўта ижобий бўлиши, юқорида қайд этилган, бугун оммавий ахборот воситаларида бот-бот ёритилаётган оилавий низолар, бир-бирини уриб жароҳатлаш, жонига қасд қилиш ҳолатлари, қолаверса, бутун жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар кескин камайишига олиб келиши шубҳасиз.

Шунингдек, адиб Тоҳир Малик: “Зиммангиздаги инсоний вазифаларни адо этинг — бахтнинг ўзи сизни излаб топади. Инсоний вазифаларни адо этиш учун эса кучли ирода талаб этилади. Ҳа, бизнинг бахтимиз ўз ҳаётимизни ирода қилувчи ўз иродамизга боғлиқ. Шу боис бахтиёр бўлишни истаган кимса иродасини тарбия қилиши шарт” деб уқдирганидек, ҳар қандай инсон ўз иродасини тарбия қилиши жамиятимиздаги салбий ҳолатларга барҳам бериб, нафақат ўзининг, балки бутун жамият аъзоларининг бахтли бўлишига олиб келади. Ана шундагина жамият аъзоларининг бахту саодати йўлида давлатимиз томонидан олиб борилаётган улкан ишларга ҳамоҳанг иш олиб борган, жамият олдидаги бурчимизни мукаммал бажарган бўламиз.

Зуфар Нарзиев

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

“ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ”

Экстремизмга қарши кураш давлат ва конституциявий тузумни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва миллатлараро тинчликни, ҳудудий яхлитликни таъминлаш, демократик сиёсий тизимни ривожлантиришга бўлган эътиборни кучайтиришни талаб қилади. Республикамизда экстремизмга қарши кураш асослари, усуллари таҳлил қилинганда, мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий, жиноий-хуқуқий, маъмурий-хуқуқий усуллар қўлланилаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Улар бир тарафдан экстремизмнинг тарқалишига олиб келадиган сабаб ва шароитларни бартараф этишга қаратилган бўлса, бошқа тарафдан экстремистик ҳаракатларни амалга ошираётган шахслар, гуруҳлар ва ташкилотларга қарши маъмурий-ҳуқуқий ва суд идоралари томонидан олиб борилмоқда. Экстремизмга қарши курашдан комплекс чора-тадбирларнинг муҳим асосий қисми норматив-ҳуқуқий асосни яратиш, ривожлантириш ва амалга татбиқ этиш ҳисобланади. Республикамизда экстремизмга қарши курашнинг норматив ҳуқуқий асосини тартибга солишга, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, экстремизм ва фундаментализмга қарши кураш барча имкониятлар сафарбар этилган ҳолда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасига асосан қонунда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Асосий қонуннинг ана шу меъёрлари асосида амалдаги Жиноят кодексининг қатор моддаларида жиноий жавобгарлик белгиланган. Булар виждон эркинлигини бузиш (ЖКнинг 145- моддаси), миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш (ЖКнинг 156-моддаси), Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш (ЖК 159-модда), жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш (ЖКнинг 216-моддаси), ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш ( ЖКнинг 216-1 моддаси), диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (ЖК 216-2 моддаси), диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш (ЖК 229-2 моддаси), жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш (ЖК 244-1 моддаси), диний – экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш (ЖК нинг 244-2 моддаси), диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш жиноятлари (ЖК нинг 244-3 моддаси) бўлиб ҳисобланади.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам экстремистик фаолият тарқалишининг олдини олиш мақсадида бир қатор маъмурий жавобгарликни белгиловчи моддалар киритилди. Булар МЖтКнинг 184-моддасида белгиланганидек, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаганлик учун, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатганлик учун (МЖтКнинг 184-2-моддаси), миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатганлик учун(МжтКнинг 184-3-моддаси), ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари, оқимлар, секталарнинг фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун (МжтКнинг 202-1-моддаси), диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун (МЖтКнинг 240-моддаси), диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузганлик учун (МжтКнинг 241-моддаси) белгиланган жавобгарлик меъёрлардир.

Шунингдек, бу борада республикамизда қабул қилинган бир қатор қонунлар, Президент Фармонлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам жамиятда жиноятчиликнинг шу турига қарши курашиш мақсадида киритилган ҳуқуқий меъёрлар ўз аксини топди. Бу борада, айниқса, 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги (янги таҳрир) қонунни эътироф этиш лозим. Амалдаги Жиноят кодексига киритилган экстремистик ва фундаменталистик фаолият билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарлик белгиланган моддаларнинг барчаси айнан шу қонуннинг меъёрларига асосан қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 3-моддасига кўра, фуқарони динга, динга эътиқод қилиш ёки қилмасликка, ибодат қилишга, диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка, диний таълим олишга ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди (Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуни.(Янги таҳрирда).Т.: «Адолат», 1998 йил, 5- бет). Шунинг учун бир қатор қонунлар «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун меъёрларига мувофиқлаштирилган ҳолда қабул қилинди. Масалан, 1999 йил 14 апрелида қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунининг 12-моддасида фуқаролар йиғини кенгашининг ваколатлари сифатида рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг олдини олиш, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўриш, виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиши белгилаб қўйилган (Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 21-сон, Т. «Адолат», 1999 йил, 120- бет). Фикримизча, ушбу қонун такомиллаштирилиши лозим, негаки, кенгаш бирор-бир давлат органи ҳам, мансабдор шахс ҳам бўлмасдан, фуқаролар йиғинининг раиси, унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар раислари ва йиғиннинг масъул котибидан иборат таркибдир. Юқоридаги ваколат кенгаш томонидан бажарилмаганда ёки назорат қилинмаганида бирон-бир мансабдор шахснинг жавобгарлиги назарда тутилган ҳуқуқий меъёрлар мавжуд эмас.

Президентимизнинг 1998 йил 21 апрелдаги «Диний жамоалар, оқимлар ва гуруҳлар фаолиятининг қонунийлигини ўрганиш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияни ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига кўра, республикада барқарор ижтимоий-сиёсий муҳитни сақлаб қолиш, диний кўринишдаги экстремизм ва террорчиликка йўл қўймаслик ҳамда амалдаги қонунларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида мамлакатда мавжуд бўлган барча диний жамоа, оқим ва гуруҳлар фаолияти қонунийлигини ўрганиш ва амалдаги қонун талабларига мослаштириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ҳамда унинг таркибида ишчи гуруҳлари тузилиши белгиланди.

Экстремизмга қарши курашга жамоатчиликни жалб этмасдан, фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ёки бошқа давлат органларининг олиб бораётган ҳаракатлари билан муайян натижаларга эришиш мушкул. Шунинг учун бу борада жамиятнинг асосий қатлами бўлган аёлларга ҳам масъулиятли вазифалар топширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин – қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб- қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолиятининг энг муҳим вазифалари ва йўналишларидан бири сифатида жойларда (оила, маҳаллалар, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида) миллий-диний анъаналарни тушунтириш ва уларга риоя қилиш, хотин-қизларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, бузғунчи кучларнинг хотин-қизлар онгига таъсир ўтказиш, уларни экстремистик ва террористик фаолиятга жалб этиш йўлидаги уринишларига қарши қаратилган ишларни самарали ташкил қилиш белгилаб қўйилди (Маҳаллада диний-маърифат ва маънавий – ахлоқий тарбия ишларини ташкил этиш(услубий тавсиялар). Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамғармаси, «Оила» илмий амалий маркази. Т.: «Ўзбекистон», 2006.-160б. 9-бет).

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин – қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб- қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3434-сонли фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори юқоридаги Фармоннинг ижроси юзасидан қабул қилинди. Ушбу қарорнинг 5- бандига кўра, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш комплекси, «Маънавият ва маърифат» маркази, Дин ишлари бўйича қўмитага хотин-қизларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва уларга таълим беришни кучайтириш бўйича хотин-қизларга диний билимлар ва миллий-диний анъаналар асосларини эгаллашда ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларни диний бағрикенглик, бошқа диний конфессияларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, жамиятда дунёвий ва диний қарашлар қарама-қаршилигига йўл қўймаслик, диний экстремизм ва ақидапарастликнинг мамлакатимиздаги осойишда ҳаёт ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни бузишга қаратилган, ғайриинсоний, зарарли ғояларининг жамиятда тарқалишига қарши курашиш мақсадида чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишини таъминлаш юклатилган (Маҳаллада диний-маърифат ва маънавий – ахлоқий тарбия ишларини ташкил этиш(услубий тавсиялар).Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамғармаси, «Оила» илмий амалий маркази. Т.: «Ўзбекистон», 2006.-160б.18-бет).

Бу борада республикамизда маҳалла институтининг имкониятидан ҳам кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилиб, юқоридаги Фармон ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ташкилий, ташвиқот чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида барча маҳаллаларда, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилди.

Экстремизм ва фундаментализмга қарши кураш нафақат маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган қонунларда, балки бошқа қонуний ҳужжатларда ҳам ўз аксини топган. Масалан, 2007 йил 16 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига кўра, оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилинишига йўл қўйилмайди (Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 26.12.08 й).

Шунингдек, «Ахборот эркинлигининг принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддаси билан давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлигининг таъминланиш йўллари ҳам кўрсатилган. Булар:

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришга, ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишга;

ҳокимиятни эгаллашга ёки қонуний равишда сайлаб қўйилган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ва давлат тузумига қарши бошқача тажовуз қилишга очиқдан-очиқ даъват этишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишидан ҳимоя қилиш;

урушни ва зўравонликни, шафқатсизликни тарғиб қилишни, ижтимоий, миллий, ирсий ва диний адоват уйғотишга қаратилган, терроризм ва диний экстремизм ғояларини ёйишни ўз ичига олган ахборот тарқатилишига қарши ҳаракатлар қилиш.

Экстремизмга қарши кураш турли қонун меъёрларини такомиллаштириш билангина эмас, балки аҳолини мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружлардан ҳимоя қилиш йўллари билан ҳам олиб борилмоқда. Жумладан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 август кунги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорини эътироф этиш зарур.

Албатта, жамоат хавфсизлигини, фуқароларимиз ҳаёти ва саломатлигини қонунга хилоф тажовузлардан ҳимоя қилишда юқоридаги қонунларнинг аҳамияти ниҳоятда катта.

Самад Сувонқулов

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

ОДАМ САВДОСИ – ОЛАМ МУАММОСИ

Бугун дунё ҳамжамиятини одам савдосидек кенг урчиган жиноят ташвишга солмоқда. Бу муаммо кейинги пайтда кенг муҳокама этилмоқда. Буни оммавий ахборот воситаларида бўлаётган чиқишлардан, ўтказилаётган анжуманлардан билиб турибмиз.

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбирда ҳам бевосита одам савдоси жиноятининг судларда кўрилиши, уларга биргаликда кураш масалалари муҳокама этилди.

Бугунги кунда одам савдоси жаҳон миқёсида энг хавфли жиноят тури сифатида баҳоланмоқда. У ноқонуний қурол-яроғ сотиш ва наркобизнес каби трансмиллий жиноятлар қаторидан жой олган. Шу боис одам савдосига бефарқ қараб бўлмайди ва унга қарши курашишда ҳамкорлик муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон мустақил тараққиётнинг илк йилларидан бошлаб, бу трансмиллий жиноятга қарши қатъият билан кураш олиб бормоқда. Мамлакатимиз ушбу йўналишда қатор халқаро шартномаларга қўшилган. Муҳими, юртимиз улар юзасидан ўз зиммасига олган мажбуриятларни юксак масъулият билан бажариб келаяпти.

Менимча ҳам, ушбу трансмиллий жиноятнинг инсон ҳаётига солаётган хавфини инобатга олиб, иллатга қарши муросасиз кураш олиб бориш, аниқ йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу борада халқаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш яхши самара беради, деб ўйлайман.

Зуфар Нарзиев

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақидаги ишларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари

Ўзбекистон Республикакси Фуқаролик кодексининг 31-моддасига кўра, спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай фуқаро майда маиший битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа битимларни ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин. Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади.

Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши натижасида унинг оила аъзолари, васийлик ва ҳомийлик органлари, прокурор, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат бирлашмалари томонидан “Муомала лаёқати чекланган деб топиш ҳақида” судга ариза бериши мумкин.

Мазкур тоифадаги ишлар юзасидан аризалар фуқаро яшаб турган жойдаги, агар бу шахс даволаш муассасасига жойлаштирилган бўлса, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги судга берилади.

Фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ишларни юритиш билан боғлиқ суд харажатлари аризачидан ундирилмайди.

Агар суд ариза фуқаронинг оила аъзолари томонидан инсофсизлик қилиб, асоссиз равишда фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш мақсадида атайлаб берилган деб топса, суд харажатларини оила аъзоларидан ундиради.

Суд фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги ишни албатта мазкур фуқаронинг, прокурор ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи вакилининг иштирокида кўради. Агар фуқаро суд мажлисига келмаса, у мажбурий тартибда судга келтирилиши лозим.

Шуни таъкидлаш лозимки, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, суд фуқаронинг ўзи, унинг ҳомийси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 310-моддасида санаб ўтилган ташкилотлар ва шахслар берган аризага биноан фуқаронинг муомала лаёқатини чеклашни ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Баходир Джумаев

Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси

Skip to content