“Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун 2025 йил 22 апрелда кучга кирди
Кредит бўйича қарздорликни мол-мулкка қаратиш мумкинми?
Мазкур Қонун билан ундирувни гаров мулкига суд тартибида ва суддан ташқари тартибда қаратиш, гаровга олувчининг гаров мулкига бўлган ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашдаги муаммолар ва қонун ҳужжатларидаги номувофиқликлар бартараф этилди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва “Гаров тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан тўланмаган суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса ва гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши узлуксиз уч ойдан кам бўлса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши жуда арзимас, деб ҳисобланади.
Шунингдек, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш рад этилиши мумкин.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида келишмовчилик бўлган тақдирда эса, мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади.
Гаров ҳисобланган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ана шу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Бундан ташқари, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунга гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланиши бўйича норма киритилди.
Шу каби, “Ипотека тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда ўн икки ой давомида узлуксиз уч ойдан ортиқ бузилган тақдирда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши белгиланди.
МАНСУР АБДУРАХМАНОВ,
Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Мазкур Қарор билан кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда уларни фош этиш самарадорлигини ошириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ва қатор ташкилий-техник чораларни кўриш белгиланди.
Жумладан, кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида ягона ишлаш амалиётини йўлга қўйишни назарда тутувчи алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамла юридик шахслар томонидан киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлик учун, шунингдек, ахборот технологиялари соҳасидаги барча жиноятлар юзасидан жавобгарликни кучайтириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш топширилди.
Шунингдек, Банклар, тўлов тизими операторлари, тўлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этмаганлиги натижасида йўл қўйилган кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни улар ҳисобидан ундириш тартибини жорий этиш белгиланди.
Шу билан бирга, бундан кейин кибержиноятни содир этишда ўз номидаги банк картасидан, банк ҳисобрақами, электрон ҳамёнидан ва бошқа шахсига доир маълумотларидан (SIM картаси, электрон аккаунти) фойдаланишга йўл қўйган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари ўрнатилади.
Бундан ташқари, Кибержиноятларнинг олдини олиш йўналишида ахборот тизимидаги заифликлар ва камчиликлар натижасида кибержиноят содир этилишига йўл қўйган банклар ва тўлов ташкилотлари рўйхатини оммага эълон қилиш ҳамда аҳоли пул маблағларини жалб қилишга қаратилган онлайн фирибгарлик схемалари (“молиявий пирамида”)ни барвақт аниқлаш амалиёти йўлга қўйилади.
Шунингдек, қарор билан шахсларнинг банк карталаридаги пуллари талон-торож қилинишини тўхтатиш мақсадида банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига замонавий антифрод ва антивирус ҳимоя тизимларини жорий этиш ҳамда фирибгарлар томонидан сохта рақамлар орқали фуқароларга қўнғироқ қилишларини техник (имконсиз қилиш) чеклаш каби чоралар белгиланди.
Жорий йилдан бошлаб, ҳар йили бир ой давомида “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” комплекс тарғибот ойлигини ўтказиш ҳамда ташвиқот ишлари соҳага оид барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан фаол тарзда олиб бориш орқали аҳолининг рақамли иммунитети ва огоҳлигини оширишнинг доимий тизими йўлга қўйилади.
Ушбу Қарорга мувофиқ, кибержиноятларни фош этиш йўналишида Марказий банк, тўлов тизими ва ички ишлар органлари вакилларидан иборат тезкор ҳаракатланиш гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади ва мазкур гуруҳ томонидан шубҳали пул ўтказма амалиётларига алоқадор банк карталарини тезкорлик билан аниқлаш ва блоклаш каби чоралар кўриб борилади.
Бунинг натижасида, кибержиноят орқали жиноятчилар томонидан ўзлаштирилган пулларни республика ҳудудидан чиқиб кетишини олдини олиш ва жабрланувчига қайтариш имконияти таъминланади.
Шулар қаторида, қарор билан кибержиноятларни тергов қилиш ва фош этиш фаолиятининг сифати ва самарадорлиги ошириш мақсадида ушбу жараёнида қонунчилик ижроси устидан прокурорлик назорати ҳамда илмий тадқиқот фаолияти йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, кибержиноятларга қарши курашиш йўналишида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда соҳадаги ходимларнинг малакасини ошириш бўйича чоралар белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур қарорда кўрсатилган вазифаларнинг амалга оширилиши бу – масъул давлат органлари, ташкилотлар, банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларининг фуқароларнинг кибержиноятлардан жабрланиб қолишининг олдини олиш ҳамда уларнинг молиявий хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича масъулиятини ошишига хизмат қилади.
АЗАМАТ ШОМУРОДОВ,
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси
Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра,гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Бироқ, ҳар қандай қарздорликни ундиришда ундирувни гаров мулкига қаратиш мумкин эмас.
Мазкур Қонуннинг учинчи қисмига кўра, агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни 1-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди.
Унга кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади: 1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса; 2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 2-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига шу мазмундаги учинчи қисм билан тўдирилди.
Бундай ҳолатда, судлар томонидан низони мазмунан ҳал этишда даъво талабидаги қарз миқдорининг гаров мулки қийматига нисбатини ва қарздорликни юзага келган даврини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
РУФАТ БЕГИМОВ,
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Бугунги кунда иқтисодий судлар томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда рақобатга оид қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари билан боғлиқ ишлар ҳам мазмунан кўрилиб, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қонунчилик талабларини бузган ҳолда олинган ортиқча даромадларнинг қайтарилиши таъминланмоқда.
Жумладан, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар Жарқўрғон туман Тиббиёт бирлашмасига нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан асоссиз олинган 15.235.988 сўм ортиқча даромадни қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига ундиришни сўраган.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Жарқўрғон тумани Тиббиёт бирлашмасида истеъмолчиларга кўрсатилаётан пуллик тиббий хизматларнинг Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганишда Жарқўрғон туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2024 йилда жисмоний ва юридик шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномага асосан пуллик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилганлиги, ушбу рухсатномаларга кўра, тиббиёт бирлашмаси томонидан фуқароларга юракнинг умумий текшируви бўйича пуллик тиббий хизматлар кўрсатилганлиги, мазкур тиббий хизматлар HS80G-L турдаги Электрокардиограф тиббий аппарати орқали кўрсатилганлиги, ушбу аппаратга “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат муассасаси томонидан 2021 йил 8 ноябрда ўлчаш воситасини метрологик атесстациядан ўтказиш сертификати берилганлиги, унинг амал қилиш муддати 2022 йил 8 октябргача этиб белгиланганлиги, мазкур аппарат белгиланган тартибда давлат қиёслов кўригидан ўтказилмаган ҳолда беморларга хизмат кўрсатиб келинганлиги, бу эса истеъмолчиларнинг соғлиғини сақлашга доир ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланмаслигига олиб келганлиги, бунинг оқибатида 2022 йил 8 октябрдан 2024 йил 16 июл кунига қадар Жарқўрғон тиббиёт бирлашмаси томонидан жами 1.028 та истеъмолчиларга 15.235.988 сўмлик сифати ва хавфсизлиги тегишли даражада бўлмаган тиббий хизмат кўрсатилганлиги, бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилган ҳолда истъмолчилардан асоссиз даромад олинганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган 3-19-2024/90-сонли иш 2024 йил 22 июлда кўриб чиқилиб, тиббиёт бирлашмасига нисбатан асоссиз олинган 15.235.988 сўм даромадни истеъмолчилари аниқ бўлса, истеъмолчиларга қайтариш, истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда 2024 йил 1 августга қадар ихтиёрий равишда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамга тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилиниб, жавобгарга ёзма кўрсатма тақдим этилган.
Жавобгар Жарқўрғон туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ёзма кўрсатма ижро қилинмасдан, қарорда кўрсатилган маблағлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмагач, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасида истеъмолчи ўзи сотиб олган товар (иш, хизмат) санитария-гигиена, шу жумладан, радиология, эпидемияга қарши талабларга ва амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда ишлаб чиқарилган ёки бажарилган бўлишига ва унинг ҳаёти, соғлиғи, атроф-муҳит учун хавфсиз бўлишига, шунингдек, унинг мол-мулкига зарар етказмаслигига кафолат берилишини талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги, 20-моддасида, товар (иш, хизмат)нинг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Тиббиётда қўлланиладиган лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 112-сонли қарорининг 6-бандида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тузилмасида тиббий муассасалар бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотлари ўлчаш функциясига эга бўлган тиббий техниканинг метрологик назорати ўтказилишини, тиббий техникалар даврий синовлардан ўтказилишини таъминлашлари лозимлиги назарда тутилган.
Мазкур иқтисодий иш бўйича Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида қайта кўрилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантириш ва жавобгар Жарқўрғон туман Тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси орқали Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантириш жамғармасига асоссиз олинган 15.235.988 сўм ортиқча даромадни ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилинди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда рақобатга оид қонунчиликка тўлиқ риоя этилиши иқтисодий барқарорликни таъминлаши билан бирга, юқоридаги каби ҳолатларда бевосита фуқароларнинг соғлиғини сақлашга ва уларга малакали ҳамда сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш кафолати бўлиб ҳисобланади.
АСҚАР МАМАРАИМОВ,
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси
Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар бўйича одил судлов амалга ошириш борасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя этилиб келинмоқда.
Жумладан, маъмурий судлар томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 219 та маъмурий ишлар мазмунан кўриб тамомланган.
Кўриб тамомланган 219 та маъмурий ишларнинг 76 таси қаноатлантирилган, 114 таси рад қилинган, 9 таси кўрмасдан қолдирилган ва 20 таси иш юритувдан тугатилган.
Бу даврда кўрилган ишларнинг 9 таси сайёр суд мажлисида кўриб чиқилган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг 1-чораги давомида кўрилган ишларга оид мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан жами 26 та хусусий ажримлар чиқарилган ва жойларга муҳокама қилиш учун юборилган.
Шунингдек, 2025 йилнинг 1-чорагида Маъмурий орган, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорини, мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ жами 182 та ишлар кўрилган, шундан 66 таси қаноатлантирилган, 97 таси рад этилган, 4 таси кўрмасдан қолдирилган, 15 таси иш юритувдан тугатилган. Ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 23 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Маҳаллий ҳокимликлар яъни, ҳоким қарорлари ва ҳаракат (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 28 та низоли ишлар кўрилган бўлиб, шундан 6 таси қаноатлантирилган, 18 таси рад этилган, кўрмасдан қолдирилган ишлар мавжуд эмас, 4 таси иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар бўйича мансабдор шахсларга нисбатан 2 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Мажбурий ижро бюросининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 29 та иш кўрилган, шундан 5 таси қаноатлантирилган, 19 таси рад этилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 4 таси иш юритувдан тугатилган. Ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 4 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги мансабдор шахсининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан жами 171 та иш кўриб чиқилган, шундан 44 таси қаноатлантирилган, 103 таси рад этилган, 9 таси кўрмасдан қолдирилган, 15 таси иш юритишдан тугатилган. Бу тоифадаги ишлар юзасидан 26 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Солиқ қўмитаси мансабдор шахсининг қарорини ҳақиқий эмас, ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан жами 47 та иш кўриб чиқилган, шикоятларнинг 22 таси қаноатлантирилган, 15 таси рад этилган, 5 таси кўрмасдан қолдирилган, 5 таси иш юритишдан тугатилган. Кўрилган ишлар юзасидан 4 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Юқори инстанциялар яъни, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида кўрилган ишлар:
Жорий йилнинг 1-чораги давомида Сурхондарё вилоят маъмурий судининг апелляция инстанциясида жами 33 та иш мазмунан кўрилган бўлиб, шундан 4 таси (3 таси ажрим) бекор қилинган, 1 та шикоят бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган ва 28 та ишлар бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу инстанциядаги ишлар юзасидан 4 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Шунингдек, бу даврда кассация инстанциясида жами 14 та иш мазмунан кўрилган бўлиб, 3 таси (1 таси ажрим) бекор қилинган бўлиб, 11 та ишлар бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу инстанциядаги ишлар юзасидан 3 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Шу каби, жорий йилнинг 1-чорагида вилоят маъмурий судининг тафтиш инстанциясида жами 13 та иш мазмунан кўрилган бўлиб, барчаси бўйича суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Тафтиш инстанцияда 4 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:
Сурхондарё вилоят маъмурий судига 2025 йил 1-чораги давомида жами 111 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 41 та мурожаат шахсий ва сайёр қабуллар давомида, 52 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал ва халқ қабулхона орқали, шунингдек 18 та мурожаатлар эса почта ва бошқа алоқа тармоқлари орқали келиб тушган.
Суд ҳужжатлари ва уларнинг ижроси устидан келиб тушган мурожаатлар сони 41 тани ташкил этган бўлса, бошқа масалалар, яъни Маъмурий судлов фаолиятига тааллуқли бўлмаган аммо мурожаат мазмунида давлат ва бошқа органлар фаолияти, улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга ҳилоф деб топиб у ёки бу мажбуриятларни юклаш, уларнинг хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаётганлиги юзасидан берилган мурожаатлар сони 70 тани ташкил этган.
Тарғибот-ташвиқот ишлари:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят ва туманлараро судлари судьялари ҳамда ходимлари томонидан жами 51 маротаба очиқ мулоқот, маърузалар ва давра суҳбатлари ўтказилган, Бу даврда жами 73 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилиб, Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқий мавзулар кенг ёритилиб келинмоқда.
Хусусан, ўтказилган 51 та маъруза, давра суҳбатлари, семинар ва конференциялар шаклида ҳуқуқий тарғибот ишларининг 18 таси аҳоли ўртасида, 30 таси корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳамда 3 таси ўқув муассасаларида ўтказилган.Оммавий ахборот воситаларида жами 73 маротаба чиқишлар қилинган, шундан 8 маротаба телевидениеда, 30 маротаба радиода, 3 маротаба газета ва журналларда, 32 маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
Одил судловни амалга ошириш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Сурхондарё вилояти иқтисодий судлар томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, иқтисодий судлар томонидан жорий йилнинг 1-чорагида жами 12.181 та иқтисодий ишлар кўрилган бўлиб, шундан 3 таси суд буйруғини бериш тартибида кўрилган ишлар ташкил қилади.
Бу даврда жами кўрилган ишларнинг 5.809 таси яъни, 47.7% сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Бир судьянинг биринчи инстанция судида кўрган ишлари бўйича ўртача иш ҳажми 405.9 тани ташкил этди. (Ўтган йилги кўрсаткич 63 тани ташкил этган) Вилоят судларида (Биринчи, апелляция, кассация ҳамда тафтиш инстанция) судларида жами 147 таси иш кўрилган бўлиб, бир судьянинг ўртача иш ҳажми 9.8 тани ташкил этади.
2025 йилнинг 1-чорагида кўрибган иқтисодий ишларининг 1.220таси (жами ишнинг 10 %)фуқаролик муносабатларга, 10.412 таси (жами ишнинг 85.5 %) маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга, 497 тани (жами ишнинг 4.1 %) корхоналарни банкрот деб эътироф этиш ҳақидаги низолар ва 52тани (жами ишнинг 0.4 %) бошқа муносабатларга оид низолар ташкил этган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан контрактация шартномаси юзасидан низолар 16 тага, пудрат шартномаси юзасидан низолар 31 тага, ерга оид низо 18 тага, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш юзасидан 82 тага, солиқ қарзи бўйича ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишга оид 17 тага камайган.
Бироқ, банклардаги ҳисобварақалар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ низолар 9.857 тага, кредит шартномаси юзасидан низолар 191 тага, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан низолар 25 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан низолар бўйича 88 тага, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасига оид 48 тага ва корхоналар банкротлигига оид низолар 150 тага сезиларли даражада кўпайган.
Жорий йилнинг 1-чораги давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид 383 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 27.137.200.123 сўмлик 264 таси бўйича даъво аризалари қаноатлантирилган, 89 та даъво аризаси рад қилинган, 14 таси бўйича даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган (шундан 3 таси тарафлар ўртасида ўзаро медиатив келишув тузилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган), 16 таси бўйича иш юритувидан тугатилган (шундан 2 таси тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб, суд томонидан тасдиқланганлиги муносабати билан иш юритиш тугатилган).
Юқори инстанциялар яъни, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида кўрилган ишлар:
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляцияинстанциясида 2025 йилнинг 1-чорагида давомида жами 83 та шикоятлар ёки протестлар асосида кўрилган. Ушбу ишлардан 3 та суд қарорлари ўзгартирилган, 18 тасибекор қилинган ва 62 та суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган (рад этилган).
Кассацияинстанциясида 2025 йил 1-чораги давомида жами 29 та шикоятлар ёки протестлар асосида кўрилган. Ушбу ишлардан 1 та суд қарори ўзгартирилган, 12 таси бекор қилинган ва16 тасиўзгаришсиз қолдирилган (рад этилган).
Шунингдек, бу даврда вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг тафтишинстанциясида 2025 йил 1-чораги давомида жами 31 та шикоятлар ёки протестлар асосида кўрилган. Ушбу ишлардан 2 та суд қарори ўзгартирилган, 12 та суд қарори бекор қилинган ва 17 та суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган (рад этилган).
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 2025 йил 1-чораги давомида жами 268 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан 81 таси кворум бўлмаганлиги сабабли бошқа судга ўтказилган.
Мурожаатлар билан ишлаш бўйича:
Жорий йилнинг 1-чорагида иқтисодий судларга жисмоний ва юридик шахс вакиллари жами 102 тамурожаатлари қабул қилинган. Шундан сайёр қабулларда 13 та ҳамда бевосита идорада 89 та мурожаат қабул қилинган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 80 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан ва жойлардаги халқ қабулхоналаридан келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг барчаси масъуллар томонидан ўрганилиб жавоб берилган.
Ҳуқуқий тарғибот ишлари бўйича:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят ва туманлараро судлари судьялари ҳамда ходимлари томонидан жами 97 маротаба очиқ мулоқот, маърузалар ва давра суҳбатлари ўтказилган бўлса, 59 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилган.
Хусусан, ўтказилган 97 та маъруза, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар шаклида ҳуқуқий тарғибот ишлари аҳоли ўртасида, корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳамда ўқув муассасаларида ўтказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, ахборот воситалари орқали ўтказилган 59 маротаба чиқишлардан 10 маротаба телевидениеда, 4 маротаба радиода, 10 маротаба газета ва журналларда ҳамда 35 маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва туманлараро (туман) судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, туманлараро ва туман судлари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида жами 8.534 та ишлар кўриб ҳал этилган. Шундан 5.717 та фуқаролик иши, 6 та ҳакамлик судининг қарорларига доир ишлар ва 2.811 та материаллар кўрилган.
Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак кўрилган ишлар сони 2024 йилнинг шу даврига нисбатан ишлар 1.790 тага кўпайган.
Жами кўрилган 5.717 та фуқаролик ишларидан 4.126 та иш бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилган, 54 та иш бўйича фуқаролик иши иш юритишдан тугатилган, 994 та ишлар бўйича даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.
Бу даврда жами 118 та ишлар сайёрсуд мажлисларида кўрилган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар сонини ўсиш ва камайиш динамикасига қуйидагича:
Кўриб тамомланган фуқаролик ишининг асосий салмоғини яъни 2.895 таси ёки 50,6 фоизини: никоҳдан ажратиш, кредит шартномаси ва алимент ундиришга оид низолар билан боғлиқ ишлар ташкил этади.
Ушбу тоифа ишларнинг ўсиш динамикаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли равишда кўтарилиб, жумладан 2025 йил 1-чораги давомида:
– иш ҳақини ундириш билан боғлиқ 238 та иш кўриб тамомланган бўлиб, 87 тага ёки 57,6 фоизга;
– никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 1.208 та иш кўриб тамомланган бўлиб, 194 тага ёки 19 фоизга кўпайган.
Аксинча, 2025 йил 1-чораги давомида кредит шартномасига оид низолар 968 та иш кўриб тамомланган бўлиб, 2024 йилга нисбатан 168 тага ёки 14,8 фоизга камайган.
Суд буйруқлари ҳақида маълумотлар:
Жорий йилнинг 1-чорагида фуқаролик ишлари бўйича судларда жами 19.743 та аризалар суд буйруғи тартибида ҳал қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 6.245 тага кўпайган.
Хусусан, суд буйруқлари тоифалар бўйича таҳлил қилинганда:
– 11.404 та 126 миллиард 504 миллион 421 минг 644 сўм ундириш тўғрисидаги аризалар ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган мажбуриятлар бўйича;
– 4.011 та 10 миллиард 445 миллион 637 минг 667 сўмлик аризалар солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисида;
– 2.651 та 2 миллиард 748 миллион 103 минг 351 сўмлик коммунал хизматлар тўлови бўйича қазрдорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб тўғрисида;
– 1.391 таси эса вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисида;
– 144 та 150 миллион 584 минг 920 сўмлик хусусий уй-жой мулкдори ширкатлари аъзоларидан мажбурий бадаллар ва тўловларини ундириш тўғрисида;
– 142 та 1 миллиард 446 миллион 166 минг 307 сўмлик аризалар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисида чиқарилган суд буйруқларини ташкил этади.
Юқори инстанциялар яъни, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида кўрилган ишлар:
2025 йил 1-чораги давомидаапелляция инстанциясидажами 168 та иш шикоятлар ёки протестлар асосида кўрилган. Ушбу ишларнинг 136 тасини ҳал қилув қарорлари ва 32 тасини ажримлар ташкил қилади. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатида кўрилган ишлардан 128 та суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 1 та суд қарори ўзгартирилган ва 39 та биринчи босқич судларининг қарорлари эса бекор қилинган.
Бу даврда кассация инстанциясида жами 119 та иш шикоятлар ёки протестлар асосида кўрилган бўлиб, ушбу ишларнинг 110 тасини ҳал қилув қарорлари ва 9 тасини ажримлар ташкил қилади. Кассация инстанцияси судлов ҳайъатида кўрилган ишлардан 82 та суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 4 та суд қарори ўзгартирилган ва 33 та биринчи босқич судларининг қарорлари эса бекор қилинган.
Шунингдек,тафтиш инстанциясида эса бу даврда жами 87 та иш шикоятлар ёки протестлар асосида кўрилган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъатида кўрилган ишлардан 73 та суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 1 та суд қарори ўзгартирилган ва 13 та биринчи босқич ва апелляция инстанцияси судларининг қарорлари эса бекор қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида жами 92 та хусусий ажримлар чиқарилган ва жойларга муҳокама қилиш учун юборилган.
Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:
2025 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Ўзбекситон Респубдикаси Олий суди орқали ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жойлардаги халқ қабул хоналаридан, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан фуқаролик ишлари бўйича жами 540 та мурожаатлар келиб тушган ҳамда масъуллар томонидан ўрганилган.
Ҳисобот даврида суд раислари томонидан сайёр қабулларда ҳамда бевосита идораларда жами 468 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган бўлиб, вилоят суди раиси, ўринбосари ва судьялари ҳамда туманлараро (туман) суди раислари шахсий қабулида бўлди.
Тарғибот-ташвиқот ишлари:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят ва туманлараро (туман) судлари судьялари ҳамда ходимлари томонидан жами 221 маротаба очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказилган бўлса, 78 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилиб, Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқий мавзулар кенг ёритилиб келинган.
Хусусан, ўтказилган 221 та маъруза, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар шаклида ҳуқуқий тарғибот ишлари аҳоли ўртасида, корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳамда ўқув муассасаларида ўтказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, ахборот воситалари орқали ўтказилган 78 маротаба чиқишлардан 36 маротаба телевидениеда, 9 маротаба радиода, 8 маротаба газета ва журналларда ҳамда 25маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
УКТАМ МАМАДИЕВ,
Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Сурхондарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Сурхондарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давосида 990 шахсга нисбатан 755 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Таҳлилларга кўра, ўтган йилга нисбатан 141 та жиноят иши ёки 15,7 фоизга камайган.
Айблов ҳукми чиқарилган ишлардан 108 нафарига жарима, 1 нафарига нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 5 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 201 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 275 нафарига озодликни чеклаш ва 198 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, 160 нафар шахсларга оид жиноят ишлари Жиноят кодексининг 66-1 моддасига асосан ҳамда 5 нафар шахсларга оид ишлар эса бошқа асосларга кўра тугатилган.
Ушбу даврда 177 та сайёр суд мажлислари ўтказилган бўлиб, бу жами кўриб тамомланган ишларининг 23,44 фоизини ташкил этади. Жиноятларни олдини олиш мақсадида, жиноят содир этилишига йўл қўйган ва шарт-шароит яратган шахсларга нисбатан жами 506 та ёки 67,02 фоиз жиноят ишлари бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш учун юборилган.
Суд қарорларини ўзгартирилиши ва бекор қилиниши билан боғлиқ маълумотлар.
Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2025 йилнинг 1-чорагида жами 175 нафар шахсга нисбатан 130 та жиноят ишлари вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилган. Шундан 124 нафар шахсга нисбатан 94 та жиноят иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган, 42 нафар шахсга нисбатан 29 та жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган ва 4 нафар шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича суд ҳукми бекор қилинган.
Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2025 йил 1-чорагида жами 107 нафар шахсга нисбатан 88 та жиноят ишлари вилоят судининг кассация инстанциясида кўрилган.
Шундан 67 нафар шахсга нисбатан 59 та жиноят иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган, 32 нафар шахсга нисбатан 22 та жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган ва 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича суд қарорлари бекор қилинган.
Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2025 йилнинг 1-чорагида жами 101 нафар шахсга нисбатан 85 та жиноят ишлари вилоят судининг тафтиш инстанциясида кўрилган. Шундан 85 нафар шахсга нисбатан 69 та жиноят иши бўйича биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 9 нафар шахсга нисбатан 9 та жиноят иши бўйича биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатлари ўзгартирилган ва 3 нафар шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича суд ҳукми бекор қилинган.
Шунингдек, жорий йилнинг 1-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 119 шахсга нисбатан 102 та жиноят иши аёлларга нисбатан, 56 шахсга нисбатан 49 та жиноят иши вояга етмаганларга нисбатан, 410 шахсга нисбатан 314 та жиноят иши ёшларга нисбатан ҳамда29 шахсга нисбатан 29 та жиноят иши 60 ёшдан ошганларга нисбатан кўриб тамомланган.
Судлар томонидан инсонпарварлик тамойилларига амал қилиниши.
Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида 1 нафар шахс биринчи босқич судида, 4 нафар шахс апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан (реабилитация) тугатилган, 6 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шарт ҳукм чиқарилган. Яна 13 нафар шахсларга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган. 145 нафар шахсларга нисбатан ишлар тугатилган бўлса, яна 62 нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод қилинган.
Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи.
Сурхондарё вилоят судига 2025 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Ўзбекситон Респубдикаси Олий суди орқали ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жойлардаги халқ қабул хоналаридан, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жиноят ишлари бўйича жами 59 та мурожаатлар келиб тушган ҳамда масъуллар томонидан ўрганилган.
Ҳисобот даврида суд раислари томонидан сайёр қабулларда ҳамда бевосита идораларда жами 122 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган бўлиб, вилоят суди раиси, ўринбосари ва судьялари ҳамда туман суди раислари шахсий қабулида бўлди.
Тарғибот-ташвиқот ишлари:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) судлари судьялари ҳамда ходимлари томонидан жами 332 маротаба очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказилган бўлса, 236 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилиб, Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқий мавзулар кенг ёритилиб келинган.
Хусусан, ўтказилган 332 та маъруза, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар шаклида ҳуқуқий тарғибот ишларидан 167маротаба аҳоли ўртасида, 43 маротаба корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳамда 122маротабаўқув муассасаларида ўтказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали 236 маротаба чиқишлардан 69 маротаба телевидениеда, 2 маротаба радиода, 35 маротаба газета ва журналларда ҳамда 130маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
АЗАМАТ ШОМУРОДОВ,
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси
Сурхондарё вилоят судлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунига асосан фуқаровий-ҳуқуқий, шу жумладан, оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга нисбатан медиация келишувини қўллаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди биносида “Медиация хонаси” ва суд мажлисига келган томонлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун “Она ва бола хонаси” ҳам ташкил этилди.
Оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.
Эътиборли жиҳати шундаки, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан оилаларни яраштиришда медиатор, оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходими, Адлия бу́лими, туман имом хатиби ва бошқалар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.
Энг муҳими, суд мажлисига киришдан аввал “Медиация хонаси”даги суҳбатда қатнашган тарафларда оила муқаддас қўрғон эканлиги ҳақида ҳаётий тушунча пайдо бўлади. Бу эса қонуний никоҳни бекор қилиш жараёнида эр ёки хотиннинг ажрим ҳақидаги қарорини ўзгартириши учун хизмат қилишига шубҳа йўқ.
Таъкидлаш жоизки, “Медиация хонаси” ва суд мажлисига келган томонлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари учун “Она ва бола хонаси” жисмоний ва юридик шахслар ўртасида юзага келадиган фуқаролик ва меҳнатга оид низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ҳамда тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.
Унда Олий суд ва вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьялари, воҳамизда фаолият юритувчи ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг кадрлар масалалари бўйича масъуллари ҳамда касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этишди. Семинар бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири – меҳнат муносабатлари ва унга риоя этиш, фуқароларни бузилган меҳнат ҳуқуқларининг ҳимояланишига бағишланди.
Дастлаб семинарда 2024 йил давомида судларга манфаатдор идоралар томонидан киритилган даъво аризалари таҳлил қилиниб, фуқароларнинг бузилган меҳнат муносабатларини тиклаш ҳақида мурожаат қилиш тартиблари, судгача Медиация тўғрисидаги Қонун талабларидан кенг фойдаланиш, корхона ва ташкилотларга ходимнинг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тақдимномалар чиқарилиши, ходим ҳуқуқлари ўз вақтида тикланмаган ҳолларда судларга манфаатдор шахс манфаатида даъво аризаси бериш мақсадга мувофиқлиги, қолаверса, мазкур ҳаракатлар кўпчилик бюджет ташкилотларини тўланиши лозим бўлган ортиқча харажатлардан сақлаб қолиши тушунтирилди.
Шундан сўнг сўзга Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Нурали Рахмонов сўзга чиқиб, иштирокчиларга ҳар бир юзага келаётган меҳнат низолари авваламбор, ходим ишлаб келган ёки ишлаётган корхона, муассаса ва ташкилотнинг ўзидаги касаба уюшмасида ёки меҳнат низолари бўйича комиссияларда кўриб чиқилиб, ходимларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чораларини кўриш лозимлиги, бундан ташқари судгача бўлган босқичда низоларни тарафлар ўртасида келишув ва Медиация тартиб-тамойиллари асосида ечим топиш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқларини тиклаш шунингдек, уларнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган ва қонун билан кафолатланган ҳуқуқларини таъминлаб бориш зарурлиги таъкидланди.
Тадбирда вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси Шерали Тогоев томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари, ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бузган ҳолларда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилиши ёки меҳнат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чораларининг қўлланилиши ҳамда қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмаслиги юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, прокуратура органларининг фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб бораётган ишлари, Касаба уюшмалари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси давлат инспекторларининг интизомий жазо чораларини қўллаш юзасидан маърузалари эшитилди.
Қизғин тарзда бўлиб ўтган семинар давомида иштирокчилар амалиётда юзага келаётган баҳсли мавзулар ва муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.
БАХОДИР ДЖУМАЕВ,
Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари –
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2025 | Сурхондарё вилоят суди