Бугунги кунда Республикамиз миқёсида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 16-сонли баёни кўра, “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати билан республикамизда жорий йилнинг 25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” мавзусида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, Ангор туманидаги Касбий кўникмалар марказида “Зўравонликка қарши 16 кун!” акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ва туман ички ишлар бўлими масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегара билмайди. Хусусан, мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Шундай бўлса-да жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учраб турибди. Аммо баъзи аёлларимиз ўзлари билан содир бўлган зўравонлик ҳолатларини ошкор қилмасликни афзал кўради.
Суд амалиётида кўрилган оилавий зўравонлик билан боғлик ишларнинг аксарияти айбдор шахснинг спиртли ичимликни ичишга ружу қўйганлиги, эри ҳеч қаерга ишламаслиги натижасида оиладаги моддий етишмовчилик, рашк асосида содир бўлган жанжалларни ташкил қилади.
Хотин-қизларга ва болаларга ҳар қандай зўровонлик учун жавобгарликни муқаррарлигини ҳамда аёлларга оилавий низоларга тилига эҳтиёткорроқ бўлиши ҳам ҳар қандай зўровонликни олдини олиши мумкин.
Миллий қонунчиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг ҳаёти, соғлиги, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устувор.
Бугунги ўтказилган тадбир давомида хотин-қизлар масъуллардан ўзларини қийнаётган кўплаб саволларга жавоблар олишди.
Таъкидлаш керакки, зўравонликка қарши курашиш бу – оилавий муҳаббат, ҳурмат ва инсонийликни асраш ҳаракатидир. Агар ҳар биримиз зўравонликка муросасиз бўлиб, бунга курашсак жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатлик устувор бўлади.
ХАДИЧА РАХИМОВА,
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди тергов судьяси
Бугун жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ташаббуси билан тумандаги 1-сонли политехникумида “8-декабрь Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни”га бағишланган маърифий-ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди раиси, туман Адлия бўлими бошлиғи ва политехникум ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этди.
Ташкил этилган ушбу тадбирда дастлаб туман суди раиси А.Холмуминов сўзга чиқиб, 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилинганлиги, бош қомусимизда халқимизнинг Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги мақсади, орзу-умидлари ва интилишлари ўз аксини топганлиги, янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегияси сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берилганлиги, Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясини таъминлашда умумэътироф этилган “Хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” институтларини конституциявий даражада мустаҳкамланиши тарихий воқеа бўлганлигини билдирди.
Муҳими шундаки, бугунги кунда судлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоя қилишда тўғридан-тўғри янги таҳрирдаги Конституциямиз нормаларига мурожаат қилмоқда. Бу эса ўз навбатида, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, “Инсон қадри учун” тамойилини тўлиқ рўёбга чиқариш, фуқароларда Конституциямизга ишонч ва ҳурмат руҳини шакллантиришда муҳим асос бўлмоқда.
Ушбу тадбир давомида туман Адлия бўлими бошлиғи П.Бобомуминов ҳам сўзга чиқиб, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан қабул қилинган янгиланган Конституциямиз мамлакатимизда энг олий ҳуқуқий кучга эга бўлиб, фуқароларнинг адолатга интилишини янада кучайтиришга, очиқлик ва ошкораликни таъминлаб, жамиятда ҳақиқатнинг асосий мезон бўлишини белгилашга йўналтирилгани эътиборга сазовор эканлшиги, шунга мувофиқ Бош қомусимизда инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият сифатида ўз ифодасини топганлигини таъкидлади.
Конституция давлатнинг бошқарув тузилмасини яратадиган, давлат, жамият ва инсон ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайдиган асосий қонун саналади. Шу жумладан, бу қонун суд ҳокимиятининг ҳам муҳим жиҳатларини белгилаб беради.
Таъкидлаш керакки, бугунги ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади, ёшларни замонавий қонунчиликка бўлган эътиборини кучайтириш, уларда ҳуқуқий онгни шакллантириш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган муҳим бир қадам бўлди.
Семинарда иқтисодий ишлар бўйича судьялар, вилоят Адлия ва солиқ бошқармаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси масъуллари ҳамда Ўзбекистон Суд бошқарувчилари ассоциацияси Сурхондарё вилоят бўлими, вилоятдаги барча суд бошқарувчилари иштирок этди.
Вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий судлов ҳайъати раиси З.Рустамов сўзга чиқиб, туманлараро иқтисодий судлари иш юритувида бўлган ва тугатиш ишлари муддати бир йилдан ошган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар танқидий таҳлил қилиниб, мазкур ишларни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни талаблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 23 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қароридаги раҳбарий тушунтиришлар асосида олиб бориш, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилиш, тўловга қобилиятсизлик таомилларини қонунчилик талаблари асосида амалга ошириш ҳамда бунда тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан соғломлаштириш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклашга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини билдирди.
Семинарда иштирокчилар амалий вазиятлар асосида янги ёндашувларни муҳокама қилиб, суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишида юқорида келтирилган Пленум қарори муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлашди.
Бундан ташқари, ушбу семинарда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни юритишда амалиётда юзага келаётган муаммоли масалалар қизғин муҳокама қилинди.
Якунда амалиётда якдил ёндашувни шакллантириш, иш юритишда шаффофлик ва холисликни таъминлаш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик бўйича қонун нормаларини тўғри таҳлил қилиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида аниқ вазифалар белгилаб олинди.
ЗОИР РУСТАМОВ,
Сурхондарё вилоят суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси
Сурхондарё вилояти судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2025 йилдаги «Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-270-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур семинар-тренингда Сурхондарё вилоят судининг судлов ҳайъати раислари, судьялари, туманлараро ва туман (шаҳар) судлари судьялари, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази раҳбарияти ҳамда марказнинг Сурхондарё филиали масъуллари иштирок этди.
Семинарда кун тартиби масала юзасидан Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори Ш.Рўзиевнинг маърузаси тингланиб, иштирокчиларга ҳозир кунда “Суд-тиббий экспертиза хизмати фаолиятига жорий этилган замонавий технологиялар ҳамда виртуал аутопсия тадқиқоти” ҳақида маълумотлар берилди.
Ушбу семинар-тренинг жуда қизиқарли ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Шунингдек, маърузачилар томонидан билдирилган таклиф ҳамда фикрлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва соҳага оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Якунда семинар-тренинг иштирокчилари томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
ШЕРАЛИ ТОГОЕВ,
Сурхондарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси 41-сон манзил-колониясида бўлиб ўтди.
Маълумки, сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш борасида изчил ишлар олиб борилиб, бир қанча ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш ва шу кодекснинг 74-моддасида эса жазони енгилроғи билан алмаштириш назарда тутилган.
Бугунги бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида жами 7 нафар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумларга нисбатан манзил-колонияси маъмурияти томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Жумладан, суд инсонпарварлик тамойилига таяниб ҳамда жазо муддатини ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ўрнатилган тартиб-қоидаларига риоя қилган, ўзининг ҳулқини ижобий томонга ўзгартирган, содир этган жиноятининг оқибатларини тўла англаб етиб, ўзларига тегишли хулоса чиқарган 2 нафар маҳкумларни ўталмай қолган жазо муддати Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш ҳамда 5 нафар маҳкумларни ўталмай қолган жазо муддати Жиноят Кодексининг 74-моддасига асосан енгилроқ жазо турига алмаштирилиб, манзил-колониясидан озод этилди.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши ҳамда бу борада суд ҳокимияти фаолиятнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ҳамда одил судловни сифатини оширадиган тизим яратишга алоҳида эътибор қаратилган.
Айнан инсон ва адолатли суд ўртасидаги ўзаро муносабатларда қонунийликни ҳамда адолатни таъминлайдиган ҳаракатлар замирида халқимизнинг осойишта ҳамда рози бўлиб яшаш ҳуқуқи турибди.
Дарҳақиқат, мерос ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Хусусий мулк эгасининг ўз мулкига нисбатан эркинлиги, манфаатлари ва ҳуқуқлари муҳофазаси Конституциямиз ҳамда миллий қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган.
Хусусан, бош Қомусимизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақлилиги, банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи кафолатланган бўлса, шу каби 53-моддасида эса хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ҳамда давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган.
Бундан ташқари, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси меъёрларига кўра, вафот этган фуқаронинг мол-мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари фақат икки ҳолатда қонун бўйича ворисларига ўтади. Биринчидан, фуқаро мулкининг ўзи вафот этгандан кейинги тақдирини олдиндан белгилаган, яъни васиятнома қолдирган ҳолларда васиятнома асосида унинг мол-мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун бўйича ворисларига ўтишини кўзда тутса, иккинчидан эса вафот этган фуқаро васиятнома қолдирмаган ҳол билан боғлиқдир.
Шунингдек, ушбу кодексга кўра, ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади. Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Мерос очилиши ҳақида сўз борганда, фуқаронинг ўлими ёки фуқарони вафот этган деб топиш мерос очилишига ягона асос бўлишини таъкидлаш жоиз. Мероснинг очилиши маълум бир вақт билан белгиланади. Жумладан, мерос қолдирувчининг ўлган куни, у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кун, мерос очилган вақт ҳисобланади.
Шу каби, мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек, давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин. Демак, қонун бўйича меросхўрлар доирасига асосан мерос қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларида бўлган ва мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар кирса, васият бўйича меросхўрларни тайинлаш мерос қолдирувчининг мутлақ ҳуқуқи ҳисобланади ва фақатгина унинг хоҳиш-иродаси билан эркин танланади.
Яна бир ҳолат, Фуқаролик кодексида васият бўйича ворисликнинг умумий қоидалари белгиланган бўлиб, унга кўра, фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади. Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди. Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек, кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга, юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин.
Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечтасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Қонун бўйича меросхўрни меросдан маҳрум этиш, агар васиятномадан бошқа мазмун келиб чиқмаса, бу васият қилувчининг тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворислик қиладиган авлодларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
Мерос қолдирувчи ҳар қандай мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли. Мерос қолдирувчи васият қилаётган пайтида ўзига тегишли бўлмаган мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли. Агар мерос очилган пайтга келиб, бундай мол-мулк унга тегишли бўлиб қолса, тегишли фармойиш ҳақиқий ҳисобланади. Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиш ва ўзгартириш борасида эркин бўлиб, бунда бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас.
Шунингдек, мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр бирон-бир асос бўйича меросдан оладиган ҳамма нарса, шу жумладан, оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг қиймати ҳам мажбурий улушга қўшилади.
Таъкидлаш керакки, меросдан мажбурий улуш ҳуқуқига эга бўлган меросхўр учун васиятномада белгиланган ҳар қандай чеклашлар ва шартлар унга тегадиган мероснинг фақат мажбурий улушдан ортиқча қисмига нисбатан ҳақиқийдир.
БОТИР САНАЕВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди судьяси
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миграция жараёнларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш орқали бошқарув самарадорлигини ошириш, миграция соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, ушбу соҳадаги хизмат кўрсатиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш, уларнинг масъулиятини кучайтириш, шунингдек иш берувчилар ва ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Чунки, иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низоли ҳолатлар билан боғлиқ даъволар бугунги кунда сезиларли даражада ортган бўлиб, низоларнинг аксарияти иш вактидан ташқари ишнинг давомийлигни белгилаш ва унинг учун иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ ишлардир.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1095 сонли Қонуни қабул қилинди.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ҳамда «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштиришга, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини кенгайтиришга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлигини белгилашга ҳамда иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун билан энг асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2551-моддаси- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига ушбу Кодекснинг 501-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ва унинг ўринбосарлари ҳақлидир».
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги ЎРҚ-501-сонли қонуннинг 13-моддасинингиккинчи қисми –
«Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларга ёзма шаклда билдириш берилиб, унда хусусий бандлик агентлиги томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мурожаат қилиш учун хусусий бандлик агентлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг почта манзиллари ва алоқа боғлаш учун телефон рақамлари кўрсатилади»;
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари -«Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун хусусий бандлик агентликлари томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг баравари миқдоридаги маблағлар уларни лицензиянинг амал қилиш даврига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг розилигисиз сарфламаслик ва маблағлар сарфланган тақдирда, белгиланган муддатларда уларнинг ўрнини тўлдириш шарти билан тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилади.
Тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар хусусий бандлик агентликлари қонун талаблари асосида фаолият кўрсатишининг кафолати бўлиб хизмат қилади ҳамда хусусий бандлик агентликларининг фаолияти натижасида бошқа шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш таъминоти сифатида тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва хусусий бандлик агентликлари ўртасида тузилган шартнома асосида сақланади.
Хусусий бандлик агентликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси бўйича тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиб беради.
Хусусий бандлик агентликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг асосланган талабномаси белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, тижорат банклари асосланган талабномада қайд этилган суммани депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлардан Миграция жамғармаси ҳисобварағига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказиб беради»;
«Ишга жойлаштириш соҳасидаги ахборот ва маслаҳат хизматларини хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатади. Ишга жойлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг умумий қиймати тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар миқдоридан ошмаслиги керак. Хусусий бандлик агентликлари томонидан ишга жойлаштириш соҳасида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги янги шартномаларни тузишга фақат улар илгари тузилган шартномаларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштирилган маблағлар доирасида бажарганидан кейин йўл қўйилади»-деб баён этилди.
Бир сўз билан айтганда қонунчиликдаги ушбу ўзгаришлар, чет элда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, меҳнат фаолиятини тартибга солиш, ҳақ тўлаш миқдори ва шартларини белгилашни назарда тутади.
Бунда иш қидираётган шахс томонидан хусусий бандлик агентлигига тўланадиган маблағларнинг банкдаги махсус депозитга қўйилиши тўғрисидаги қоида хусусий бандлик агентлиги ва иш қидираётган шахс ўртасида тузиладиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома шартларини бажарганидан кейин махсус депозитдаги маблағлар хусусий бандлик агентлигининг банкдаги ҳисобварағига ўтказилади.
Чет элда иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш ишларини ҳуқуқий тартибга солади.
Бугунги кун шароитида, фуқароларимизнинг чет элларда меҳнат фаолиятини амалга оширишларини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ишга жойлашишлари, иш ҳаққини белгиланиши билан боғлиқ масалаларда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишда, мазкур қонундаги ўзгаришларнинг ўрни аҳамиятлидир.
Ушбу Қонун келгусида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, миграция хизматларини рақамлаштириш ва соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали хусусий сектор иштирокини рағбатлантиришга, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга, ташкилотларда иш унумдорлигини оширишга ва ходимларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.
ДИЛМУРОД БЎРИЕВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судьяси
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.
Жумладан, ўз ҳуқуқларини химоя қилиш мақсадида даъвогар Анора Буриева (исм-шарифлар ўзгартирилган) жавобгар Бобир Султоновга нисбатан “Фарзандлари билан биргаликда уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйиш ҳақида”ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Мазкур иш фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Анора буриева ва Бобир Султоновлар турмуш қуриб никохларини 26.06.2010 йилда қонуний расмийлаштиришган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан беш нафар фарзандлари бор.
Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси Денов туман филиали томонидан бериган кўчмас мулк объектига нисбатан бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестри кўчирмасига кўра, Денов тумани “Охтом” МФЙда жойлашган уй-жой Бобир Султоновнинг номига давлат рўйхатидан ўтказилган.
Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус томонидан тасдиқланган кўчмас мулк ҳадя шартномасига асосан Бобир Султонов ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Денов тумани “Охтом” МФЙда жойлашган уй-жойни Валига ҳадя қилган.
Низоли уй-жой 04.09.2025 йилда давлат кадастрлар палатаси Денов туман филиали томонидан Валининг номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома берилган.
Иш ҳолатларига қараганда, даъвогар Анора Буриева Денов тумани “Охтом” МФЙда жойлашган уй-жойда 2014 йилдан 2025 йилга қадар, турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан биргаликда уйдан чиқариб юборилгунига қадар яшаб келишган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олинади.”-деб белгиланган.
Даъвогар Анора Буриева уй-жой мулкдорларининг розилиги асосида уй-жойга кириб яшаб келган бўлиб, унинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи қонуний асосларда вужудга келган бўлиб, даъвогарнинг беш нафар фарзандлари ҳам ушбу уйда туғилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 172-моддаси 2-қисмига кўра, “Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур” деб белгиланган.
Шу боис, суд амалдаги норматив ҳужжат талаблари ва ишдаги ҳужжатлар ва аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди. Натижада эса она ва унинг вояга етмаган фарзандларини турар-жойга кириб яшаш ҳуқуқлари тикланди.
БАХТИЁР МУСТАФАЕВ,
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди раиси
Халқимизда ҳаммани алдаб, ухлатиб кетадиган кишиларга нисбатан “учига чиққан фирибгар” дея таъриф беришади. Бунақа устаси фаранглар илгари эркаклар ичида учраса, ҳозирда аёллар орасида ҳам учрашини эшитиб ёқангизни ушлайсиз…
Матлуба Набиева (исм-шарифлар ўзгартирилган) шундайлардан бири.
Шуни таъкидлаш лозимки, айни пайтгача Матлуба фирибгарлиги туфайли бир маротаба судланиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда эски ҳунарани давом эттириб, Ангор туманида яшовчи Адолат Жўраева ва бошқаларни алдаб, дастлаб бошидан оз миқдорда пул маблағларини бериш орқали уларнинг ишончига киради. Шу тариқа у жабрланувчилардан турли навдаги гуруч маҳсулотларини олиб, пулларини бермайди ва гуруч маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, гуруч маҳсулотларини сотишдан тушган жами 77.835.000 сўмлик пулларни шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборади.
Матлубадан пулларни ололмаган жабрдийдалар қонуний чора кўришни сўраб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идорага ариза билан мурожаат қилади. Сўнгра унга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.
Ушбу иш жиноят шилари бўйича Ангор туман судида кўриб чиқилди. Суд эса Матлуба Набиеванинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонлигини, жабрланувчиларнинг даъвоси борлигини инобатга олиб, Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан қилмишига мос жазо тайинланди.
Хулоса ўрнида шуни таассуф билан таъкидлаш жоизки, юртдошларимизга олдиндан танимаган-билмаган, синовдан ўтмаган кимса билан мулоқот қилмасликни маслаҳат берган бўлардик.
Инсон ҳаётда яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади. Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади.
Жиноятга жазо муқаррар. Аммо Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилган Ангорлик Илхом Толибов (исм-шарифлар ўзгартирилган) қонундан қочиб қутулмоқчи бўлди.
Илхом оқ-қорани тўла ажрата оладиган бир даврда спиртли ичимлик истеъмол қилишдан ўзини тия олмасдан, 2024 йил 15 март куни Ангор туман ҳудудидаги ошхоналарнинг бирида спиртли ичимлик истемол қилиб, сўнгра шу ҳудудида фуқаро Али Рўзиевга тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинани ойнаси очиқ қолдирилганлиги ва калити ўзида турганлигини кўриб, автомашинани олиб қочган. Бу вақтда “маст ҳайдовчи” транспорт воситасини бошқариб, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида бошқарувни йўқотиб, “Дамас” русумли транспорт воситасининг орқа томонидан бориб урилади. Йўл транспорт ҳодисаси содир этиб тўхтаганида, ички ишлар ходимлари томонидан ушланади.
Натижада Илхом Толибовга нисбатан жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бу иш жиноят ишлари бўйича Ангор тумани судида кўриб чиқилиб, унга қонуний жазо тайинланди.
Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.
ХАДИЧА РАХИМОВА,
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг тергов судьяси
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2026 | Сурхондарё вилоят суди