Тадбиркорлар ҳуқуқий ҳимоясининг такомиллашуви.

Юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, кичик бизнес фаолияти самарадорлигини ошириш, кичик бизнес учун қулай муҳитни яратиш, тартибга солишнинг пул-кредит механизмларидан самарали фойдаланиш, янги иш ўринлaрини ярaтиш вa aҳoлини фаоллаштириш муҳим аҳамиятга эга.

Бугун ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган, иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилаётган тадбиркорлар, хусусий корхоналар сафи тобора кенгаймоқда. Юртимиз аҳолиси ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21 апрель кунидаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон қарори ҳамда 2021 йил 7 сентябрь кунидаги “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ПФ-6307-сон Фармони асосида бизнес юритиш шарт-шароитларни янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантиришга оид ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш, уларни зарур молиявий ва инфратузилмавий ресурслар билан таъминлаш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан бир қатор чор-тадбирлар белгиланди.

Қайд этилганлардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, қабул қилинган мазкур ҳужжатлар хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай
шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.

Шунингдек, қабул қилинган мазкур ҳужжатлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмасликни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.

Хулоса ўрнида айтганда, ривожланиш стратегиямизнинг реал натижаларида, барча соҳада қўлга киритаётган залворли ютуқларимиз моҳияти ва аҳамиятида “Ислоҳот – ислоҳот учун эмас, аввало, инсон манфаати учун” тамойилининг устуворлигини кўрамиз. Ишбилармонлик салоҳиятини ривожлантириб, шу орқали жамият ва давлат равнақига ҳисса қўшаётган тадбиркорларимиз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясининг такомиллашуви замирида ҳам ана шу олижаноб мақсад мужассам. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний аралашув иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича давлат сиёсатига қарши қаратилган ҳаракат ҳисобланади ва бу борада мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш биринчи даражали аҳамиятга эга бўлиши лозим. Мана шу ҳақиқатни ҳар бир назорат органи ходимининг онгу шуурига чуқур сингдиришга қаратилган ишларимизни янада кучайтириш айни муддаодир.

Джуманазар Бабатов

     Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси 

Шавкат Турсуно

вСурхондарё вилоят суди кадрлар бўлими бош консультанти

Фирибгарлик жинояти тушунчаси, унга бериладиган жазолар ва олдини олиш чоралари

Ижтимоий турмушда инсонлар ўзаро бир-бирлари билан муомала қилар экан, улар орасида турли хил муносабатлар ўрнатилади. Айримлар соф, ҳалол йўл билан, ўзгалар ҳақидан қўрққан ҳолда бу муносабатни ўрнатса, айримлар инсонларнинг соддалиги, ишонувчанлигини суиистеъмол қилади. Бундайларнинг ҳам жамиятда ўз номи бор:

Фирибгарлар ва товламачилар.

Сўнгги вақтларда фирибгарлик, товламачилик билан боғлиқ жиноятлар ортгани сир эмас. “Аҳмадбой иши”, “Human” ва бошқа қатор хусусий бандлик агентликлари билан боғлиқ ишлар шулар жумласидан.

“Straus House” МЧЖ, “Avto 60 ой”, “Auto Rental” каби қатор фирма ва тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ ишларга ҳам кўп бўлгани йўқ.

Ачинарлиси шундаки, шунча воқеалардан кейин ҳам фирибгарлик жинояти ёхуд фирибгар ва ё товламачи қармоғига илинаётган ватандошлар сони камайиб қолаётгани йўқ. Қолаверса, тараққиёт юксалгани сари фирибгарликнинг янгидан янги турлари ҳам қайд этилмоқда. Ахборот технологиялари, интернет орқали амалга оширилаётган фирибгарликлар ҳам кўп учраяпти. Сўнгги 20 йилликларнинг яна бир фирибгарлиги – бу фарзандининг олий ўқув юрти талабаси бўлиши орзусидаги ота-онага нисбатан қилинмоқда.

Хўш, бундай жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари нимада?

Фирибгарлар домига тушаётганлар шунчалик соддами ёки фирибгарлар бошқаларни ўта гўл ҳисоблашадими?

Фирибгарлик жиноятини содир этиш услублари диққатимизни тортди. Содир этилган фирибгарликлардан пул олди-бердиси, чет элга ишга юборишни ваъда қилиш, ўқишга киритишга доир алдовдир кўпайиб кетган.

Мазкур жиноятларни кўпи аёллар, муқаддам судланганлар ишламайдиганлар фирибгарликка қўл урга.

Фирибгарликнинг ҳуқуқий тавсифи Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддасига кўра, ўзгани алдаш ёки унинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда унинг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш фирибгарлик ҳисобланади. Фирибгарлик бошқа мулкий жиноятлардан фарқи – фирибгарликда жабрланганлар фирибгарга
мол-мулкини, мол-мулкка бўлган ҳуқуқини ўз хоҳиши билан топширади.

Фуқаролар маблағларини ўзлари олиб келиб берган бўлса-да, фирибгарга жазо тайинланади.

Фуқаролар пулларини ўз қўллари билан олиб келиб беради. Улар енгил бойиб кетиш, мулкка эгалик қилиш мақсадида шундай ҳаракатларни содир этишади. Фирибгарлар маълум бир соҳани эгаллаб, билимга эга бўлишади. Шунингдек, уларда актёрлик қобилияти ҳам бўлади. Шу сабабли фирибгарлик ақлли жиноятлар турига кириб, уни ақл-заковатли инсонлар содир этади.

Бугунги кунда фирибгарликка қўл урган шахсни, айби исботланса, нималар кутмоқда? Унга қандай жазо муқаррар?

Фирибгарлик жинояти таркибини оладиган бўлсак, объектив ва субъектив томони бўлади. У бошқа фуқаролик муносабатларидан фарқли ўлароқ, фуқаро жабрланувчининг мулкига эгалик қилишни олдиндан қасд қилиши керак. Фирибгарлар тергов қилинганда жуда камдан-кам ҳолатда фирибгарлик қилиш нияти бўлганини тан олади. Жиноят иши қўзғатилгандан кейин сўроқ жараёнида ҳужжатлар тақдим қилинади, ҳужжатларнинг қаерида камчилиги борлиги текширилади. Гумонланувчи шахс жабрланганлар билан юзлаштирилганда

Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

 Жиноят кодексининг 168-моддасида кўрсатилган фирибгарлик
5 та қисмга бўлинган. Уларнинг 4 та қисмида жиноятни қайси ҳолларда оғирлаштирувчи малакалаш кўрсатилган. Бешинчи қисмида енгиллаштирувчи ҳолатлар баён қилинган. Яъни жиноят содир қилингандан кейин етказилган зарар тўлиқ қопланса, айбланувчи, гумонланувчи ёки судланувчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмаслиги мумкин.

Охирги нуқта суднинг қарори билан қўйилади. Жиноят кодексида фирибгарлик жинояти учун максимал 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланади.

Фирибгарлик турлари

Ҳозирда кўп учрайдиган фирибгарлик турларидан бири – чет элга ишга жўнатиш, чет элдаги 3-шахслардан сизнинг маълум миқдордаги пул мукофотини ютиб олганингиз ҳақидаги келадиган хатлар ҳисобланади. Шунингдек, хайрия маблағлари учун ташкил қилинган пластик карталардан пул ечиб олиш ҳолатлари ҳам бўляпти.

Ер, уй олди-сотдиси бўйича фирибгарликлар ҳам кўп учраб туради.

Фирибгарлар ҳокимиятда таниши борлигини айтиб, уй олиб беришга ишонтириб, одамларнинг пулларини олиб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, ўқишга ёки ишга киритиш мақсадида ота-оналарни ишонтириб, пул олиш ҳолатлари ҳам охирги вақтда кўп учраб турибди.

Фирибгарлик шахсият муаммосими ёки жамият?

 Жамият индивидуалликдан шаклланган. Яъни битта хусусийлик вужудга келиб умумийликка айланган. Шу хусусийликнинг ичида товламачилик, фирибгарлик, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик уруғланса, бу юқумли бўлади. “Aҳмадбой воқеаси”да ҳам бир киши келиб, шу ишни қилди. Жуда катта натижага эришдим деганидан кейин унга бошқалар эргашди. Бу оломон психологияси дейилади.

Қачонки, жамиятнинг ичида фильтр, яъни ўз хавфсизлигини таъминлаш, қонун устуворлигига шахсан ҳар бир инсон ўзи жавобгар эканлиги тан олинмаган тақдирда оломон психологияси ишлаб кетади.

Фирибгарлик қандай пайдо бўлади?

Бола ўз қарорини, таҳлилий фикрлаш қолбилиятини йўққа чиқариб тарбияланса, унда фирибгарликка мойиллик пайдо бўлади. Бола бирор нарсага дуч келганда бу нима, бу қонунийми, менга керакми, деган танқидий саволларга жавоб бериши керак. Болада бу нарса йўқ қилинса, фильтр йўқолади. Болага бирор киши бирор нарсани таклиф қилганда, бола ўз чегарасини билиб, таклиф қилинган нарсани инкор қила олиши керак.

Фарзанддаги шу чегаранинг ичида “менинг ориятим бор, менинг мулким бор”, деган инкор қилиш қобилиятини ота-она шакллантирмаса, жамиятда шаклланиши жуда қийин бўлади. Бу қобилият фақатгина йўқотишлар, азобланишлар билан шаклланади ёки шаклланмай, ўша фирибгарликка дучор бўлган инсоннинг ўзи ҳам бошқаларга фирибгарлик қилиб, йўқотганларини қайтадан топиш илинжи билан яшашни бошлайди.

Жамиятнинг ривожланиши ота-оналарга боғлиқ.

Улар фарзандларига раҳм, меҳр, қонун устуворлиги туйғусини тарбия асоси қилишса, бола ҳаётда ўзи ҳам товламачи ҳам, жабрдийда ҳам бўлмайди.

Осон йўл билан пул топиш тарғиботи – нотўғри

Телевидениеда меҳнат қилмасдан эришиладиган кир ювиш машинаси ютиб олишга, енгил автомобиль соҳибига айланишга тарғиб бўляпти. Телевидение, радио бир хил йўналишга ўтиб олишган.

Инсон ўзини алдамаслиги керак. Ҳар бир имзо, ҳар бир қадам таҳлил орқали қўйилиши керак. Aлданмайдиган инсонлар кўп бўлса, алдайдиганлар ҳеч нима қилолмайди.

Фуқаролар фирибгарлар домига қандай илиниб қолмоқда?

Фирибгарларнинг ўзлари ҳам ўзларини “фирибгар” деб билишадими, тан олишадими? Йўқ, албатта. Уларнинг ҳеч бири қилмишини тан олмайди, аксинча, мақсади одамларга ёрдам бериш бўлганини таъкидлашади.

Биз жамият сифатида мақсадга кимнидир алдаш ёки қайсидир фирибгарга мурожаат қилиш билан эмас, мушкул ва мураккаб
кўринса-да, ҳалол меҳнат орқали эришишни тарғиб қилишимиз, фарзандимизни тўғри йўналтиришимиз лозим.

Сўнги сўзимиз эса, фирибгарга алданманг, ўзингизни ва яқинларингизни асранг! 

Тахир Бекпулатов

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Музаффар Ҳакимов

               Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси

Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти.

Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Н.Мамараимов Шеробод тумани Халқ таълими бўлимида “9-декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни”га бағишланган Аксилкорруция ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга

қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини

тушунтириш юзасидан тарғибот йиғилиши ўтказди.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Н.Мамараимов Шеробод тумани Халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти юзасидан маъруза қилди.

А.Н.Мамараимов ўз маърузасида мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қонунийликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва жамият ривожига ҳар томонлама салбий таъсир кўрсатувчи иллат бўлган коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз қарши курашиш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлигини айтиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 03.01.2017 йилдаги қонуни мазкур соҳадаги фаолиятни бевосита тартибга солувчи норматив ҳужжат ҳисобланади. Қонун 34 моддадан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган.

Шунингдек, А.Мамараимов ўз маърузасида иштирокчиларга қуйидагилар ҳақида айтиб ўтди.

Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;

манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлигидан иборат.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

– давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширувчи бошқа давлат органлари.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил этилади. Идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

– коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

– коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

– аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

– коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

– коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;

– коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

– ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш.

Шунингдек, қонунда давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар белгилаб берилган бўлиб, қонуннинг
19-моддасига кўра давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:

– давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан масъулиятини кучайтириш;

– коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

– давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;

– давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш;

– давлат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш;

– давлат органлари ходимлари манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш;

– давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини жорий этиш;

– давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминлаш;

– давлат органлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш;

– норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш;

– давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини таъминлаш.

Бундан ташқари, маърузачи ўз маърузасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар суднинг қарорига кўра муайян ҳуқуқлардан, шу жумладан муайян лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ маҳрум этилиши мумкинлигини ҳақида тушунтиришлар бериб ўтди.

Шундан сўнг, йиғилиш эркин савол-жавоблар тарзида давом эттирилди.

Йиғилиш раиси ташкил этилган тадбир ва ходимларни қизиқтирган саволларга берилган жавоблар учун Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Н.Мамараимовга ўзининг миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Расилик қилувчи йиғилишда қатнашаётган ушбу маърузарлар юзасидан фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бор-йўқлигини сўради.

Йиғилиш иштирокчиларнинг савол-жавоблари ва фикр мулоҳазалари асосида давом эттирилди.

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

Сурхондарё вилоят судлари судьялари ва вилоят ИИБ масъул ходимлари билан семинар ўтказилди.

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ва судьялари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Хидиров, вилоят ИИБ масъул ходимлари ва туман (шаҳар) ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари билан видеоконференцалоқа режимида семинар машғулоти ўтказилди.

Йиғилишни вилоят суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси О.Нормаҳматов кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалани эълон қилди ва маъруза учун жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Мирзаевга сўз берди.

Судья А.Мирзаев ўз маърузасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни мобиль иловаси орқали кўриш амалиёти ҳамда ушбу масалада амалиётда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар хусусида тўхталиб, қуйидагиларни баён қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 5050-сон Қарорининг 1-бандида 2021 йил 1 сентябрга қадар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни суд мажлисида масофавий тарзда кўриш амалиётини жорий этиш вазифаси белгиланганлиги, ушбу Қарор ижросини таъминлаш борасида Олий суднинг “E-XSUD” электрон ахборот тизими Ички ишлар вазирлигининг “E-mamuriy ish” электрон ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилинганлиги, профилактика инспекторлари томонидан расмийлаштириладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича тарафларни суд биносига чақирмасдан, видеоконференцалоқа режимида тегишли ҳудудий таянч пунктларида ишларнинг кўрилиши бир қатор ижобий афзалликларга эга эканлиги амалиётда ўзининг исботини топаётганлиги, туман (шаҳар) судлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш учун етарли вақт ажратилган бўлиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар қонуний ечимларини топаётганлиги, мазкур тоифадаги ишларни судларда кўриш масаласида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кўрсатма хати мавжуд бўлиб, унда:

-иш ҳужжатларининг электрон файли тегишли тартибда PDF форматида сақланмаган ва бу файллар ичидаги маълумотларни тўлиқ ўрганиб чиқишга тўсқинлик қилса;

-иш ҳужжатлари юкланган файллар ичидаги ҳужжат номига номутаносиб маълумотлар сақланган ҳамда бу ишни тўлиқ электрон шакллантириш ва иш ҳужжатларини номланишига кўра рўйхатини юритиш, шунингдек суд жараёнида судья томонидан тегишли ҳужжатлар билан танишиб чиқишда жиддий муаммолар келтирса;

-икки ёки ундан ортиқ варақдан иборат бир турдаги ҳужжатнинг ҳар бир варағи алоҳида-алоҳида файл сифатида сақланиб юборилган ва бу эса ҳужжатлар сонини сунъий ошиб кетишига, бир турдаги ҳужжатларнинг тўлиқ варақларини шакллантириш имконини чекласа рўйхатдан ўтказилмасдан хато ва камчиликларни бартараф қилиш мақсадида қайтарилиши лозимлиги белгиланган.

Раислик қилувчи кун тартибидаги масала юзасидан семинар қатнашчиларига уларни қизиқтирган саволлар юзасидан маъруза учун сўз берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди раиси М.Хакимов сўзга чиқиб, туман судига бир кунда масофавий кўриш учун 50 талаб маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар электрон тарзда келиб тушаётганлиги, бу ишларини кўриб улгуришнинг имконияти йўқлигини, шунинг учун қонун талабига асосан бир сутка ичида кўрилиши керак бўлган ишларни суд биносига олиб келиб кўриш таклифини билдирди.

Кун тартибидаги масала юзасидан жиноят ишлари бўйича Денов туман суди раиси К.Муродов сўзга чиқиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни масофавий кўришни янада яхшилаш мақсадида, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьяларининг хизмат хоналарига “веб камера”лар ўрнатиш таклифини билдирди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Б.Хидиров ва вилоят ИИБ ҲП бошқармаси бошлиғи майор А.Худойбердиевлар навбат билан сўзга чиқиб, ҳақиқатдан ҳам туман (шаҳар) ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан судларга электрон тарзда юборилаётган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар ҳамда бу ишларни масофавий кўриш амалиётида ички ишлар тизимида бир қатор хато ва камчиликлар борлигини ва келгусида уларни бартараф қилиш чораларини кўришларини, ушбу тоифадаги ишларнинг кўрилишида судлар ва ички ишлар бўлимлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишлари кераклигини билдиришди.

Шундан сўнг ўтказилган семинар машғулоти кўтаринки руҳда ўтганлигини, бу борада ҳар бир судья ва ИИБ ходими ўзининг ҳуқуқий билим савияси ва дунёқарашини оширишда ўзларига тегишли хулоса чиқариб олиши, бунга жавобан доимий равишда ўз устида қунт билан ишлаб, профессионал маҳоратини янада ошириб бориши, шунингдек қонун талабларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига киритилган “Соддалаштирилган тартибда иш юритиш” ўзгартиришларнинг мазмун моҳияти юзасидан

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади.

Ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Бизга маълумки,  фуқаролик  процессуал қонунчилигига кўра, биринчи инстанция судида ишларни юритиш 4 та тартибда амалга оширилади.

  1. Буйрук тартибида иш юритиш 
  2. Даъво ишларини юритиш
  3. Алоҳида тартибда иш юритиш
  4. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори  билан боғлиқ бўлган ишларни юритиш

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ–716-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодексига соддалаштирилган тартибда иш юритиш тартиби киритилганлиги муносабати билан 251 –боб  билан тўлдирилди.

Унга кўра, 2792-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган ишлар.

Агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ўн бараваридан, жисмоний шахсларга нисбатан эса беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.

Агар ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлмаса, даъвогарнинг илтимосномасига кўра, жавобгарнинг розилиги билан бошқа ишлар ҳам соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши мумкин.

Агар ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида қуйидаги ҳолатлар белгиланадиган бўлса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради:

1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор этилишига олиб келиши мумкин бўлса;

2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;

3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса;

4) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши лозим бўлмаган қарши даъво берилган бўлса.

Ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўришга ўтиш тўғрисидаги ажримда умумий тартибга ўтиш учун асослар кўрсатилади. Ажрим чиқарилганидан кейин ишни кўриш бошидан бошланади.

Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга тааллуқли бўлган, бошқалари эса уларга тааллуқли бўлмаган тақдирда, барча талаблар даъво ишини юритишнинг ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидалари бўйича кўрилиши лозим.

Ишни кўриш муддати ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ҳисобланади.

2794-модда. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари.

Аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради, ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.

Суд аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ажримда жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар тақдим этиши зарурлигини кўрсатади.

Суд ажрим билан бир вақтда жавобгарга даъво аризасининг (аризанинг) кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини дарҳол почта орқали ёки электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборади.

Жавобгар даъво аризасига доир ёзма фикрини судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.

Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасига доир ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга унинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат илова қилинади.

Жавобгар томонидан даъво аризасига доир ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилаётган иш аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.

Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди.

Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.

Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади ҳамда ҳал қилув қарорини қабул қилади.

2795-модда. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг 23-бобида назарда тутилган умумий қоидаларга кўра, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан қабул қилинади.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига кўра бериладиган ижро варақаси асосида ижро этилиши лозим.

Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.

Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори ушбу Кодекснинг IV бўлимида назарда тутилган қоидаларга асосан апелляция ва кассация тартибида, шу жумладан кассация инстанцияси судида такроран, шунингдек янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин»;

Фуқаролик процессуал кодекснинг 3851-моддаси яъни апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатларига ҳам ўзгартириш киритилди.

Яъни Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан  эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.

Иккинчи қисм билан тўлдирилиб, «Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилиши мумкинлиги белгиланди.

395-модда. Апелляция шикоятини (протестини) кўриш муддати.

Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) иш судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

15) 395-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилади»;

Сохиб Рахимов

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

Оилавий зўравонликни олдини олиш ва оилавий зўравонликлардан жабр кўрганларга амалий ёрдам кўрсатиш.

“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Тазйиқ деганда содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган, хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик, шилқимлик тушунилади.

Зўравонлик деганда эса хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликда намоён бўлади.

Шундай ҳолда, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

– ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

– махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали текин ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

– ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда эса, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;

– содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича ваколатларни қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари амалга оширади.

  Жумладан:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
  2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
  3. Ички ишлар органлари:
  4. Меҳнат органлари:
  5. Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари:
  6. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари:
  7. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси:
  8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ҳамда чора-тадбирлари, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тўғрисида ахборот олишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган, бепул телефон линияси тармоғи (ишонч телефони) ишлаб туришини таъминлайди.

Телефон линияси тармоғи махфийликка риоя этган ҳолда фаолият кўрсатади. Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар ҳам амалга оширилиши мумкин.

Жумладан:

профилактика суҳбатини ўтказиш;

ҳимоя ордерини бериш;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказларга жойлаштириш;

зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш.

Профилактика суҳбати муайян шахсни жамиятда умум қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этишга ишонтириш, ғайриижтимоий хулқ-атворнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий оқибатларини тушунтириш, шунингдек қонунда белгиланган жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш мақсадида профилактика суҳбати ўтказилади.

Шунингдек, ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордери ҳам берилади. Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади.

Ҳимоя ордерини берган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсни ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.

Тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ҳимоя ордерини ўттиз кун муддатгача беради ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Ҳимоя ордерининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Шерзод Элиев

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Чорибек Аролов

Сурхондарё вилоят суди девонхона мудири

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонун мазмун моҳияти”

Ижтимоий муносабатларни коррупция жиноятларидан муҳофаза қилишда коррупцияга қарши курашнинг жиноятҳуқуқий воситалари тизими Ўзбекистон Республикаси ЖК Умумий ва Махсус қисмлари нормаларининг тартибга солинган мажмуи муҳим ўрин тутади. Мазкур тизимда бирлаштирилган нормаларни шартли равишда беш гуруҳга ажратиш мумкин:

1) жиноятчилик ва коррупция жиноятларини жазолашнинг умумий шартларини тартибга солувчи нормалар мажмуи (ЖК Умумий қисмининг нормалари);

2) коррупция жиноятлари учун жиноий жавобгарликни белгиловчи нормалар (ЖК Умумий қисмининг нормалари);

3) ЖК Махсус қисмининг мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, ўзганинг молмулкини талонторож қилганлик учун жавобгарлик ўрнатувчи нормалари;

4) мансабдор шахснинг жиноий қилмишлари учун жиноий жавобгарлик белгиловчи нормалар;

5) ЖК Махсус қисмининг мансабдор шахснинг жиноят содир этиши таснифловчи белги ҳисобланган мансабга оид бўлмаган жиноятларнинг алоҳида турлари учун жавобгарлик ўрнатувчи нормалари.

Ўзбекистоннинг 1959 йилги ЖКда белгиланган нормаларга таққослаганда, коррупция билан боғлиқ ҳар хил масалаларни тартибга солувчи нормалар тизимида жиддий ўзгаришлар содир бўлди.

Бир қатор мамлакатлар жиноят қонун ҳужжатларида коррупция тушунчасига таъриф берилган бўлмасада, айнан ЎзРнинг 1994 йилда қабул қилинган ЖКни тизимли таҳлилдан ўтказиш мазкур Жиноят кодексида, аниқроғи унинг нормаларида жиноий жазога лойиқ коррупциянинг (ҳатто халқаро андозалардан келиб чиққанда ҳам) анча тўлиқ умумлаштирилган таърифи ифодаланган.

Жиноят ҳуқуқида коррупцияга қарши кураш жараёнида умумий асосларни тартибга солиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси ЖК Умумий қисмининг қуйидаги нормалари айниқса муҳим аҳамиятга эга: жиноят тушунчасининг таърифи (14-модда), жиноятларни таснифлаш (15-модда), такроран жиноят содир этиш (32-модда), жиноятлар мажмуи (33-модда), жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар (IV боб), жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш (25-модда), жисмоний шахсларнинг жавобгарлиги (17-модда), айб (V боб), жиноятда иштирокчилик (VII боб), жазо ва уни тайинлаш, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш (Тўртинчи бўлим) масалаларини тартибга солувчи нормалар

Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилишнинг умумий шартлари (25-модда), коррупция фаолиятига қарши кураш вазифаларига татбиқан олганда, авваламбор, жиноий коррупция фаолиятини унинг дастлабки босқичларида тўхтатиш, шунингдек тамом бўлмаган коррупция жиноятлари учун жавобгарликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатларини яратишда муҳим аҳамиятга эга.

Жиноятда иштирокчилик масалаларини тартибга солувчи нормалар мажмуи (ЖК 27-31-моддалари) мансабдор шахслар, шунингдек мансабдор ва мансабдор бўлмаган шахсларнинг биргаликдаги жиноий фаолиятининг олдини олиш, иштирокчиликда содир этилган жиноятларни тўғри квалификация қилиш учун маълум шартшароит яратади (маълумки, коррупция жиноятлари одатда иштирокчиликда содир этилади, масалан уюшган гуруҳлар томонидан). Бу ўринда мазкур институт 1994 йилги ЖКда анча такомиллаштирилганлиги, бу, авваламбор, уюшган жиноятчиликка қарши курашни, айниқса, коррупция алоқаларига эга бўлган уюшган гуруҳларга қарши курашни тартибга солишда намоён бўлганлигини қайд этиб ўтиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси ЖК Махсус қисми нормаларини таҳлил қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, унда коррупция жиноятлари учун бир қатор моддаларда жавобгарлик белгиланган. Масалан, ЖК 167-м. 2-қ., “г” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талонторож қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса), 175-м. (Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш), 1861-м. 4-қ. (Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёхуд муомалага киритишга ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш йўли билан ҳомийлик қилиш), 205-м. (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-м. (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 208-м. (Ҳокимият ҳаракатсизлиги), 209-м. (Мансаб сохтакорлиги), 210-м. (Пора олиш), 211-м. (Пора бериш), 212-м. (Пора олишберишда воситачилик қилиш), 213-м. (Хизматчини пора эвазига оғдириш), ва бошқалар.

Коррупцияга қарши курашнинг жиноятҳуқуқий воситалари тизимига киритилган нормаларнинг асосий мажмуи мазкур тизимнинг ўзагини ташкил этади. Бу, аввало, ЖК Махсус қисмининг “Бошқарув тартибига қарши жиноятлар” деб номланувчи 15-бобига киритилган ва коррупция жиноятларининг қуйидаги турлари учун жавобгарлик белгиланган нормалар: ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (205-модда); ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (206-модда); ҳокимият ҳаракатсизлиги (208-модда); мансаб сохтакорлиги (209-модда); пора олиш (210-модда); пора бериш (211-модда); пора олиш-беришда воситачилик қилиш (212-модда). Мазкур жиноий қилмишларни жиноятҳуқуқий тавсифлар эканмиз, анъанага кўра таҳлилни ушбу коррупция жиноятларнинг объектив белгиларидан бошлаймиз.

Коррупция жиноятларига оид нормаларда жиноят предмети сифатида фақат моддий хусусиятдаги манфаатлар таъкидланади (масалан: пул, буюм, моддий қийматликлар ва ҳ.к.лар), лекин қонунда моддий қийматликлардан ташқари қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга жиддий зарар, зиён ҳақида ҳам гапирилади. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зиён ёки зарар етказилганда жиноят предмети нафақат моддий ёки номоддий бойликлар, балки турли мазмундаги ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Амалдаги Жиноят кодексида айрим коррупция жиноятларининг предмети тўғридан тўғри кўрсатилган. Масалан, Жиноят кодекси 210-моддаси (пора олиш)да моддий қийматликларни олиш дейилса, 211-моддасида моддий қимматликларни бериш деб, жиноят предмети моддий қимматликлар эканлиги таъкидланади.

Жиноят таркиби элементларидан бири жиноятнинг объектив томонидир. Назария ва суд амалиётида бу масалага алоҳида эътибор берилишининг асосий сабаби, жиноят таркиби объектив томонини тўғри аниқлаш, қилмишни тўғри квалификация қилиш, ўхшаш жиноятларни бирбиридан, жиноий қилмишни маъмурий ёки интизомий ҳуқуқбузарликдан фарқлаш имконини беради. Ўрганилаётган жиноятлар моддий таркибли бўлиб, жиноят объектив томонининг қуйидаги зарурий белгилари мавжуд бўлиши талаб этилади: а) ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизлик; б) жиноий оқибат; в) улар ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлиги.

Жиноят жиноий оқибат рўй бериши билан тугалланган ҳисобланади ва оқибатнинг кўлами жавобгарликни оғир ёки енгиллигига таъсир этади.

Биз кўриб чиқаётган коррупция жиноятлари одатда фаол ҳаракат ёки баъзида, ўзига юклатилган вазифаларини қасддан бажармасликҳаракатсизлик билан ҳам содир этилади. Бошқарув тартибига қарши коррупция жиноятлари объектив томонининг навбатдаги зарурий белгисиҳаракат айбланувчининг хизмат вазифасидан келиб чиқиб содир этилишидир. Қилмишнинг бу хусусияти тўғридан тўғри қонун матнларида баён қилинган. Бу белги ушбу жиноятни бошқа ўхшаш бошқарув тартибига қарши мансабдорлик жиноятларидан фарқлаш имкониятини беради. Ўрганиб чиқилган жиноят ишларининг аксариятида чиқарилган ҳукмларда ҳаракатнинг айнан хизмат вазифаси билан боғлиқлиги унинг қонунда белгиланган давлат ёки жамоат аппарати тегишли тармоқларининг нормал ишлашини таьминловчи қонун ҳужатларининг бузилганлиги, ўзининг бошқарув, хўжалик фаолияти ва бошқа вазифаларини бажарилишига жиддий тўсқинлик қилганлиги, деб таърифлайдилар. Жумладан, Тошкент вилоят суди “Вилоят маиший хизмат” бирлашмаси директори вазифасини бажарувчи З.нинг ҳаракатларини квалификация қилиб, судланувчи ҳаракатни қасддан, давлат манфаатларига зид ҳолда содир этганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади.

Бошқарув тартибига қарши коррупция жиноятларида ҳаракат айнан ғайриқонуний бўлиши керак ва бу хизмат вазифаларининг бажарилиши билан алоқадор бўлиши лозим. Аксарият ҳолларда мансабни суиистеъмол қилинганида унинг ҳуқуққа хилофлик хусусияти яққол намоён бўлади, сабаби бу ҳаракатлар айрим қонун нормаларнинг бузилиши билан содир этилади. Масалан, назорат ёки тафтиш органлари ходимлари талонторожни атайлаб яширадилар, аниқланган камомадни тафтиш актларида кўрсатмайдилар, корхона раҳбарлари ғараз мақсадларда молиявий ёки штат интизомини бузадилар; пора эвазига суд ижрочилари молмулкни рўйхатга олиш актларини йўқ қилиб юборадилар ва ҳ.к.лар. Бошқарув тартибига қарши коррупция жиноятлари ичида, давлат ёки жамоат мулкларини вақтинчалик фойдаланишга бериб туриш, ғайриқонуний равишда моддий бойликларни сарфлаб юбориш ёки кераксиз йўналишга сарфлаш, порахўрлик кабилар кўпроқ учрайди. Бундай ҳаракатлар корхона ёки ташкилотлар моддий бойликларининг камайишига сабаб бўлади.

Мансабдор шахслар ҳуқуқка хилоф ҳаракатларини шунингдек, корхона ёки ташкилот учун ҳарид қилинадиган воситаларга ортиқча сарфлаб юбориш орқали ҳам содир этадилар. Масалан, қонунга хилоф равишда даволаниш ёки дам олиш уйларига имтиёзли йўлланмалар сотиб олиш, ходимлар учун қонунга хилоф равишда уйжой сотиб олиш, дала ҳовлилари учун жойлар олиш, ходимларнинг фарзандлари ўқишлари учун шартнома пуллари тўлаб бериш ва ҳ.к.

ЖК 205-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилганида жиноий оқибат фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат ёки жамоат аппаратининг айрим йўналишларида бўладиган салбий ўзгаришларда намоён бўлади. Коррупция жиноятларида аксарият ҳолатларда жиноий оқибат моддий бўлиб, моддий бойликларнинг камайиши ёки келадиган фойдадан маҳрум бўлишга сабаб бўлувчи мулкий хусусиятлар касб этади. Бундай хусусиятлар моддий маблағларни бошқаларга бериб юбориш, қарзга бериб туриш, уларни бошқа йўналишларда ишлатиб юбориш, ўз манфаатларини кўзлаб сарфлаб юборишда номоён бўлади.

Коррупция жиноятларини квалификация қилишда содир этилган қилмиш ва юз берган оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлиши лозим. Сабабий боғланиш бу фалсафий тушунча, жиноят ҳуқуқи назарияси ва қонунни қўллаш амалиётида сабабий боғланиш тушунчаси сабабийликнинг объектив мезони тариқасидаги фалсафий тушунчага асосланиб аниқланади. Жиноят ҳуқуқида бу тушунча шахснинг қилмиши ва жиноий оқибат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик тушунилади. Айбланувчи хизмат вазифаси билан боғлиқ мансаб ваколатидан фойдаланиб содир этган қилмиши моддий зиённинг келиб чиқишига сабаб бўлиши керак. Акс ҳолда субъект ва жиддий зиён орасида сабабий боғланиш мавжуд бўлмайди. Мансабдор шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши келиб чиққан ижтимоий хавфли зарарнинг бевосита сабаби бўлиши лозим.

Сабабий боғланиш тасодифий эмас, балки зарурий бўлиши лозим. Умумий қонуниятларга мувофиқ, ижтимоий хавфли зарарнинг келиб чиқиши содир этилган қилмишнинг қонуний давоми бўлиши лозим. Шахснинг хоҳишидан ташқари айрим сабабларга кўра вужудга келган тасодифий оқибатни шахснинг айбига киритиб бўлмайди. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ундан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишгина бундай асосни ташкил қилади.

Жиноятларни квалификация қилишда айбнинг мавжудлиги, унинг шакли, жиноятнинг мотиви ва мақсадининг аниқланиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга ҳисобланади. Коррупция жиноятлари одатда фақат қассдан содир этилади. Бу борада юридик адабиётларда ҳам деярли бир хил фикрлар учрайди.

Ушбу жиноятларда субъект масаласи ҳам муҳимдир. Коррупция жиноятларининг субъекти жиноят қонунида белгиланган ёшга етган, ақли расо, коррупция билан боғлиқ жиноятни содир этган ҳар қандан жисмоний шахслар бўлиши мумкин. Жиноят ҳуқуқи назариясида ақли расо шахсларгина жиноий жавобгар деб топилади. Зотан, ақли расолик айб ва жавобгарликка тортиш зарурий шарти ҳисобланади.

Инсоннинг маълум руҳийфизиологик хусусияти унинг ёши билан ҳам боғлиқ бўлади. Қонунда жиноий жавобгарлик ёшининг белгиланиши, биринчи навбатда шу билан изоҳланадики, бу ҳолат шахснинг ақлий ривожланиши, унинг ўз ҳаракатлари юзасидан ҳисоб бериши ва уларни бошқариш қобидияти билан боғлиқ, шунинг учун ҳам ҳар бир муайян ҳолатда шахснинг ёшини аниқлаш жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавли қилмишни содир этган шахсни жиноят субъекти деб топиш учун зарурдир. Маълум ёшга тўлганлик шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шартларидан биридир. Қонунда белгиланган ёшга тўлмаган шахслар жиноятнинг субъекти бўла олмайдилар. Чунки улар ўз ҳарактларининг аҳамиятини англай олмайдилар ва уларни онгли равишда бошқара олмайдилар.

Жиноят субъектининг навбатдаги мезони бу амалдаги жиноят қонунига биноан фақат жисмоний шахсларгина жиноят субъекти бўла олишдир. Жисмоний шахс ҳисобланмайдиган шахслар (юридик шахслар), бошқа тирик мавжудотлар (ит, ҳўкиз, ваҳший ҳайвонлар), жисмлар жиноятнинг субъекти бўла олмайди.

Лекин юқорида биз таҳлил қилган бошқарув соҳасидаги коррупция жиноятларининг субъектлари мансабдор шахслар ҳисобланади.

Мансабдорлик жиноятлари субъектларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, уни такомиллаштиришга уринишлар бўлди. ХХ асрнинг 40-60 йилларида мансабдор шахс тушунчасига аниқлик киритиш мақсадида маъмурий ҳуқуқ фани мутахассис-олимлари томонидан қатор ишлар қилинди, бироқ мансабдор шахсга берилган кўп таърифларда жиноят ҳуқуқида берилган тушунчаларни такрорлаш ёки унинг шаклини ўзгартирган ҳолда тушунча берадилар, ёки мансабдорлик вазифаларини бажарувчи ҳар қандай жисмоний шахслар деб таърифлайдилар. Бу таърифнинг маъмурий ёки жиноят ҳуқуқи фанлари назариясидаги таърифи бир-бирига зид эди. Кенг маънода муайян мансаб ваколатини эгаллаб турган ҳар қандай жисмоний шахс деб юритилса, тор маънода ўз қўл остида бўйсунувчи хизматчилари бўлган орган раҳбар ходимидир, дейилади. Бу ҳар иккала тушунчага шахсни мансабни доимий ёки вақтинча, давлат ташкилотларида пуллик вазифаларни бажариши кераклигини қўшиб таърифлайдилар. Бу ҳар икки таърифда шахснинг давлат ташкилотида ёки жамоат ташкилотида хизмат вазифасини бажариши зарурий белги сифатида таъкидланади. Бу таърифлар тор маънода жиноят субъектлари доирасининг қисқаришига, кенг маънода таърифланиши, аксинча субъектлар доирасининг кенгайтириб талқин қилинишига сабаб бўлар эди.

Собиржон Кадиров

Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

Бола тарбияси билан боғлиқ низоларни судда кўриш тартиби

Ёш авлодни эркин, демократик, инсонпарварлик тамойиллари асосида комил инсон рухида ўстириш, уларнинг нафақат ўз хуқуқ ва эркинликларини яхши билувчи, балки уларни амалга ошира оладиган ҳамда ўз бурч ва мажбуриятларини хам онгли равишда бажарувчи инсон сифатида жамиятнинг тенг хуқуқли ва фаол субъекти қилиб тарбиялаш фуқаролик жамиятига асосланган демократик, хуқуқий давлатни қуришни ўз олдига мақсад қилиб олган хар бир демократик давлатлар каби Ўзбекистон учун хам муҳим ва долзарб масала ҳисобланади.

Болалар алоҳида ғамҳўрлик ва ёрдам хуқуқига эгадирлар.
            Жамиятнинг асосий ташкилоти хисобланган оила ва атроф муҳит унинг барча аъзолари, айниқса,  болалар ўсиб улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари, соғлом ва хар томонлама уйғунлашган холда камолотга етиши учун у оила ғамхўрлигида, бахт, мехр-мухаббатни онгли тушуниш вазиятида ўсиши, жамиятда мустақил хаётга тўла тайёрланиши, айниқса, ўз она юртига, оиласига  муҳаббат  руҳида тарбияланиши лозим.

“Бола хуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция болаликнинг ёки бола хаётини бошланишини белгилаш масаласини миллий қонунчилик ихтиёрига қолдирган.

Хар бир бола ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, боланинг соғлиғи ва туғилиши, унинг онаси ёки қонуний васийси ёки бошқа бирон-бир ҳолатлардан қатъий назар хурмат қилиниши  ва хуқуқлари таъминланиши керак.

Буларни амалда бажарилиши учун ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи давлат ва хусусий муассасалар, судлар, маъмурий  ёки қонун чиқарувчи органлар томонидан боланинг хуқуқлари ва манфаатлари яхшироқ таъминланишига эътибор берилиши лозим.

 Бола ўзининг фикрини эркин ифодалаш, виждон ва дин эркинлиги, билим олиш, дам олиш хамда ота-онаси турли давлатларда яшаётган бола алохида ҳолатлардан ташқари, ота-онаси билан мунтазам равишда шахсий муносабатлар ва тўғридан-тўғри алоқалар боғлаб туриш хуқуқига эга.

Хозирги замоннинг долзарб вазифаларидан бири- бу бола хуқуқлари ва эркинликларини хар томонлама таъминланиши ва ҳимояланишини амалдаги қонунлар асосида бажарилишини таъминлаш орқали болаларни баркамол ўстириш ҳамда жамиятнинг хар томонлама етук аъзоси сифатида тарбиялаш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 67-моддасида  “Боланинг хуқуқи ва қонуний манфаатларини химоя қилиш ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), ушбу кодексда назарда тутилган холларда эса – васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади.”- деб кўрсатилган.

Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни судлар томонидан тўғри хал этилиши ота-оналарнинг ва болалар хуқуқларининг  муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги маъсулиятлари оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалари манфаатларига зид бўлган хуқуқларидан фойдаланишларига бархам беради.   

Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган қуйидаги, хусусан, боланинг бошқа-бошқа жойда турган ота-онасидан қайси бири билан бирга яшаши; боласидан алохида турган ота ёки онани боласининг тарбиясида иштирок этишда қаршиликни бартараф этишни; бошқа шаҳслар тарбиясида бўлган болаларни ота-онасига қайтариш; ота-оналик хуқуқидан маҳрум этиш  ва ота-оналик хуқуқини тиклаш; ота-оналик хуқуқидан махрум этмасдан болаларни олиш (ота-оналик хуқуқини сақлаш); боланинг ота-оналик хуқуқи чекланган ота-она билан кўришиши; ота-оналик хуқуқи чекланишини бекор қилиш; фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ва бошқа низолар судда кўрилади.

Вояга етмаган болаларнинг ота-онасининг қайси бири билан яшашлиги хақидаги низо никохдан ажралиш тўғрисидаги даъво билан биргаликда хал этилаётган ҳолларда болалар бошқа шахсларнинг тарбиясида эканлиги ҳамда улар болаларни ота-онасига қайтаришга қаршилик кўрсатаётганликлари аниқланса, суд бу низони алохида иш юритишга ажратиш тўғрисида масалани мухокама қилади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида  “Ота-оналар бошқа шахслар олдида болаларини шахсан тарбия қилишда устун хуқуққа  эгадирлар ва болаларини қонунга асосланмаган холда ушлаб турган хар қандай шахсдан қайтарилишини талаб қилишга хақли эканлиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек суд ота ёки онанинг боласининг тегишлича тарбиясини таъминлай олиш имкониятларини, ота ёки онанинг боласи билан ўзаро муносабатлари хусусиятларини, боланинг ўз ихтиёрида бўлган шахсларга қанчалик кўнгил қўйганлигини ва бошқа мавжуд холатларни эътиборга олади. Агар ота-онанинг  хам бола ихтиёрида бўлган шахсларнинг хам уни тегишлича тарбиялашни таъминлай олмасликлари аниқланса, суд васийлик ва ҳомийлик органларининг ёки прокурорнинг даъвосига асосан болани васийлик ва ҳомийлик органлари қарамоғига олиб беради. Бундай талаб қўйилмаган бўлса, суд ўзининг хусусий ажрими билан бу органларнинг эътиборини шундай даъво қўзғатиш зарурлигига қаратади.

Оила кодексининг 76-моддасига кўра, боласидан алохида турадиган ота ёки она боласи билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиш масаласини хал этишда қатнашиш хуқуқига эга. Агар ота-она келиша олмасалар, низо ота-она (ёки улардан бири )нинг талабига биноан суд томонидан васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида хал қилинади.

Бола тарбияси билан боғлиқ бўлган суддаги барча низоларни кўришда уларнинг  ҳимояси юзасидан ким томонидан даъво қўзғатилганидан қатъий назар, ишда иштирок этиш учун халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман(шаҳар) бўлими жалб қилиниши лозим.    

Дилором Алмуратова

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Чорибек Аролов

Сурхондарё вилоят судининг девонхона мудири

Тил миллатнинг маънавий бойлиги

Она тили миллатнинг руҳидир. Тил—давлатнинг тимсоли, мулки.

Тилни асраб авайлаш орқали миллат юксалади.

Республикамиз Конституциясида давлат тилининг мақоми белгилаб қўйилган.

Она тилимизга 1989 йил 21 октябрда давлат тили мақоми берилди.

Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди.

“Давлат тили” тўғрисидаги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида хам кенг имкониятлар яратди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрў-эътибори ошди.

 Олимлар ва мутахассислар томонидан илм-фан ва турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғатлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди. Мумтоз адабиётимиз намуналари, саксон мингдан зиёд сўз ва сўз бирикмасини, фан, техника, саноат, маданият ва бошқа соҳаларга оид атамаларни, шеваларда қўлланиладиган сўзларни ўз ичига олган беш жилдлик  “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” бу борада амалга оширилган ишларнинг энг мухимларидандир.

Тил—миллат қиёфасининг бир бўлаги. Дунёдаги барча халқлар ўзининг миллий расмий тилига эга деб айтолмаймиз. Чунки бу халқнинг  миллий мустақиллиги билан боғлиқ.

Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, бугунги кунда хар ўн беш кунда битта тил йўқолиб бормоқда. Бу ўз навбатида ўша тилда сўзлашувчи халқларнинг йўқолишини англатади.

YUNESKO вакилларининг сўзларига қараганда, қачонлардир одамлар сўзлашадиган тилларнинг сони 7 мингдан 8 мингтагача етган бўлса, бугунги кунда сайёрамизда 6 мингта тил мавжуд бўлиб, уларнинг 90 фоизи йўқолиб кетиш арафасида турибди.

 Бу асосан цивилизация туфайли маданиятидан айрилаётган кам сонли миллатларнинг тилларидир.

Бу тилларда сўзловчи аҳолининг айримлари ёзувга эга бўлса, айримлари бебаҳрадир. Масалан, Африка тилларида сўзлашувчи аҳолининг 80 фоизи хамон ўз ёзувларига эга эмас.

 Минглаб тиллардан таълим тизимида фойдаланишнинг имконияти йўқ. Янги технологияларнинг ривожланиши туфайли айрим халқлар ўз тилларидан кўра замонавий тиллардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Бугун интернет тилининг 81фоизи инглиз тилига тўғри келади.

 Мазкур рақамлардан кўринадики, хар бир миллат ёки халқ ўз она тилининг ривожи учун амалий харакат қилмаса, вақт ўтиб ўша миллат ўз она тилини йўқотиши мумкин.

Тил нафақат муомала воситаси- балки халқнинг маъданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.

 Турли халқларнинг тилларига ҳурмат эса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади.

Тилларни сақланиб қолиши учун эса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир.

 Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва хурмат қилиш тинчликнинг бирдан-бир кафолатидир.

 Шу сабабли хам хар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.

                                                           Дилором Алмуратова 

        Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

«Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустахкамлаш»

Мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати сифатида адолатли суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда Қонун устиворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустахкамлаш борасидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Судловнинг одиллигини таъминловчи ҳуқуқий майдон – умуминсоний қадриятлар ва умумэътироф этилган ҳуқуқ андозаларига асосланган, шаклан ва моҳиятан янги қонунлар қабул қилинмоқда. Уларнинг асосига қонунийлик, демократизм, одиллик, инсонпарварлик, жиноий қилмиш учун жавобгарликнинг муқаррарлиги каби одилона принциплар қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда қабул қилинган “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, Фармонга асосан қуйидагилар жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: биринчидан, аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизимини шакллантириш, фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш; иккинчидан, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб, аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш; учинчидан, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини ҳамда одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, Конституциянинг муҳим жиҳатларини уларга болалигидан бошлаб ўргатиш; тўртинчидан, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимиз тарихи, дини, миллий қадриятларини ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, шунингдек, ҳар бир фуқарода давлат рамзлари билан фахрланиш туйғуларини шакллантириш орқали мамлакатга дахлдорлик, ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш ва бошқалар. Башарти, ҳукмлар элнинг моли ва жонига жорий экан, бунда тўғрилик ва адолат қози ва қуззотнинг шиори бўлиши даркор. Амалиётда қўлланилаётган бу каби ўзгаришлар юридик соҳа ходимлари олдига ҳам улкан вазифаларни кўндаланг қилиб қўя бошлади. Касб малакаларини ошириш, маҳорат сирларини тинмай ўқиб, ўзлаштириш талабини қўймоқда. Биринчи навбатда улардан тўғрилик ва одиллик, сўнг билим ва тажриба сўралади. Инсон тақдирига масъул бўлган касбу кор эгаларига доимо шундай талаб қўйилган.

Ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиларидан бири, уни барпо этишнинг мажбурий шарти – юристлар, аҳоли, мансабдор шахслар ҳуқуқий маданиятининг юксак бўлишидир. Юристларнинг ҳуқуқий тайёргарлиги, шубҳасиз, қонунга итоаткор фуқароларникидан юқори бўлиши, ўз кўлами ва чуқурлигига кўра фарқланиб туриши, билимлар, ҳуқуқ принциплари ва нормаларининг тартиблилик хусусияти, ҳуқуқий кўрсатмаларни қўллай олиш маҳорати билан ажралиб туриши керак. Бу Ўзбекистон Конституцияси, умуман конституциявий қонун ҳужжатлари нормаларини амалиётда қўллай олиш қобилиятига ҳам тааллуқли. Юристлар учун қонунга, Конституцияга ижобий муносабатда бўлиш – ишга касбий муносабатда бўлишнинг асосидир. Юқоридагилардан шундай хулосага келишимиз мумкин.

Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ўз танлаган тараққиёт йўлидан олға силжимоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналиши қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга бағишланган бўлиб, унда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Дарҳақиқат, истиқлол йилларида мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш, уни илгариги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган институтга айлантиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг еттита моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан боғлиқ принципиал ўзгартишлар киритилгани, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилгани, Ўзбекистон Республикаси Олий суди суд ҳокимиятининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судлов соҳасида ягона олий органи сифатида давр талаблари асосида янгидан шакллантирилгани, одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган ҳолат – судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш амалиётига чек қўйилгани тизим ривожи йўлида муҳим қадам бўлиб, бу йўналишдаги ислоҳотлар изчил давом эттирилаётганининг яққол исботидир.

Шу ўринда таъкидлаш лозим, истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ташланган катта қадамлардан бири, бу – ҳуқуқий-демократик жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мамлакатимизда ҳокимиятлар бўлиниши ва мустақил суд ҳокимиятининг вужудга келиши бўлди. Бу бош Қомусимизнинг 106-моддасида “Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади”деган ҳуқуқий нормада ўз аксини топди.

Мамлакатимизда нафақат қонунчилик соҳасида, балки қонунларни амалиётда қўллаш, жазо тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш соҳасида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилди.

Ўтган шу тарихан қисқа вақт мобайнида амалга оширилган ишларнинг салмоғи беқиёс. Ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамияти шаклланишида суд ислоҳотлари алоҳида ўрин тутади. У давлатимиздаги уч забардаст ҳокимиятнинг бири сифатида, фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари дахлсизлиги, қонун олдида барчанинг баробарлиги, мамлакат манфаати ва эл фаравонлиги йўлида қабул қилинаётган қонунлар ва ижронинг Конституцияга мувофиқлигини таъминлаш – бир сўз билан айтганда жамиятда қонун ва адолат тамойилларини барқарор тутиш кафолатидир.

Жамшид Хомидов

Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси.

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

Skip to content