ЖАМИЯТДА МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ РОЛИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Фуқаролар ва тадбиркорлар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилишга ҳақли бўлиб, улар давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқлари асосий қомусимиз ҳисобланган Конституция ҳамда бошқа қонунлар билан кафолатланади.

Бироқ, амалиётда ҳар доим ҳам фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларининг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини маъмурий судлар орқали ҳимоя қилишда ўз талабларини исботлаб бериш имкониятга эга эмаслиги кўзга ташланмоқда.

Амалдаги процессуал қонун талабларига кўра суд процессида иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти тарафларнинг ўзига юклатилган.

Ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилаётган фуқаролар ва тадбиркорларнинг иш ҳолатларини исботлашга доир имкониятлари билан давлат органлари мансабдор шахсларининг имкониятларини тенг деб бўлмайди, бунда фуқаролар ва тадбиркорларнинг иш ҳолатларини исботлашга доир имкониятлари давлат органлари мансабдор шахсларининг имкониятларига қараганда бирмунча чекланган.

Шунингдек, амалиётда оммавий-ҳуқуқий низолар бўйича қабул қилинган суд қарорлари ижро қилиш учун давлат органларига хат орқали юборилади, мажбурий ижро варақалари берилмайди.

Бу эса шу вақтга қадар баъзи ҳолларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳақидаги суд қарорларининг ижроси давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан ихтиёрий равишда таъминламаслигига сабаб бўлаётган эди.

Бунинг натижасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг фойдасига чиқарилган суд қарорлари давлат органлари ёки мансабдор шахслари томонидан ижро этилмасдан қолиш ҳолатлари кузатилаётганди.

Мамлакатимизда судлар фаолияти шаффофлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳатларнинг давоми сифатида жорий йилнинг 29 январида Президентнинг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарори қабул қилинди.

Ушбу Қарор фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда судларнинг, айниқса маъмурий судларнинг ролини кучайтиришга, маъмурий судларни фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ҳимоячисига айлантиришда дастурул амал бўлиб хизмат қилади.

Жамиятда фуқаролар ва тадбиркорларнинг маъмурий судларга бўлган ишончни ошириш учун уларнинг давлат органлари билан бўладиган муносабатларида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоя этилишини таъминлаш зарур.

Бунинг учун маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлар доирасида такомиллаштириш ҳамда давлат органлари томонидан суд қарорларининг ижро этилиши устидан суд назоратининг таъсирчан механизмларини жорий этиш талаб этилади.

Шу сабабли Президент қарори билан фуқаролар ва тадбиркорларининг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш маъмурий судларнинг биринчи навбатдаги вазифаси этиб белгиланди.

Эндиликда маъмурий суд ишларини юритишда «суднинг фаол иштироки» тамойили жорий этилади, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юкланади.

Ҳуқуқи бузилган суд процесси иштирокчиси ҳисобланган фуқаролар ёки тадбиркорлар эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида ҳаракат қиладилар.

Шунингдек, ҳуқуқи бузилган фуқаролар ёки тадбиркорларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга боғлиқ бўлган зарарларни ундириш ҳақидаги талабларини кўриб чиқиш ваколати маъмурий судларга берилади.

Маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорлари давлат органлари мансабдор шахслари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларга нисбатан суд жарималари қўлланилади.

Бунда маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорларини қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ой давомида ижро қилиш ҳамда бу ҳақда қарор қабул қилган судга хабар бериш тартибига амал қилмаган давлат органлари ёки ташкилотлари мансабдор шахсларига суд ҳужжатини ижро қилинмаганлиги учун суд жаримасига тортилади.

Давлат органлари ёки ташкилотлари мансабдор шахслари томонидан суд ҳужжати такроран ижро қилинмаган тақдирда, уларга нисбатан дастлаб қўлланилган суд жаримасини оширилган миқдори қўлланилади.

Шунингдек, маъмурий судларнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорида аниқланган ҳолатлар бошқа ишни кўраётган фуқаролик ишлари бўйича судлар учун мажбурий ҳисобланиши назарда тутилмоқда.

Бу каби чора-тадбирларнинг амалга оширилиши маъмурий судларнинг жамиятдаги ролини кучайтиради, давлат органларининг мансабдор шахсларини ўз фаолиятини қонун асосида юритишга мажбур қилиш билан бирга, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя этилишига олиб келади.

Натижада жамиятимизда аҳолининг судларга бўлган ишончи янада ортади.

Раҳматилла Ғуломов

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг раиси

Қарз бериш ва олишнинг ҳуқуқий жиҳатлари

Ҳозирги кунда кишилар ўртасидаги катта муаммолардан бири қарз олди-берди муомаласи бўлиб қолганлиги, кўпчилик қарз бериб қайтиб ололмай қийналаётганлиги бот-бот қулоғимизга чалиниб туради.  Аслида қарз олди берди муносабатлари, кишилар ўртасидаги меҳр оқибат, саховату мурувват каби инсонийлик фазилатларнинг ортиб боришига муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилмоғи лозим. Чунки, ўзидан орттириб бировга қарз берган одам, қарз олувчига ёрдам кўрсатишни ният қилади ва бундан савоб ҳам умидвор бўлади. Қарз олувчи эса, мушкул бир ҳолга тушиб қолган вақтида мурувват кўрсатган одамдан ўта миннатдор бўлиб, ҳатто қарзини қутулгандан кейин ҳам ўзини ундан гўёки қарздордек ҳис қилиб юради. Бунинг оқибатида эса, иккала оила ўртасида ўзгача ҳурмат эҳтиром  шаклланади.  Бироқ, бугунги кунда бунинг мутлақо тескари ҳолати акс этмоқда. Қарз олди-берди сабабидан ўзаро адоват ва нафрат аланга олмоқда. Ҳатто, кўп йиллик қадрдон дўстлар орасига совуқлик тушмоқда, яқин жигарлар юзкўрмас бўлишмоқда, қўни қўшнилар бир бирига эшикларини терс ёпмоқдалар, тижорий ҳамкорлар эса бир бирига душманга айланишмоқда. 

Аслида, қарз бериш ва олишнинг ҳуқуқий жиҳатлари юзасидан қонун ҳужжатларида аниқ белгиланган бўлиб, хусусан Фуқаролик кодексининг 732-737-моддаларига кўра қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш хуқуқига эга бўлади.

Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак.

Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.

Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш хақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.
Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ёки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкин.

Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз олувчи қарз шартномаси юзасидан даъволашуви жараёнида пул ёки бошқа ашёлар ҳақиқатан ҳам қарз берувчидан олинмаганлиги аниқланса, қарз шартномаси тузилмаган ҳисобланади.

Зухриддин Мавлонов

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗ ВА У ҚОНУН ҲАМДА ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

Сўнгги йилларда фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ҳар қандай инсон учун энг муҳим мулк, аввало бу унинг уй-жойидир. Фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқлари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда, шунингдек, бошқа халқаро ҳужжатларда ҳам белгиланган бўлиб, ушбу халқаро ҳужжатларда белгиланган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ҳам ўз аксини топган.

Қолаверса, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида” Қонуннинг 7-моддасида “Мулкдорнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилади, унга мувофиқ қонун ҳужжатларидаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилади” деб белгиланган.

Бироқ, ҳозирда ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг хусусий мулкка бўлган ҳуқуқларини бузиб, ўз уй-жойидан мажбурий кўчириш ҳолатлари акс этган видео хабарлар кўпайиб бормоқда.

Ваҳоланки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрь кунидаги 911-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 1-бандига кўра,

а) давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шу жумладан, муайян ҳудуднинг архитектура қиёфасини ўзгартириш ва яхшилашга қаратилган давлат дастурлари ҳамда инвестиция ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ер участкаси ёки унинг бир қисмини олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга оширилади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина қабул қилинади;

в) ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг мулкдори ўртасида тузиладиган ерни олиб қўйиш муносабати билан компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланади;

г) кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти мулкдорига келишувда, низо мавжуд бўлган ҳолларда эса суд қарорида, белгиланган компенсация тўлиқ тақдим этилгандан сўнг йўл қўйилади;

д) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида аввал қабул қилинган қарорини бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар ёки бошқа давлат органи томонидан маъмурий тартиб-таомилларга риоя этилмаганлиги сабабли бекор қилиш ёки унга ўзгартириш киритиш йўли билан ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида” Низомнинг 5-бобида мулкдор ва ташаббускор ўртасида юзага келадиган низо бўйича келишувга эришилмаган тақдирда — ушбу низо суд тартибида кўриб чиқилиши ҳамда ушбу низо бўйича суднинг қарори қонуний кучга киргунга қадар ер участкаси олиб қўйилиши тўғрисидаги қарор ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Агарда мулк эгаси суд қароридан норози бўлса, юқори турувчи суд инстанциясига шикоят келтириши мумкин. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига асосан ижро ҳаракатлари, ижро ҳужжати ёки уни беришга асос бўлган ҳужжат юзасидан, шунингдек рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилаётганда — масала мазмунан узил-кесил кўриб чиқилгунига қадар ижро иши юритишни тўхтатиб турилади.

Хусусий мулк билан боғлиқ масалаларда масъул мансабдор шахслар юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатьий риоя қилиши лозим бўлади. Зеро, хусусий мулк қонун ва давлат ҳимоясида.

Зухриддин Мавлонов

Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш масалалари.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2022 йилнинг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинганлиги халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди.

Шу муносабат билан, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.

Тараққиёт стратегияси:

– инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;

– мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;

– миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;

– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;

– маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;

– умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;

– мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олади.

Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналишидан бири сифатида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 28 та чора-тадбир белгиланган. Жумладан:

  • мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш
    ва қарор (ҳаракат) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбуриятини мансабдор шахснинг ўзига юклаш (“айбдорлик презумпцияси”);
  • фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар
    яратиш, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш
    ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартибини жорий этиш; ғ
  • жиноят қонунчилигини либераллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жазони ўтаб бўлганларни жамиятга реинтеграци қилиш ва уларга тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизимини жорий этиш;
  • маъмурий адлияни ривожлантириш орқали, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;
  • йўл инфтратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали, йўлларда ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш бўйича дастур қабул қилиш;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш, уларнинг фаолиятини халқ манфаатларига хизмат қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга йўналтириш;
  • адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари
    ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда салоҳиятини тубдан
    ошириш, унинг институционал мустақиллигини таъминлаш.

Иккинчи йўналиш ҳақида сўз борар экан, “қонун устуворлиги индекси” юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олиш энг асосий вазифалардан экани таъкидланди. Шу мақсадда мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратилади.

Яна шуни айтиш жоизки, олиб борилган ислоҳотлар натижалари таҳлили уларнинг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда. Ислоҳотларнинг қисқа ва ўрта муддатли мақсадлари изчил амалга оширилиб, белгиланган мезонларга эришилди. Ўзбекистоннинг кўплаб халқаро рейтинглардаги ўрни жадал юксалиб бораётгани ҳам бунинг яққол далилидир.

Иккинчи йўналиш ҳақида сўз борар экан, “қонун устуворлиги индекси” юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олиш энг асосий вазифалардан экани таъкидланди. Шу мақсадда мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратилади.

Инсон қадр-қиммати, ҳуқуқи ва эркинликлари мезони унга бўлган эътибор, ғамхўрлик, инсонпарварлик муносабатлари каби фазилатлар билан ўлчанади. Шу ўринда ўтган беш йилликда тўпланган тажриба ва анъаналардан келиб чиқиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, улар муаммоларини ҳал этиш биринчи галдаги вазифамиз бўлиб қолаверади.

Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, инсон қадри, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадрият. Юртдошларимизнинг осуда осмон остида тинч ва хотиржам яшаши, ҳар бир юртдошимиз учун фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш бизнинг энг эзгу мақсадимиздир.

Вохиджон Норбеков

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси        

КОРРУПЦИЯГА ЎРИН ЙЎҚ.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритиб, унда суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар билан таништириб ўтди.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимига давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ҳозирги кунда тезкор ва шиддатли даврда яшаябмиз, энг асосийси, вақт бизни ҳеч қачон кутиб турмайди, ҳар бир соҳада босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар замирида инсон ва унинг манфаатлари ётади.

Аҳолининг барча қатламларини одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2016 йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш қафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850, 2017 йил 21 февраль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966 ҳамда 2018 йил 13 июль куни қабул қилинган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сонли Фармонлари суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди, мазкур Фармонларга кўра, суд ҳокимиятининг чиникам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Мазкур Фармонларга кўра, суд ҳокимиятининг чиникам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Бугунги кунда жамият тараққиёти юксалишида юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрни борлиги қувонарли ҳол. Демак, эришилаётган ютуқлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Унинг ортида халқимизнинг машаққатли меҳнати бор. Ана шундай муваффақиятларга эришишда тўғрилик, соф виждонлик, давлат мулкига хиёнат қилмаслик каби хислатлар асосий ўрин тутишини жуда яхши биламиз. Лекин, айрим ҳолларда юқоридаги хислатларга амал қилмаган шахслар жиноятга қўл урадилар.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиши, давлатнинг конституциявий асосларини, қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинларининг поймол бўлишига олиб келади.

Шу боис  коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади.

Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса ҳисобланиб, аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Этимологик жиҳатдан «коррупция» – лотинча «corruptio», яъни «бузиш, сотиб олиш, пора эвазига оғдириш» деган маънони англатади.

Юридик энциклопедияда таъкидланишича, «коррупция – мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият» деган маънони билдиради.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилар:

-аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

-жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

-давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

-коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

-коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашниши;

-коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши;

-давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ушбу Қонуннинг қоидалари самарали ижро этилишини таъминлаш;

-коррупциянинг ҳолати ҳамда тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс ва тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида ишлаб чиқилиши;

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича ўтган давр мобайнида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар, фуқароларнинг онги ва шуурида бўлаётган ўзгаришлар, бу масаладаги ички ва ташқи назоратнинг тўғри йўлга қўйилаётганлиги бу иллатга қарши сезиларли мувафақиятларга эришган давлатлар қаторидан ўрин олиш учун замин яратилмоқда.

Аблқосим Рузиқулов

Сурхондарё вилоят суди раиси

Янги қонун судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини          таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

2021 йил 28 июль куни янгидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни айни шу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди, десак муболаға бўлмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан, яъни 2021 йил 29 июль кунидан қонуний кучга кирди. “Судлар тўғрисида”ги янги қонуннинг эски таҳрирдаги қонундан асосий фарқлари ва ўзига хос хусусиятларининг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Қонун 14 боб, 101 моддадан иборат бўлиб, унда асосан судларнинг тузилмаси, туман (шаҳар), туманлараро, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Олий суд, суд ҳайъатлари, Олий суд Раёсати ва Пленуми ваколатлари доираси, судья мустақиллигини асосий кафолатлари, судьяларнинг ҳуқуқий мақоми,  судьялик лавозимига номзод ва судьяга қўйиладиган талаблар, шунингдек судьяларни, судларнинг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби, суд тизимида ташкилий-таркибий ўзгартиришлар, судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари ва тартиби, судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоялаш чоралари қатъий белгилаб қўйилди.

Шунингдек, мазкур қонун судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Қонунга кўра, барча судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахслар, оммавий ахборот воситалари вакиллари суд мажлиси залида қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиши, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин. Одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Ҳужжатда, Ўзбекистонда суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга этиб белгиланди. Шу билан бирга, 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланди. Судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланади. Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун 65 ёшни ташкил этади. Илк бор судьялик лавозимига тайинланадиган номзодлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Судьялик лавозимига номзод бўлиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати белгиланди.

Шунингдек, Қонун билан қуйидагилар белгиланди:

судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатиш тартиби, судьяга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари, шунингдек  интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш тартиби;

судьянинг ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари;

судьялар малака ҳайъатларини ташкил этиш тартиби;

судьяларнинг ва улар оила аъзоларининг моддий ҳамда ижтимоий таъминоти ва бошқалар.

Қуйидагилар тасдиқланди:

Ҳарбий судлар фаолиятиии ташкил этиш тўғрисида низом;

Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида низом;

Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисида низом.

Қонунда судяларга зарур шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий ҳимояси масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, уй-жойга муҳтож бўлган судья маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда суд жойлашган ерда хизмат турар жойи билан таъминланади. Судья унга доимий яшаш учун белгиланган тартибда турар жой берилгунга қадар турар жой арендаси, ижараси (иккиламчи ижараси) билан боғлиқ харажатлари компенсация қилиниши ҳуқуқига эга.

Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган даврда ёхуд бошқа иш берилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади. Судьяларга уларнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонунда белгиланган нормалар суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг судлар фаолиятига ишончини мустаҳкамлаш ҳамда судлар фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, судьяларни  ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.


Асрор Махаммадиев

Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси

 “Товламачилик жиноятлари ва уларни олдини олиш чоралари”

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги туб ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Бу ислоҳот-ларнинг асл моҳияти халқ фаровонлигини ошириш, жамиятда ижтимоий адолат ва демократия тамойилларининг устуворлигини таъминлашга қара-тилган бўлиб, уларнинг суръати ва натижалари ҳар биримизнинг бугунги кундаги шижоатимиз ва ҳаракатимизга боғлиқдир.

Иктисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва бошка хукукбузарликлар мамлакатимизда амалга оширилаётган бозор ислохотларига жиддий хавф тугдиради, бозор иктисодига хос булган хусусий мулкчиликнинг, бошка турдаги мулкий муносабатларнинг шаклланишига ва ривожланишига тускинлик килади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Мулк дахлсиздир ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, унга қилинган ҳар қандай тажовуз қонунга хилоф деб ҳисобланади.

Жиноятнинг объекти жиноят таркибининг элеменентларидан биридир Ҳар қандай жиноят шубҳасиз у ёки бу объектни тажовуз қилиш билан содир этилади Шунинг учун жиноят объектини тўғри аниқлаш жиноятнинг ҳуқуқий  моҳиятини аниқлаш, энг асосийси, жиноят объектига етказилган зарарга қараб, қилмишни тўғри квалификация қилиш имконини беради.

Бизга маълумки жиноятнинг объекти жиноят таркибиниг элементларидан биридир. «Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноятнинг объекти деб, жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар тушунилади.» Жиноятнинг объекти жиноий қилмишнинг жамиятга, ижтимоий муносабатларга таъсири орқали унинг ижтимоий хавфлилик ҳусусиятини белгилаш имконини беради.

Товламачиликнинг объекти ўзгаларнинг мол-мулки, мол-мулкка бўлган ҳуқуқи, жабрланувчи шахсларнинг соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматидир.

Мол-мулк, мол-мулкка бўлган ҳуқуқ, мулкий йўсиндаги ҳаракатлар (муайян ишни бажарилишини хизмат кўрсатишни ва ҳ.к.) товламачилик жиноятининг предмети бўлиши мумкин.

Айбдор товламачиликни содир этаётиб мулкка бўлган ҳуқуқни талаб қилмай, ўзганинг мол-мулкидан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини талаб қилиши ҳам мумкин.

Товламачиликнинг предмети фақат ўзганинг мол-мулки ёки унга бўлган ҳуқуқи бўлиши мумкин.

Жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиб, унинг мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи сир сақланишини хоҳлаган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ёхуд жабрланувчининг манфаатларига хавф соладиган вазиятни вужудга келтириш йўли билан шахс жабрланувчини унда турган (масалан, қарзга, кредитга олган, вақтинча сақланиб турган ва ҳ.к.) ўзининг мол-мулкини беришга мажбур этганида у ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Бундай қилмиш, қонунда назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлса, ўзбошимчалик, деб ҳисобланади.

Мулкий йўсиндаги ҳаракатлар деганда, ҳақи тўланиши лозим бўлган ҳар қандай ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (иморатлар қуриш, уларни таъмирлаш, автомобилларни таъмирлаш, товар-моддий бойликларни ташиб бериш ва ҳ.к.) тушунилади.

Объектив томондан товламачилик ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилишдан иборат.

Қуйидагилар:

1)       жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш;

2)       мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитиш;

3)       (жабрланувчи ёки унинг яқинлари учун) сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш;

4)       жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш товламачиликни содир этиш ҳисобланади.

Товламачининг талаблари оғзаки, телефон, факс, хат орқали ва бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

Талаб деганда, товламачининг жабрланувчидан мол-мулк ёки мол-мулкдан ўз мулкидай фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилиши тушунилади. Мол-мулк­ни талаб қилиш, албатта, товламачиларнинг талабини рад этганлик учун ўч олиш мақсадида қўрқитиш билан бирга содир қилинган бўлиши керак

Талаблар пул олиш, ердан, дўкондан, автомобилдан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш, товламачини шерик сифатида мунтазам дивидендлар ва бошқа мулкий манфаатлар олиши учун кооператив, корхона аъзолигига киритиб қўйиш кўринишда бўлиши мумкин.

Мулкий манфаатлар беришни талаб қилиш деганда, жабрланувчининг ўз хизмат ваколатларига кўра у ёки бу шахсга унинг муҳтожлигига қараб ёхуд белгиланган қоидалар ёки норматив ҳужжатларга биноан бериш ҳуқуқига эга бўлган манфаатлари тушунилади. Жумладан, товар-моддий бойликларни навбатсиз ажратиш, қўшимча тўловларсиз товар олиш, ўз корхонасидаги бўш лавозимларга тайинлаш тушунилиши керак.

Товламачининг талаби, албатта, жабрланувчининг  мулкига зарар етказиш ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш ёхуд улар учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш тарзидаги қўрқитиш билан биргаликда содир қилиниши лозим. Қўрқитиш билан амалга оширилмаган талаблар жиноятнинг товламачилик таркибини вужудга келтирмайди.

Суд-тергов амалиётида кўпинча товламачиликни босқинчилик ва талончиликдан фарқлашда қийинчиликларга дуч келинади.

Бундай қийинчилик пайдо бўлганида босқинчилик ва талончиликда куч ишлатиш билан қўрқитиш ўзгалар мулкини эгаллаш ёки ўзгалар мулки тортиб олингач, уни қўлдан чиқармаслик воситаси бўлиб хизмат қилишини, товламачиликда эса қўрқитиш жабр­ланувчининг иродасини буйсундириш ва жабрланувчини товламачининг хоҳишини бажаришга мажбур қилиш воситаси эканлигини назарда тутиш лозим.

Шунингдек, босқинчилик ва талончиликда ўзганинг мулкини эгаллаш қўрқитиш билан бир вақтда содир бўлади, товламачиликда агар жабрланувчи мулкни ўз ихтиёри билан бермаса, бундай қўрқитишнинг кейинчалик бажарилиши кўзда тутилади.

Содир этилаётган қўрқитиш жабрланувчига таъсир қилмагани сабабли товламачи шу заҳоти ўзганинг мулкини эгаллаган бўлса, унинг ҳаракатлари жиноятлар жами: ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан ва қўрқитиш усулига кўра, босқинчилик ёки талончилик йўли билан талон-торож қилиш, деб квалификация қилиниши лозим.

Товламачиликни содир этишда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда уриш, зарба бериш, баданга енгил, ўртача оғир ва оғир шикаст етказиш таҳдиди билан қўрқитиш агар айбдорнинг талаби бажарилмаса, шундай зўрлик ишлатиш хавфи мавжуд бўлиши тушунилиши, керак. ЖК 165-моддасининг диспозициясида уларнинг ҳаммаси кўрсатилган ва бундай қилмиш содир этилганида шахсга қарши жиноятлар бўйича қўшимча квалификация талаб қилинмайди.

Товламачилик жиноятининг амалга оширалаётган вақтдаги таҳдид реал бўлиши керак. Қўрқитиш оғзаки, имо-ишораларда ифодаланиши мумкин.

Фақат суд ҳар бир алоҳида ҳолда, содир этилган жиноят ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, таҳдиднинг реаллиги ва ҳақиқатда мавжуд бўлганлигига баҳо беради. Бундай ҳолларда суд жабрланувчининг реал таҳдид мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги субъектив фикрига эмас, балки аниқ фактларга таяниши керак.

Товламачиликдаги қўрқитишга қуйидаги: биринчидан, ўзида жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига нисбатан зўрлик ишлатиш, мулкка зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд улар учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш нияти билдирилган бўлиши; иккинчидан, таҳдид реал, яъни агар жабрланувчи, товламачининг талабларини бажармаса, таҳдид амалга оширилиши мумкинлигидан хавотир бўлиши кераклиги каби аломатларга эга бўлиши лозим. Жабрланувчи томонидан қўрқитишнинг хусусияти ва жадаллиги қандай қабул қилинганлиги жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмаслиги лозим.

Жадаллиги бир хил бўлган таҳдид, жабрланувчиларнинг руҳий ҳолати, тарбияси, феъл-атвори, жисмоний хусусиятларидаги фарқ­лар туфайли, улар томонидан турлича қабул қилинади. Жабрланувчи қандай қабул қилганлигидан қатъи назар, таҳдиднинг кучи ошмайди ва камаймайди, унинг ўзи қандай бўлса шундайлигича қолаверади. Агар айбдорнинг айтганлари объектив томондан таҳдидни ўз ичига олмаган бўлса, қилмиш товламачилик деб ҳисобланши мумкин эмас.

Товламачиликни содир этишда ўлдириш билан қўрқитишни ҳам ЎзР ЖК 165-моддаси ўз ичига олади.

Қилмишини товламачилик, деб квалификация қилишда таҳдиднинг кимга  – бевосита мулк эгасига ёки жабрланувчига яқин кишиларга қаратилганлигининг аҳамияти йўқ.

Мулкка шикаст етказиш деганда, мулкка зарар етказилиши туфайли, ашёнинг ўз сифатини шунчалик йўқотиши, яъни ундан ўз вазифасига кўра фойдаланиш учун вақтинча ёки қисман яроқсиз бўлиб қолиши ва уни тиклашга муайян меҳнат ёки маблағ сарфланганидан кейин аввалги қимматига эга бўлиши тушунилади.

Мулкни нобуд қилиш деганда, мулкнинг қайта тиклаб бўлмайдиган ва ундан вазифасига кўра фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келтирилганлиги тушунилади.

Шахс учун сир сақланиши лозим бўлган (шахс сир сақланишини хоҳлаётган) маълумотлар деганда, ўзининг шахсий ҳаёти, иш фаолияти, яқин кишилари, қариндош-уруғлари ҳақидаги ва шу каби ҳар қандай ахборотлар тушунилиши керак.

Шахснинг маълумотларни сир сақлашни хоҳлаган ёки хоҳламаганлиги ҳар бир алоҳида ҳолда суд томонидан аниқланади.

Одатда, Суд бундай шантаж жабрланувчининг иродасига таъсир қилган ёки қилмаганлигига қараб, жабрланувчининг маълумотларини сир сақланишини хоҳлаган ёки хоҳламаганлигини аниқлайди. Агар жабрланувчи маълумотлар ошкор қилинишидан қўрқиб товламачининг талабларини бажарган бўлса, демак жабрланувчи ушбу маълумотларнинг сир сақланишини хоҳлаган бўлади. Маълумотларни ошкор қилиш деганда, жабрланувчининг фикрича, ошкор қилиниши номаъқул бўлган (масалан, фарзандликка олиш, касаллик, судланганлик тўғрисидаги ва ҳ.к.) ахборотларни бошқа шахсларга маьлум қилиш тушунилади.

Айбдор шахс маълумотларни оғзаки, хат, телефон, факс орқали ва бошқа тарзда ошкор қилиши мумкин. Маълумотларни ошкор қилиш усули товламачиликнинг квалификациясига таъсир қилмайди.

Жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга  мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш деганда айбдорнинг жабр­ланувчини ноиложлик туфайли, ўз хоҳишига қарши товламачининг талабларини бажариш (масалан, электр энергиясини узиб қўйиш, газни ўчириб қўйиш, транспорт воситасини бермаслик, нефть маҳсулотлари билан таъминламаслик ва ҳ.к.)га мажбур қиладиган ҳар қандай ҳаракатларни содир этиши тушунилиши лозим.

Товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини топшириш, мулкий манфаатлар бериш ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатларни содир этиш талаб қилинган пайтдан эътиборан тамом бўлган жиноят, деб ҳисобланади.

Товламачилик жинояти формал таркибли жиноят ҳисобланади. Формал таркибли жиноят, дейилганда бирор-бир зарарли окибатнинг келиб чикиши шарт бўлмай, бирор-бир оқибат келиб чиққан тақдирда хам жиноятнинг квалификациясига таъсир қилмайдиган жиноятлар тушунилади.

Ижтимоий хавфли ҳаракат содир этишда айбдор бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун уни ижтимоий хавфли қилмиши (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этганлигини  аниқлаш кифоя қилинади.  Бундай ҳолларда жиноий жавобгарликка тортиш учун жиноят содир этилганлиги натижасида оқибатнинг вужудга келиши шарт эмас.

Товламачиликни босқинчилик ва талончиликдан фарқлашда товламачиликда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мулкни зўрлик ишлатаётган вақтда эмас, балки келажакда қўлга киритишга қаратилишига эътибор бериш лозим. Агар қўрқитиш амалга оширилса, қилмиш ЖКнинг товламачилик учун жавобгарлик белгиланган моддаси ва асослар бўлганда, қўрқитиш амалга оширилаётганда содир этилган ҳаракат учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан ҳам тавсифланиши лозим.

Субъектив томондан товламачилик тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятни содир этишдан мақсад – ғараз (тамагирлик)дир.

Қилмишнинг мотивлари турлича бўлиши мумкин, аммо улар жиноятни квалификация қилишда аҳамият касб этмайди.

Жиноятнинг субъекти Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
17-моддасида жиноят субъекти ҳақида сўз юритилган бўлиб, «жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар,»

ЖКнинг 17-моддасида баданга шикаст етказганлик учун жиноий жавобгар бўлиши мумкин бўлган шахснинг энг кичик ёши белгиланган 16 ёшга тўлган, ҳар қандай ақли расо шахсдир.

Асқар Қудратов

Сурхондарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти

“Коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатлари”

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга ошириш бу давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Бу соҳада аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш давлат асосий устувор вазифасидир.

Коррупция бу мамлакатда иқтисодиётни янада ўстиришга, халқ фаровонлигини оширишга, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашда тўсиқ бўлувчи омиллардан биридир.

Шу сабабли барча давлатлар каби бизда ҳам коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамият назоратидаги олинган. Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) қўшилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ва фармонларда ўз тасдиғини топган.

Ушбу меъёрий ҳужжатлар мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш соҳасида вазифалар учун дастур бўлиб хизмат қилмоқда.

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунга кўра, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланса, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик эса коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилади.

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўриб келмоқда.

Судлар томонидан судья ва суд ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, доимий йиғилиш ва семинарларда судьялар ва ходимларга коррупциянинг жамият ва давлат учун ижтимоий хавфли хусусиятлари ва оқибатлари тушунтириб келинмоқда.

Давлат органларининг ходимлари уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этишга кўндириш мақсадида бирор-бир шахс ўзларига мурожаат этганлигига доир барча ҳоллар тўғрисида, шунингдек давлат органларининг бошқа ходимлари томонидан содир этилган шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлиб қолган ҳар қандай фактлари ҳақида ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хабардор этиши шартлиги, ушбу мажбуриятнинг давлат органларининг ходимлари томонидан бажарилмаганлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат органлари балки ҳар бир корхона, муассаса, ташкилот, юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳам асосий кундалик вазифасига айланиши лозим. Бу иллатга бефарқлиги ушбу иллатнинг кўпайишига хизмат қилса, унга муросасизлик билан курашиш эса унинг камайишига хизмат қилади.

Ҳудудларда судлар томонидан ўтказилган сайёр қабуллар ва халқ билан бўлган мулоқотларда алоҳида эътибор аҳоли онгида коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантириш, давлат ва суд-ҳуқуқ идоралари фаолиятида коррупциявий омилларни бартараф этишга қаратилмоқда.

Ушбу иллатга қарши курашиш ва бу борада қабул қилинаётган Қонун,  Президент фармонлари ва қарорларининг мазмун моҳияти судья ва суд ходимлари томонидан ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, ўқув даргоҳларида, аҳоли ва юридик шахслар билан бўлган учрашувларда кенг тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Ушбу соҳада давлатимиз томонидан қабул қилинган қонун ва дастурлар фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга ва ушбу соҳасидаги қонун ҳужжатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зокир Тожиев

Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси

ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ

Гиёвандликка қарши курашиш, уларнинг зарарли оқибатларидан кишиларни хабардор қилиш, тарғибот-ташвикот ишларини олиб бориш доимий ва мухим фаолият турларидан биридир. Чунки аср вабоси – гиёвандликка чалинган кимсалар оиласининг тинчи бузилаётгани, фарзандларининг қаровсиз колаётгани, ўзлари эса саломатлигини йукотиб, бевакт ўлим топаётгани хеч кимга сир эмас.

Одатда, наркотик моддаларнинг салбий таъсири турли аъзоларнинг шикастланиши, хаёт учун му­хим функционал тизимларнинг издан чикиши, хасталикнинг психик ва физиологик аломатлари ривожида куринади. Наркотик модда истеъмол килаётган шахс аста-секин психик жараёнлар фаоллигини оширувчи воситаларсиз хиссий идрок этиш лаёкатини йукотади. Ачинарлиси, хаёт лаззатини гиёванд моддаларсиз тасаввур эта олмай колади. Бу эса гиёвандликка чалинган шахсларни жиноят кучасига бошлайди.

Тиббиёт кулланмаларида келтирилишича, қорадори инсон организмига киргач, ичакларга сурилиб, кориндаги кон айланиш йули билан жигарга етиб боради. Натижада жигар хужайралари таъсирланиб, цирроз касаллигини келтириб чикаради. Қорадори қайта-қайта истеъмол қилиниши оқибатида жигар циррози кучайиб боради. Жигар кичрайиб, қотиб колгач, фаолияти сусаяди. Унинг хужайралари атрофида ёғлар чўкиб колади. Гиёванд моддаларнинг оксиллари халақит бергани учун йигилиб қолган за­рарли моддалар қон айланиши билан марказий асаб тизимига қадар етиб боради. Асаб хужайралари ишдан чиқиб, яроқсиз холатга келгач, беморнинг кўриш, эшитиш, ҳид билиш, фикр юритиш, иссиқ-совукни, каттиқ-юмшоқни, ширин-аччиқни сезиш қобилияти йуқолади. Маълумки, асаб хужайралари хаёт моддаси саналмиш протоплазмадан таркиб топ­тан. Қорадори етиб бориши натижасида у ўз харакатини тезлаштиради ёки ўта сусайтиради ёхуд тиришиш-тортишиш холати пайдо бўлади. Протоплазмага ўтказилган бундай салбий таъсирлар кишини гиёванд модда истеъмолисиз яшай олмайдиган холатга келтириб қуяди. Кашанда асабларини бир оз булса ҳам тинчлантириш максадида гиёванд моддаларини истеъмол қилишга мажбур булади. Ухлай олмаслик, сустлик, иштахасизлик, гамгинлик, кузнинг ёшланиши, титроқ, увишиш, томирларнинг буртиб чиқиши, юрак уйнаши, кунгил айниши, қайт қилиш каби хасталикларга мубтало булади. Унинг кузига гиёванд модда ёки уни сотиб олиш учун керакли маблагдан бошка нарса куринмайди. Уларни кулга киритиш учун ҳар қандай кабих, ишдан ҳам қайтмаслиги хатарли оқибатлардан дарак беради.

Шу сабабли, махаллалар, мактаблар бошқа ўқув бртлари билан дамкорликда балоғат ёшидаги ўсмирлар билан ўтказиладиган мулокотларнинг аҳамияти катта. Чунки илмий изланишларга кўра, наркотиклар билан илк маротаба танишиш одатда 15-17 ёшлилар орасида бошланар экан. Ўсмирлик даврида инсон гормонал жихатдан жуда тез ривожланади. Бу даврдаги ёшларнйнг психо-физиологик ҳолати динамик жихатдан нихоятда жушкин ўзгаришларга бой бўлади ва ўзига хос тарзда ифодаланади. Шу боис ота-оналар, ўқитувчилар ва ма­халла аҳлининг ўсмирлардаги бу ўзгариш ва аломатлардан бохабар бўлишлари жуда муҳим. Улар қўйидагилар:

-жинсий безларнинг функционал фаолияти бошланади;

-ёшларда иккиламчи жинсий аломатлар пайдо булади;

-ўсмир болаларда онгли равиш­да идрок этилмайдиган жинсий майл кескинлашади;

-рўй бераётган кимёвий жараёнлар таъсирида кайфият тез-тез бир кутбдан иккинчисига ўзгариб туради; психо-физиологик жиҳатдан ривожланиши жадаллик нуқтаи назаридан фетал (она корнидаги эмбрионнинг ривожланиши) ҳамда янги тугилган чакалоқнинг икки ёшгача ривожланиш даврларидек кечади;

-ўсмирларнинг скелети мушак тукималарининг ривожланишига нисбатан анча тезрок, руй беради. Шу сабабдан ўсмирлик чогидаги ўгил ва қизлар бирмунча беухшов, номутаносиб қиёфага эга була­ди. Бу дол табиий равишда психологик нуктаи назардан уларнинг узлигини ифода этишида муайян муаммоларни юзага келтиради.

Кузатишларга кўра, аксарият ҳолларда наркотик моддаларни истеъмол қилишга кишиларни, айник­са, ёш болалар ва ўсмирларни шахвий ва ижтимоий ҳаётда учрайдиган турли муаммолар, кийинчиликларни енга олмаслик, шахсиятига паст бадо бериш, ўзи мансуб бўлган гуруднинг таъсирига берилиш доллари ундар экан. Бу каби салбий долат-ларнинг олдини олиш учун ота-оналар фарзандларининг ички дунёсидан бохабар бўлиб боришлари айни муддао. Аммо вақт кеч бўлиб, фарзандингиз наркотик моддалар истеъмол қилишни бошлаган бўлса, узингизни йўқотиб қўймай, зарур чораларни кўришингиз, мутахассис-наркологга мурожаат этиш лозим.

      Жасур Худойбердиев

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилишига оид айрим ҳуқуқбузарликлар Бизнес-омбудсман томонидан кўриб чиқилади

Мамлакатимизда тадбикорлик фаолиятининг тўсқинликсиз амалга оширилишини таъминлаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мазкур ислоҳотларни изчил давом эттириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида 2022 йил 11 январь куни “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ЎРҚ 744-сонли қонуни қабул қилинди.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра қуйидаги ҳуқуқбузарликларга оид ишлар Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимлари томонидан кўриб чиқилади:

– жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (тадбиркорлар мурожаатлари қисмида)

– ер участкасини ноқонуний олиб қўйиш (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида)

– хусусий мулк ҳуқуқини бузиш

– тадбиркорлар фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш

– тадбиркорлар фаолиятини ва (ёки) уларнинг банк операцияларини қонунга хилоф тўхтатиб туриш

– тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш

– имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш

– тадбиркорлар ҳисобварақларида пуллари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни қонунга хилоф талаб қилиб олиш

– тадбиркорлардан қонунчиликни бузган ҳолда ҳужжатлар талаб қилиб олиш.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима қўллашга унинг ўринбосарлари ва Вакил девони бош инспекторлари ҳақли.

                                                                                                                  Зокир Тожиев

Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси

Skip to content