Сурхондарё вилоят судларига ишга кириш истаги бўлган номзодлар учун
Э Ъ Л О Н
Сурхондарё вилоят суди, вилоят судларидаги бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар)га ишга қабул қилиш юзасидан танлов эълон қилади.
Бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар):
Суднинг номи | Судья ёрдамчиси | Девонхона мудири | Архивариус |
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди | 1 | ||
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди | 1 | ||
Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди | 1 | ||
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди | 1 | ||
Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди | 1 | ||
Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди | 1 | ||
Фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди | 1 |
Лавозим бўйича номзодга қўйилган талаблар:
а) Номзодлар юқори малакали, хорижий тилларни (қоида тариқасида) биладиган, вакант лавозим учун зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга олий юридик маълумотли Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.
Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати:
Ариза;
а) номзоднинг маълумотномаси ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумотнома;
б) диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиганлиги тўғрисида дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (агарда номзод олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса, ўқиш жойидан маълумотнома);
в) номзоднинг паспорт нусхаси;
г) меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно);
д) хорижий тилни билиш бўйича сертификат (мавжуд бўлса).
Боғланиш учун телефон рақами ва электрон почта манзили:
76-221-87-57 kadr.oliy@sud.uz
Сурхондарё вилоят суди кадрлар бўлими