Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот

Одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Сурхондарё вилоят жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Сурхондарё вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давосида 990 шахсга нисбатан 755 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Таҳлилларга кўра, ўтган йилга нисбатан 141 та жиноят иши ёки 15,7 фоизга камайган.
Жами кўрилган 990 нафар шахсдан 824 нафар шахсга айблов ҳукми чиқарилган, 1 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган ва 165 нафар шахсларга оид жиноят ишлари тугатилган.
Айблов ҳукми чиқарилган ишлардан 108 нафарига жарима, 1 нафарига нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 5 нафарига мажбурий жамоат ишлари, 201 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 275 нафарига озодликни чеклаш ва 198 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, 160 нафар шахсларга оид жиноят ишлари Жиноят кодексининг 66-1 моддасига асосан ҳамда 5 нафар шахсларга оид ишлар эса бошқа асосларга кўра тугатилган.
Ушбу даврда 177 та сайёр суд мажлислари ўтказилган бўлиб, бу жами кўриб тамомланган ишларининг 23,44 фоизини ташкил этади. Жиноятларни олдини олиш мақсадида, жиноят содир этилишига йўл қўйган ва шарт-шароит яратган шахсларга нисбатан жами 506 та ёки 67,02 фоиз жиноят ишлари бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, жойларга муҳокама қилиш учун юборилган.
Суд қарорларини ўзгартирилиши ва бекор қилиниши билан боғлиқ маълумотлар.
Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2025 йилнинг 1-чорагида жами 175 нафар шахсга нисбатан 130 та жиноят ишлари вилоят судининг апелляция инстанциясида кўрилган. Шундан 124 нафар шахсга нисбатан 94 та жиноят иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган, 42 нафар шахсга нисбатан 29 та жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган ва 4 нафар шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича суд ҳукми бекор қилинган.
Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2025 йил 1-чорагида жами 107 нафар шахсга нисбатан 88 та жиноят ишлари вилоят судининг кассация инстанциясида кўрилган.
Шундан 67 нафар шахсга нисбатан 59 та жиноят иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган, 32 нафар шахсга нисбатан 22 та жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган ва 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши бўйича суд қарорлари бекор қилинган.
Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан биринчи босқичда якунланган ишлардан 2025 йилнинг 1-чорагида жами
101 нафар шахсга нисбатан 85 та жиноят ишлари вилоят судининг тафтиш инстанциясида кўрилган. Шундан 85 нафар шахсга нисбатан 69 та жиноят иши бўйича биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 9 нафар шахсга нисбатан 9 та жиноят иши бўйича биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатлари ўзгартирилган ва 3 нафар шахсга нисбатан 3 та жиноят иши бўйича суд ҳукми бекор қилинган.
Шунингдек, жорий йилнинг 1-чораги давомида жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 119 шахсга нисбатан 102 та жиноят иши аёлларга нисбатан, 56 шахсга нисбатан 49 та жиноят иши вояга етмаганларга нисбатан, 410 шахсга нисбатан 314 та жиноят иши ёшларга нисбатан ҳамда29 шахсга нисбатан 29 та жиноят иши 60 ёшдан ошганларга нисбатан кўриб тамомланган.
Судлар томонидан инсонпарварлик тамойилларига амал қилиниши.
Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг 1-чорагида 1 нафар шахс биринчи босқич судида, 4 нафар шахс апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан (реабилитация) тугатилган, 6 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, шарт ҳукм чиқарилган. Яна 13 нафар шахсларга нисбатан жазо тайинланмасдан ҳукм чиқарилган. 145 нафар шахсларга нисбатан ишлар тугатилган бўлса, яна 62 нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод қилинган.
Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи.
Сурхондарё вилоят судига 2025 йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Ўзбекситон Респубдикаси Олий суди орқали ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жойлардаги халқ қабул хоналаридан, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жиноят ишлари бўйича жами 59 та мурожаатлар келиб тушган ҳамда масъуллар томонидан ўрганилган.
Ҳисобот даврида суд раислари томонидан сайёр қабулларда ҳамда бевосита идораларда жами 122 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган бўлиб, вилоят суди раиси, ўринбосари ва судьялари ҳамда туман суди раислари шахсий қабулида бўлди.
Тарғибот-ташвиқот ишлари:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш мақсадида вилоят ва туман (шаҳар) судлари судьялари ҳамда ходимлари томонидан жами 332 маротаба очиқ мулоқот, давра суҳбатлари ўтказилган бўлса, 236 маротаба турли ҳуқуқий мавзуларда оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилиб, Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқий мавзулар кенг ёритилиб келинган.
Хусусан, ўтказилган 332 та маъруза, давра суҳбатлари ва очиқ мулоқотлар шаклида ҳуқуқий тарғибот ишларидан 167маротаба аҳоли ўртасида, 43 маротаба корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳамда 122маротабаўқув муассасаларида ўтказилганлигини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали 236 маротаба чиқишлардан 69 маротаба телевидениеда, 2 маротаба радиода, 35 маротаба газета ва журналларда ҳамда 130маротаба веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
АЗАМАТ ШОМУРОДОВ,
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси