МОЛНИ УРИБ КЕТГАН ЭМИШ

Баҳодир ўзининг автомашинаси билан киракашлик қилиб юрувди. Ҳар кўчада чиққанида уйдагилари, айниқса отаси эҳтиёт бўлиб юргинда,  деб тайинларди. У кўчага чиққач ўз билганидан қолмади. Ҳохлаган томонга мижоз чиқса кетаверадиган одат чиқарди. Бир, икки марта отаси ҳам, кечаси юришингни  тўхтат, бир бўлмаса, бир панд йейсанда, болам деганди.

Шу куни ҳам у қўшни туманга мижозларини ташлаб қайтаёганда вақт алламаҳал бўлувди.

“Оқтумшуқ”ни шундай тумшуғига келганда, машинаси “тақ” этиб бир нарсага урилди. У кўзи кетганини шунда билди. Тўхтаб қараса машина олдида бир одам чўзилиб ётибди. Қўрққанидан бир сесканиб тушдида, дарров қочишни ўйлаб, атрофда ҳеч ким йўқлигини билгач, машинасини озроқ орқага олдида, бироз буриб тўғри ҳайдаб кетди. Уйига келасолиб, машина устини ёпиб қўйди ва хонасига кириб кетди. Бемаҳал келган ўғлини, уйғоқ отаси безовта қилмади. Тонг вақти турган ота қараса, ҳеч усти ёпилмайдиган машинани усти ёпиқ. Машинани устини очиб у, бу томонига синчковлик билан қараса, машинани олд ўнг томони пачақ бўлган жойига кўзи тушиб қолди. Ичига ваҳима оралаган ота, ўғлини исмини айтиб, деразаси ёнидан чақираверди. Ўғли уйқу аралаш чиқиб келиб, ҳа ота деганида, бу нима, – деб ҳалиги пачақ бўлган жойини кўрсатди.

Ҳа, йўлда келаётганимда кўчани кесиб ўтаётган молни кўрмай уриб кетдим,- деди.

Сенга неча марта айтдим-а, кечаси юрма, -деб. Уйдагилар энди нонуштага, дастурхон атрофига ўтиришган ҳам эдики, дарвоза томондан, эшикнинг тақиллагани эшитилди. Ичкарига кириб келган ички ишлар ходимларини кўрган отаси, ўғли томон, ҳа сеними, деб жеркиди. Ходимлар машинани атрофлича текшириб, кўриб суртмалар олди. Баҳодирнинг машинаси билан олиб кетишди. Ўзини ички ишларга, машинасини махсус жойга олиб боришди. Ҳаммасини бўйнига олиб, рўйи-рост  айтиб берди. Қўққанидан қочиб кетганмиш. Агар қочмасдан уриб юборган одамини шифохонага олиб борганида ҳаёти сақлаб қолинармиди?  Нима бўлганда ҳам бир инсон ҳаётдан кўз юмди, бир аёл бева қолди, икки нафар фарзандлар отасиз етим бўлиб қолди. Баҳодирга суд тегишли жазосини берди. “Саёқ юрсанг, таёқ ерсан” деган нақл Баҳодирларга ўхшаганларга айтилган бўлса не ажаб.

Урал Хидиров

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди судья ёрдамчиси