“ЗЎРАВОНЛИККА ҚАРШИ 16 КУН”

Бугунги кунда Республикамиз миқёсида хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 16-сонли баёни кўра, “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати билан республикамизда жорий йилнинг 25 ноябрдан 10 декабрга қадар “Хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик” мавзусида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Ангор туманидаги Касбий кўникмалар марказида “Зўравонликка қарши 16 кун!” акцияси доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди ва туман ички ишлар бўлими масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегара билмайди. Хусусан, мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Шундай бўлса-да жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учраб турибди. Аммо баъзи аёлларимиз ўзлари билан содир бўлган зўравонлик ҳолатларини ошкор қилмасликни афзал кўради.

Суд амалиётида кўрилган оилавий зўравонлик билан боғлик ишларнинг аксарияти айбдор шахснинг спиртли ичимликни ичишга ружу қўйганлиги, эри ҳеч қаерга ишламаслиги натижасида оиладаги моддий етишмовчилик, рашк асосида содир бўлган жанжалларни ташкил қилади.

Хотин-қизларга ва болаларга ҳар қандай зўровонлик учун жавобгарликни муқаррарлигини ҳамда аёлларга оилавий низоларга тилига эҳтиёткорроқ бўлиши ҳам ҳар қандай зўровонликни олдини олиши мумкин.

Миллий қонунчиликда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг ҳаёти, соғлиги, қадр-қиммати ва бошқа қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари устувор.

Бугунги ўтказилган тадбир давомида хотин-қизлар масъуллардан ўзларини қийнаётган кўплаб саволларга жавоблар олишди.

Таъкидлаш керакки, зўравонликка қарши курашиш бу – оилавий муҳаббат, ҳурмат ва инсонийликни асраш ҳаракатидир. Агар ҳар биримиз зўравонликка муросасиз бўлиб, бунга курашсак жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатлик устувор бўлади.

ХАДИЧА РАХИМОВА,

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди тергов судьяси