ДАВЛАТ ДАСТУРИДА БЕЛГИЛАНГАН ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги ПФ-16-сонли Фармони билан тасдиқланган Амалий тадбирлар режаларида Ўзбекистон Республикаси суд тизимига бир нечта вазифалар белгилаб берилган.
Жумладан, Фармонни 10-иловасига асосан «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 84-86-мақсадлари суд соҳасига тааллуқлидир.
Хусусан, 84-мақсад. Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш. Бунда, 2025 йил октябрга қадар судлар фаолиятини рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш:
1. Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, «SMART SUD» концепцияси асосида ишларни босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклда юритиш амалиётини жорий қилиш.
2. Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари марказини ташкил этиш.
85-мақсад. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш. Бунда, 2025 йил сентябрга қадар Судьялар ҳамжамияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш, уларда шаффофлик ва очиқлик тамойилларини кенг жорий қилиш: Судьялар ҳамжамияти органларининг қарорларини қабул қилиш ва уларни қайта кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда асослантирилган таклифларни киритиш.
86-мақсад. Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш. Бунда, 2025 йил май ойига қадар судьялар фаолиятига ноқонуний аралашув ҳолатларининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш:
1. Судьялар дахлсизлигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича чоралар юзасидан кенг тарғибот олиб бориш.
2. Судьялар дахлсизлигини бузиш ҳолатлари ҳақида Судьялар олий кенгашини хабардор қилиш тартибини жорий қилиш.
Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашни суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезонига айлантириш мақсадида судлар ҳамда тергов органлари фаолиятида айрим процессуал ҳаракатларни масофадан туриб амалга ошириш имкониятларини камида 2 баробарга ошириш.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда маъмурий адлия тизимини янада ривожлантириш мақсадида, судга қадар босқичда ҳал этилган низолар сонини 50 фоизга ошириш.
Суд ҳокимиятининг мустақиллигини кучайтириш ва унинг фаолиятида очиқликни таъминлаш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида, жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича 0,64 балл тўплашга эришиш, Бошқарув сифати индикаторларининг Ҳуқуқ устуворлиги йўналиши бўйича 61,5 балл тўплашга эришиш белгиланган.
11-иловасига асосан тасдиқланган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2025 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари РЎЙХАТИга кўра, 2025 йил сентябрга қадар, Судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш мақсадида «Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.
Лойиҳада: Судьялар ҳамжамияти органларига суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиш, суд ҳокимиятининг нуфузини мустаҳкамлаш, Судьяларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан, кадрлар ва ресурслар билан таъминлаш ҳамда шу каби бошқа муҳим асосий вазифаларни юклаш;
Судьялар ҳамжамияти органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари, уни шакллантириш, шу жумладан, ушбу органларга номзод кўрсатиш тартиби, шунингдек, судьялар ҳамжамияти органлари фаолияти механизмлари, ўзаро ва бошқа идоралар билан ҳамкорлик қилиш тартиби назарда тутилади.
2025 йил ноябрга қадар Судьялар мустақиллигини таъминлашда судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган «Судьялар мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси.
Лойиҳада судьянинг дахлсизлиги, судьянинг малакасини ошириш, судьяларнинг моддий ва ижтимоий кафолатлари, судьяни лавозимга тайинлаш ва озод этиш, судьянинг ваколатлари, судьяни бошқа лавозимга ўтказиш шартлари каби муҳим қоидалар назарда тутилади.
2025 йил майга қадар, Суд тизимини молиялаштиришда суд ҳокимияти мустақиллигининг кафолатларини кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси.
Лойиҳада суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратиш ва тақсимлаш жараёнида судьялар ҳамжамиятининг иштирок этиши кафолатлари белгиланади.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли ва “Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-141-сонли Фармонларининг қабул қилиниши режаларда белгиланган вазифаларни амалда бажарилган ҳамда бажарилаётганлигига яққол мисол бўла олади.
РУФАТ БЕГИМОВ,
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси






