«Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ» 

Бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашишда унинг таг томири билан йўқтиш борасида салмоқли ишлари олиб борилмоқда, биргина ўтган 2019 йилда ушбу ишлар натижаси ўлароқ юртимизда 1400 дан ортиқ, 2020 йилда 1130 га яқин мансабдор шахслар, 2021 йилда эса 3500 дан ортиқ шахслар коррупцияда алоқадорлиги натижасида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунидаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони қабул қилинган.

Хусусан, мазкур Фармонга асосан, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланганлигини, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланганлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар Фармон эълон қилинганидан сўнг икки ой муддатда Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда самарадорлик индикаторларини ишлаб чиқишлари ва Идоралараро комиссия билан келишиб олишлари лозимлигини баён этилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталар ташкил этилганлиги, идоралараро комиссия Фармон эълон қилинганидан сўнг икки ой муддатда коррупцияга қарши курашиш бўйича намунавий тадбирларнинг идоравий дастурини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига муҳокама қилиш ва келишиш учун киритишлари белгиланганлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш қилиниб, уларнинг зиммасига:

  • жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш;
  • жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш функциялари юклатилганлигини айтиб ўтди.

2003 йил 9 декабрда Мексиканинг Мерида шаҳрида коррупцияга қарши курашишда давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш мақсадида конференция ташкил этилиб, ушбу конференция давомида 100 дан ортиқ давлат томонидан Коррупцияга қарши ҳақаро конвенция си имзоланди. Ушбу конвенциянинг қабул қилиниши ва кучга кириш (2003 йил 31 октябрь) дунё мамлакатларининг коррупцияга қарши курашдаги ҳамкорлигини янги поғонага кўтарганлигини айтиб ўтди.

Конвенцияда коррупциянинг ривожланиши уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа жамият учун хавфли бўлган салбий омилларга қарши курашга улкан тўсиқ бўлиши мумкинлигига алоҳида урғу берилганлигини айтиб ўтди.

Юртимизда ушбу иллатга қарши жиддий кураш олиб борилаётганлиги, мамлакатимизда бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги, «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» қонуни, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги ва бошқа бир қанча коррупциявий жиноятларни олдини олишга йўналтирилган қонун ҳужжатлари қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунидаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармоннинг 4-бандига мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ўрта муддатли истиқболда қуйидагилардан иборат эканлиги, яъни:

  • суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш;
  • давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш;
  • давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  • коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш;
  • фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш;

Мазкур қонун билан 33 қонун ва 10 кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенция талабларидан келиб чиқиб «Мансабдор шахс» атамасининг ҳуқуқий маъноси янги таҳрирда баён этилди.

Шу билан бирга, «Масъул мансабдор шахс» деган атама чиқариб ташланди; «Давлат иштирокидаги ташкилот» «Хизматчи» каби атамалар киритилди.

Шунингдек, Президент Қарорига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши, унинг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, бундан ташқари, фаолият доирасининг белгиланиши ҳам мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда муросасизликка йўналтирилганлигидан далолат беради.

Маързачи сўзида давом этар экан, бу иллатни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш каби воситалардан фаол фойдаланиш лозим бўлади.

Санжар Аллабердиев

Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси