Тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг ваколатлари
Иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ривожланиши муҳим аҳамият касб тади. Йирик маблағлар талаб қилмайдиган, моддий ресурсларнинг нисбатан қисқа муддат мобайнида ўсиш суръатини кафолатловчи кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иқтисодиётдаги бандлик муаммосини нисбатан тез ва ортиқча сарф-харажатларсиз таъминлаш, ички бозорни молиявий ресурслар чегараланган шароитда истеъмол моллари билан
тўлдиришда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, жамиятда ижтимоий барқарорликнинг бош кафолати бўлган – ўрта синф, мулкдорлар қатламини шакллантириш, иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли улушини ўстириш, инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётнинг турли секторлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, муҳими, мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсишини таъминлашнинг муҳим ва асосий омилидир.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 11 январдаги
ЎРҚ–744-сонли Қонуни таҳририда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2458-моддаси янги таҳрирда баён этилди.
Ушбу моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 – 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлиги белгиланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақли бўлдилар.
Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши, шунингдек, МЖтКнинг 2411-моддаси бўйича назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, МЖтКнинг 2412-моддаси бўйича тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, МЖтКнинг 2413-моддаси бўйича тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш, МЖтКнинг 2414-моддаси бўйича назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, МЖтКнинг 2416-моддаси бўйича тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллашни ғайриқонуний равишда рад этиш, қўлламаслик ёки қўллашга тўсқинлик қилиш, МЖтКнинг 2418-моддаси бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни талаб қилиб олиш, МЖтКнинг 24110-моддаси бўйича тадбиркорлик субъектларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш ҳаракатларига маъмурий жазо қўллаш ваколатига эга бўлди.
Бозор иқтисодиёти шароитида бўлса ҳам, кўринмас қўллар ва ҳуқуқий-сиёсий асослар билан тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқиш ва буни иккинчи функция ёрдамида амалга ошириш босқичма-босқич ривожланиб бораётган мамлакатимиз учун зарур.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, ушбу Ўзбекистон Республикаси МЖтК 2458-моддасининг янги таҳрирда баён этилиши, энг аввало, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилгани билан соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.
Собир Кадиров
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси