Оила турмуш доирасида содир этлаётган жиноятларнинг хуқуқий оқибатлари.
Барқарор тарзда равнақ топаётган мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оила институтини ҳар томонлама ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳар бир оилани, ундаги соғлом маънавий муҳитни асраб-авайлаш, эр-хотин, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин, қўни-қўшнилар ўртасидаги меҳр-оқибат ҳиссини шакллантириш бўйича бир қанча дастурий чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Бироқ шунга қарамай оила турмуш мунособатлари доирасида жиноятлар кузатилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан 2019 йил 9 ойи давомида вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун 1 нафар фуқаро, қўшнисига томорқа устидан низолашиб тан жарохати етказганлиги сабабли бир нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. Шунингдек 2020 йил 9 ойи давомида туман суди томонидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун 5 нафар фуқаро, турмуш ўртоғини ўлдиришга қасд қилганлиги сабабли бир нафар фуқаролар жавобгарликка тортилган. Жавобгарликка тортилган барча судланувчиларнинг 5 нафарига нисбатан озодликдан махрум қилиш жазоси, бир нафар судланувчига нисбатан тайинланган.
Мисол тариқасида Қизириқ туман “Бойбулоқ” маҳалласида яшовчи бир нафар фуқаро Ш.И. 2018 йил 19 декабрда Шеробод туман маъмурий суди томонидан жавобгарликка тортилганлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2016 йил 1 мартдан 2019 йил 1 июлга қадар жами 12.749.770 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги, суд мажлисида унга зарарни қоплаб бериш имкони берилгандан сўнг тўламаганлиги сабабли туман суди томонидан унга нисбатан озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек Қизириқ туман “Бағрикенг” маҳалласида яшовчи М.П. қўшниси М.А. билан томорқа чегараси юзасидан тортишиб қолиши натижасида М.П. қўшниси М.А.ни уриб соғлиғини бузилишига сабаблчи бўлган тан жарохати етказган. туман судида жабрланувчининг ярашмаганлиги ва даъвоси борлиги саббали судланувчига нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки жиноятлар асосан фуқаролар ишсизлиги, хуқуқий маданиятнинг йўқлигидан келиб чиққан, шу сабабли фуқаролар ўртасида хуқуқий маданиятни ривожлантириш, жойларда нотинч оилалар билан яраштириш комиссияларининг ишларини жонлантириш, хуқуқбузарлик содир этиши мумкин бўлган фуқароларга хуқуқий ёрдам кўрсатиш, хуқуқбузарлик содир этиши мумкин фуқаролар билан алохида сухбатлашиш орқали оила турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олиш мумкин.
Тулкин Абдираимов
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси
Саидмурод Чориев
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди девонхона мудири