Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сонли Фармони мазмун-моҳияти
Термиз туманларар иқтисодий суди ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилоят бош бошқармаси биносида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда суд раиси Д.Жумаев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сонли Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Хусусан, Тараққиёт стратегиясининг еттита устувор йўналиши белгиланганлиги, унга кўра;
1. Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
2. Мамалакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
3. Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш;
4. Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
5. Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш;
6. Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш;
7. Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш каби устувор йўналишларда 100 дан ортиқ мақсадлар белгиланганлигини ва ушбу мақсадларнинг барчаси инсон қадрини улуғлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш қолаверса давлат оргганларининг фуқароларга ҳизмат қилиши каби мақсадларини ўз ичига олганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:
ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилиши;
қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартибига амал қилиниши қатъий таъминланиши;
ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилиши йўлга қўйилиши кўрсатиб ўтилгани такидланди.
Диёр Жумаев
Термиз туманларар иқтисодий суди раиси