ЯНГИ ҚОНУН ҲАҚИДА АҲОЛИ ХАБАРДОР ҚИЛИНДИ

Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди ташаббуси билан тумандаги “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида Пробация назорати остида турувчи шахслар билан маърифий-ҳуқуқий тарғибот тадбир ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 сентябр куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1084-сон Қонунининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтирилди.


Мазкур Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекси нормаларига қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, Жиноят-процессуал кодексининг 4021-моддасида ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилмаслик мажбурияти баён этилиб, унда ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олиниши, тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилиши белгиланди.
Ушбу Қонун асосида Жиноят кодексининг 239-моддааси янги таҳрирда баён этилиб, унда суриштирув, дастлабки тергов ёки ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилиш;
Суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг рухсатисиз, шунингдек ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Тадбир якунида кун тартибидаги мавзу юзасидан иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига туман суди раиси томонидан атрофлича жавоблар берилди.
ТОЛИБ ТИЛАВОВ,
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди раиси






