Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш масалалари.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2022 йилнинг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинганлиги халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди.
Шу муносабат билан, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди.
Тараққиёт стратегияси:
– инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш;
– мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш;
– миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш;
– адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш;
– маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш;
– умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш;
– мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган 7 та устувор йўналишдаги масалаларни қамраб олади.
Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналишидан бири сифатида мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 28 та чора-тадбир белгиланган. Жумладан:
- мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш
ва қарор (ҳаракат) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбуриятини мансабдор шахснинг ўзига юклаш (“айбдорлик презумпцияси”); - фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар
яратиш, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш
ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартибини жорий этиш; ғ - жиноят қонунчилигини либераллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жазони ўтаб бўлганларни жамиятга реинтеграци қилиш ва уларга тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизимини жорий этиш;
- маъмурий адлияни ривожлантириш орқали, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш;
- йўл инфтратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали, йўлларда ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш бўйича дастур қабул қилиш;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш, уларнинг фаолиятини халқ манфаатларига хизмат қилиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга йўналтириш;
- адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда салоҳиятини тубдан
ошириш, унинг институционал мустақиллигини таъминлаш.
Иккинчи йўналиш ҳақида сўз борар экан, “қонун устуворлиги индекси” юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олиш энг асосий вазифалардан экани таъкидланди. Шу мақсадда мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратилади.
Яна шуни айтиш жоизки, олиб борилган ислоҳотлар натижалари таҳлили уларнинг юқори самарадорлигини кўрсатмоқда. Ислоҳотларнинг қисқа ва ўрта муддатли мақсадлари изчил амалга оширилиб, белгиланган мезонларга эришилди. Ўзбекистоннинг кўплаб халқаро рейтинглардаги ўрни жадал юксалиб бораётгани ҳам бунинг яққол далилидир.
Иккинчи йўналиш ҳақида сўз борар экан, “қонун устуворлиги индекси” юқори даражада бўлган давлатлар қаторидан жой олиш энг асосий вазифалардан экани таъкидланди. Шу мақсадда мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилиш, маъмурий судлар ваколатларини кенгайтириш орқали фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим яратилади.
Инсон қадр-қиммати, ҳуқуқи ва эркинликлари мезони унга бўлган эътибор, ғамхўрлик, инсонпарварлик муносабатлари каби фазилатлар билан ўлчанади. Шу ўринда ўтган беш йилликда тўпланган тажриба ва анъаналардан келиб чиқиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, улар муаммоларини ҳал этиш биринчи галдаги вазифамиз бўлиб қолаверади.
Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, инсон қадри, унинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадрият. Юртдошларимизнинг осуда осмон остида тинч ва хотиржам яшаши, ҳар бир юртдошимиз учун фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш бизнинг энг эзгу мақсадимиздир.
Вохиджон Норбеков
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси