Сурхондарё вилоят судларига ишга кириш истаги бўлган номзодлар учун
Сурхондарё вилоят суди, вилоят судларидаги бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар)га ишга қабул қилиш юзасидан танлов эълон қилади.
Бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар):
- Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди – Архивариус
- Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди – Судья ёрдамчиси
- Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди – Судья ёрдамчиси
- Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди – Судья ёрдамчиси
- Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди – Архив мудири
- Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди – Архив мудири
Лавозим бўйича номзодга қўйилган талаблар:
а) Номзодлар юқори малакали, хорижий тилларни (қоида тариқасида) биладиган, вакант лавозим учун зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга олий юридик маълумотли Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.
Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати:
Ариза;
а) номзоднинг маълумотномаси ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумотнома;
б) диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиганлиги тўғрисида дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (агарда номзод олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса, ўқиш жойидан маълумотнома);
в) номзоднинг паспорт нусхаси;
г) меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно);
д) хорижий тилни билиш бўйича сертификат (мавжуд бўлса).
Боғланиш учун тельефон рақами ва электрон почта манзили: 76-228-19-00
(ички рақам 75-021)
sur.kadr@sud.uz
Сурхондарё вилоят судининг кадрлар бўлими.