РОСТГЎЙЛИК ИНСОН ЗИЙНАТИ

очерк

Маълумки, жамиятда қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни ҳимоя қилиш ҳамда турли хил ғайриҳуқуқий қилмишларга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ғоятда муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, бу борада фуқаролар зиммасига ҳам масъулиятли вазифалар юклатилган. Жумладан, ҳаётда учрайдиган турли хил ноқонуний қилмишлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ўз вақтида хабар бериш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Аммо ҳаётда баъзан ёлғон хабар бериш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларини ортиқча оворагарчиликка, ўринсиз хавотирга солиб қўядиган кимсалар ҳам учраб туради.

Термизлик Саломат Усмонова (исм-фамилия ўзгартирилган) 2025 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазилиргининг “102” ишонч рақамига мурожаат қилиб, мурожаатида Ангор тумани жойлашган савдо марказларидан бирида “Бомба” ёзилган қути турибди деб ёлғон хабар берган.

Хабар келиб тушгандан кейин, воқеа жойига нафақат тергов-қидирув гуруҳи, балки портловчи қурилмани қидирувчи бўлинма ҳам етиб борган.

Яхшиҳамки, хабар тасдиқланмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Саломат Усмоновага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 199-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ангор туман судига тақдим этилади.

Суд ҳуқуқбузар С.Усмоновага нисбатан қонуний жазо тайинлаб, жазо муқаррарлиги таъминлади.

Хулоса қилиб айтганда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёлғон хабар бериб, уларнинг изчил фаолиятига халақит қилиш, ортиқча оворагарчилик ва хавотирга қўйиш жавобгарликка сабаб бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз бундай ножоиз қилмишларга йўл қўймаслигимиз, аксинча, зарур ҳолларда ҳуқуқ-тартибот идораларига яқиндан ёрдам бериш орқали тинчлик ва осойишталикни таъминлашга ҳисса қўшиш инсоний бурчимиз эканини доимо ёдда тутайлик.

ХАДИЧА РАХИМОВА,

Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди тергов судьяси