МАСЖИТДАГИ ҚОТИЛЛИК ёхуд нафс ортидаги разолат.
Мукаддас битикларда дин пешволари, домла -имомлар хусусида жуда хаётомуз ва ибратомуз фикрлар зуҳр этилган. Инчунин, айни пайтда ҳам уларнинг дин аҳлини тўгри йўлга бошлаш борасидаги сайи- ҳаракатлари, ҳар бир чиқишлари, таргибот- ташвикот ишларини барча мўмин-у мусулмонлар эътироф этган холда, мусурмончилик коидаларига амал килишга интилади.Таассуфки, шоли курмаксиз булмаганидек, бу хаётда амал ва нафснинг йўриғида юриб, разолатга юз тутган дин пешволарининг ҳам борлиги бағоят ачинарлидир.
Яқинда бўлган ноҳуш фожиа юқоридаги фикримизни яна бир карра тасдиқлайди.
Шерободлик (исм- шарифлар ўзгартирилган) Зокир Маматов тумандаги”Нуртепа” маҳалласидаги жомеъ масжитида узоқ йиллар имом лавозимида фаолият юритиб келган. Табиийки, мусулмончилик одатларига кура туй – маросимлар имомларсиз утмайди. Улар одамларнинг яхши ёмон кунларига бирдек шерик.
Айтиш жоизки, бу диний идора хайрия- эҳсон ҳисобида фаолият кўрсатиб, фукаролардан тушган маблагларни сарҳисоб килган холда, ходимларнинг ойлик маошларига, шунингдек, жомеъ масжитнинг бошка хайрия ишларига сарфлайди. Шу боис, барча махалла имомлари тўпланган маблагларни ҳисоб – китоб қилиб, туман жомеъ масжити маъмурияти хисобхонасига топширади.
Буни карангки, кейинги пайтларда махалла имоми Зокир Маматов мазкур тартиб қоидаларни четлаб ўтиб, аниқроғи, нафс қутқусига учиб, ахолидан, шунингдек, беш холатда қонуний никоҳ уқиш хисобидан тушган маблагларни туман жомеъ масжитига топширмасдан, ўз эхтиёжи учун ишлатиб юборганлиги махсус текширувлар асносида аён булди. Шундан сўнг, бу каби ножоиз ҳатти -ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили томонидан З. Маматовга берилган буйруқ ва рухсатнома бекор қилиниб, у имомлик вазифасидан озод этилади.
Худди ана шу кундан бошлаб З.Маматовнинг ичида туман жомеъ масжити бош имоми Собир Аллаёров ва бош хисобчиси Шокир Назаровларга нисбатан интиқом пайдо бўлди. Орадан бир хафта ўтгач эса бу ўч алангаси уни қотиллик кўчасига етаклади.
Туман деҳқон бозоридан рўзғор пичогини харид килган З Маматов тўғри туман жомеъ масжитига йул олди. Хайриятки, шу куни бош хатиб ва унинг бош хисобчиси иш юзасидан чикиб кетишган эди. Зокир хар иккаласиням хонасидан тополмагач, масжит ноиби Асқар Бегалиевнинг хонасига кириб жахл отига минган кўйи:
- Шу куни текширувда сен хам бор эдинг, нега мени бадном килиш ва ишдан олиш ниятида ҳулоса ҳужжатларига ҳаттоки, ёрдамчиларимни хам алдаб, кўл кўйдириб олибсан,- дея ўшқира бошлади.
Асқар З. Маматовнинг бу ҳолатидан таажжубланиб, унга масалани тўғри уқтирмокчи бўлди.Бироқ аламзада бўлган собиқ имом инсофга келмади. Ўртадаги ўзаро тортишув ахийри, низога айланди. Шу асно З. Маматовнинг важохати баттар қўзиб, стол устида турган чинни идишни Асқарга отиб юборди. Отилган идишдан бошига жарохат олган Асқар қон оқаётган бошини маҳкам чангаллаганича ташқарига қочиб чиқди. Уни ортидан қувиб чиққан З маматовнинг кўзи шу заҳоти дарвоза олдида турган жомеъ масжит бош хисобчисининг ўғли, масжит котиби Шавкат Назаровга тушди:
- Отанг каерда, отангни менга топиб бер деди у , – ўша важохат билан Шавкатга.
- Отам ишли одам булса, каерга кетганини мен каердан биламан, менга айтиб кетмайди-ку, – деди Шавкат унга жавобан.
- Менинг ишдан кетишимга отанг айбдор, масжитнинг барча маблағини ўмариб юрган ҳам отанг билан бош имом хатибнинг ўзлари бўлади,- деди Зокир яна ўша жаҳлидан тушмай.
Қисқаси, собиқ имомнинг бу маломатлари Шавкатнинг ҳамиятига теккан бўлиб, иккаласи ўртасидаги ўринсиз гап –сўзлар бирданига катта жанжалга айланди. Шу пайт Зокирнинг ёдига ёнидаги пичоқ тушди-да, уни чўнтагидан шартта суғириб олиб, Шавкатнинг дуч келган жойига санча бошлади. Бу мудқиш вокеадан саросимага тушиб колган атрофдагилар Шавкатни Зокирнинг чангалидан қутқазиш учун югурди. Афсуски, кетма – кет урилган пичок зарбидан олган оғир тан жароҳати боис, Шавкатнинг шифохонага етмасданок жони узилди…
Узоқ давом этган суриштирув ва тергов асносида З. Маматовнинг жиноий килмиши инкор этиб булмайдиган факт ва далиллар билан ўз исботини топди. Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан унга нисбатан узок муддатли озодликдан махрум этиш жазоси тайинланди.
Ўйланиб қоласан, киши. Буни қарангки, бир пайтлар юзлаб мўмин -мусулмонларга диний йўл-йўриқлар кўрсатган , эътикод ва эмон хакида ваьзхонлик килган, инчунун, масжитда олд сафда туриб, намозҳонларга имомлик килган бу кимса, аввало, ўз вазифасини суиистеъмол килиб, қолаверса, нафс қуткусига учиб қинғир ишларга қул ургани етмаганидай, устига – устак қотиллик жиноятигача бориб етди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мукаддас гўша хисобланмиш масжитга қон тўкиб, ўз қўлини қонга бўяди. Бундан-да, ёмони, махалла-кўй, эл- улус олдида юзшувут бўлиб, қолган умрини панжаралар ортида ўтказадиган бўлди.
Шундай экан З.Маматовга ўхшаган, инсонийлик қиёфасини йўқотиб, тубанликни ихтиёр этган бундай кимсаларни эндиликда динни, шариатни таниган иймонли инсонлар деб бўладими? Йук, асло!
Олим Тогаев
жиноят ишлари бўйича Шеробод тумани судининг раиси