ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!!!

очерк
Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳаётга татбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида кенг кўламли чора-тадбирлар самараси инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани бугун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда.
Энг аввало таъкидлаш жоизки, ўғрилик учун жиноят кодексининг 169-моддасида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.
Аммо орамизда қонунларимизни четлаб ўтаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас. Ангор туманида яшовчи Қахрамон Жўраев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож мақсад қилиб, жорий йилнинг 25 май куни соат 10:00 ларда фуқаро Шерали Бозоровнинг яшаш хонадонига атрофда ҳеч ким йўқлигидан жинояткорона фойдаланиб ғайриқонуний равишда киради. Ушбу хонадондан бозорда сотилиш нархи 1.500.000 сўмлик 1 дона “Артел” номли телевизорини, нархи 700.000 сўм бўлган 1 дона “ZQS6210W” номли калонкасини, нархи 280.000 сўм бўлган бир дона тарозисини оғирлиги 10.30 грамм бўлган 7.000.000 сўмлик тилла занжирини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.
Жиноят “иссиқ изидан” фош этилганлиги сабабли, ўғирланган мулклар эгасига қайтарилди. Содмир этилган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида ушбу жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Суд, Қахрамон Жўраевнинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонлигини, етказилган зарарни қоплаганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини эътиборга олиб, тегишли жазо чорасини тайинланди.
Ҳа, жиноятга албатта жазо муқарар! Зеро, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олишдан иборатдир.
АББОС ХОЛМУМИНОВ,
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди раиси