ФИРИБГАР ҚЎЛГА ТУШДИ

Абдинаби (исм шарфлар ўзгартирилган) бир нуфузли ташкилотга ёнбош ходимдай бўлиб ишлаб юрган эди. Уни, буни илтимосини ҳам йўқ демади. Шундай қилиб чой-чақа қилиб, рўзғорини тебратиб, бир амаллаб юрувди.

Тома-тома кўл бўлгани яхши эди. Бироқ,  у бирланига кўл қилиб, лаққа балиқ боқмоқчи бўлди. Шу ишлайдиган жойини сал нарироғида турган бир йигитга кўзи тушиб, уни имлади.

У келгач, машина ҳужжатларини инспекторлар олиб, яхшигина жарима солишганини айтди. Шу ҳам муоммами деб, исми шарифини сўраб билгач, буни менга қўяверинг, ҳал қиламан,- деди.

Жаримани миқдорини эшитгач, менга икки миллион икки юз беринг, ҳозир олдингизча гаплашиб олиб бераман,-деди. инспектор Хаким Абдиевга телефон қилиб, Эргаш Назаровни ҳужжатларини бериб юбор, квитанциясини ўзим олиб бораман,- деди.

Эргашга ҳайдовчилик гувоҳномаси, талони ва автомашина техпаспортини олиб бериш эвазига ундан роппа-росса икки миллион икки юз минг сўмини қуртдай санаб олган маҳали, қўлига кишан солинди.

Каттагина кўл қилиб “лаққа” боқмоқчи бўлган Абдинаби Мардоновни тўппа-тўғри тегишли идорага олиб борилди. Унга нисбатан расмий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга тақдим этилди. Суд, Абдинаби Мардоновга фирибгарлик жинояти учун ҳукм эълон қилди.

Шерзод Юлдашев

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди судьяси