ФИРИБГАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

очерк

Қилмиш-қидирмиш, деб бежизга айтишмайди. Ҳар бир қилган жиноятнинг албатта, жазоси бор.

Қизириқлик 42 ёшли, оилали, уч нафар фарзанднинг отаси Ахмад Рашидов (исм-фамилялар ўзгартирилган) қандай жиноий қилмишга қўл урган?

Аввало шуни қайд этиш жоизки, одамларни алдаш, мол-мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга уриниш ҳеч кимга ҳеч қачон яхшилик келтирмаган.

Ахмад тумандаги бир давлат корхонасида бош мутахассис вазифасида яхшигина ишлаб келаётган эди, уни ҳузурига келган Ойдин Абдуллаева билан суҳбати чоғида иш давлат мактабгача таълим ташкилотини бирига тарбиячи сифатида ишга киритиб қўйиш ваъда қилади. Аммо хизматини текинга бажармайди. У Ойдиндан хизмат ҳаққи эвазига 300 АҚШ доллари сўрайди.    

Ахмаднинг бу қинғир ишидан Ойдин Абдуллаева норози бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларгам арз қилади. Жорий йилнинг 20 январь куни “Янгиҳаёт” маҳалласидан ўтган ички йўлда Ахмад 300 АҚШ доллари ҳисобида 3.900.000 сўм пулларни Ойдин Абдуллаевадан фирибгарлик йўли билан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ушланиб, пуллар ашвий далил ифатида ҳужжатлаштириб олинади.  

Суд мажлисида судланувчи Ахмад Рашидов айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан қонуний енгиллик беришни сўради.

Суд судланувчига нисбатан қилган жиноят ишидан чин дилдан пушаймонлигини инобатга олиб ва оилавий шароитидан келиб чиқиб, қилган жиноят ишига яраша жазо тайинлади. Жазо муқаррарлиги таъминланди.

Хулоса қилиб айтганда, энг аввал ўзаро муносабатларда ёлғон ишлатишдан тийилишимиз керак ва энг муҳими, фарзандларимизни ҳам ростгўйликка, ҳушёрликка ўргатиб боришимиз даркор. Ёлғон ҳамиша зарар келтиришини, ёлғон гап талофат келтиришини ўзимиз англаб етишимиз зарур. Зотан, фирибгарликнинг асоси ёлғон сўз, ёлғон маълумотдан иборат.

АЗАМАТ ШОМУРОДОВ,

Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси