Сурхондарё вилоят судларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар учун эълон

Сурхондарё вилоят суди, вилоят судларидаги бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар)га ишга қабул қилиш юзасидан танлов эълон қилади.

Бўш иш ўринлар (вакант лавозимлар):

  1. Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди – Архивариус
  2. Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди – Архивариус
  3. Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди – Судья ёрдамчиси
  4. Шеробод туманлараро иқтисодий суди – Архив мудири
  5. Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди – Тизимни бошқариш ва хизмат кўрсатиш муҳандиси (АКТ ходими)
  6. Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди– Боғбон
  7. Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди – Боғбон

Лавозим бўйича номзодга қўйилган талаблар (1-5 устундаги лавозимлар учун):

а) Номзодлар юқори малакали, хорижий тилларни (қоида тариқасида) биладиган, вакант лавозим учун зарур билимга ва бенуқсон обрў-эътиборга эга олий юридик маълумотли Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт.

Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати:

Ариза;

а) номзоднинг маълумотномаси ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумотнома;

б) диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиганлиги тўғрисида дипломга эса, диплом тан олинганлиги ва нострификация қилинганлигини тасдиқловчи гувоҳнома (агарда номзод олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса, ўқиш жойидан маълумотнома);

в) номзоднинг паспорт нусхаси;

г) меҳнат дафтарчаси нусхаси (биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно);

д) хорижий тилни билиш бўйича сертификат (мавжуд бўлса).

Боғланиш учун тельефон рақами ва электрон почта манзили:

76-228-19-00 (75021)        эл.манзил: sur.kadr@sud.uz

Сурхондарё вилоят судининг кадрлар бўлими.