Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш

Биламизки сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳани ривожлантиришга оид қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, соҳани ривожлантиришда ахборот технологияларни кенг жорий этиш, рақамли технология ютуқларидан фойдаланишни оммалаштириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилди ва бунинг натижасини бугунги кунда амалда кўриб турибмиз.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан ушбу соҳадаги ислоҳотларни янада ривожлантириш, соҳани янги босқичга олиб чиқиш юзасидан жорий йилнинг 21 августида “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140 сон Фармони қабул қилинди.
Ушбу фармоннинг қабул қилинишида қуйидагилар мақсад қилинди:
– суд ишларини юритишда иш юритишнинг қоғоз шаклидан воз кечиш ва босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклгаўтиш;
– фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган итерактив электрон хизмат турларини ошириб бориш;
– сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузулмани яратиш, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
– суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш;
– кибер ҳуқуқ йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, судья ва суд апарати ходимларининг рақамли саводхонлигини, малакасини ошириш;
– рақамли суд концепцияси асосидаги суд мажлиси залларини ташкил этиш;
Мазкур фармонга асосан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди:
– сунъий интеллект ёрдамида суд ишининг тахминий натижасини билиш;
– мурожаатларни электрон шаклда юбориш;
– суд ишларида масофадан туриб иштирок этиш;
– барча суд материаллари билан электрон шаклда танишиш;
– ижро варақаларини автоматик равшда ижрога юбориш;
– ишларни тўлиқ электрон тарзда юритиш;
– баённомаларини реал вақт режимида тайёрлаш;
Шунингдек фармонга асосан 2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида иқтисодий, фуқаролик, маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган рақамли суд концепцияси асосидаги суд мажлислари залларини ташкил этиш, 2027 йилга қадар рақамли суд концепциясини республиканинг барча судларига жорий этиш белгиланди.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган мазкур фармонга асосан судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари учун вақт ва маблағни иқтисод қилади. Қолаверса давлат бошқарувида ҳам бу суд юкини енгиллаштиради ва суд харажатларини тежайди.
ДИЛМУРОД ЖЎРАЕВ,
Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси